Рейтинг
+9.09
Овозлар сони:
3
avatar

Кўнгил битиклари  

Қизини узатаётган она ўйлари

Мен Сени ер-кўкка ишонардимми,
Қизнинг чин бахти бу, тақдир иши бу.
Майли, юрагингга кирган мардингнинг —
Бошга қўнган, кетмас Хумо қуши бўл.

Не дейин, не дейин, мен не ҳам дейин,
Қизим остонамдан оёқ узар чоғ.
Хонадон ҳувиллаб қолгандан кейин,
Кушини учириб юбораркан боғ.

Хатодай туюлар менга ушбу хат,
Ушбу тақдир, қалбга санчма тиғингни.
Мен ҳеч ўйлабмидим шундай оз фурсат,
Қизим, ўз онангга меҳмонлигингни.

Ёшлигинг ўтдими шўх, хандон отиб,
Мурғак юраккинанг озор чекмайин.
Олмадай бировга узатаётиб,
Не учун кўзимдан ёшлар тўкмайин.

Ўйларинг йўқмиди мендан яширин,
Туйғуларинг ғамдан ёнмаганмиди...
Тушунтира олмай менга гоҳ сиринг,
Ёстиққа кўз ёшинг томмаганмиди?

Бўлмаганми, айтгин, Сен норизо пайт,
Бағримизда кечган қувонч, мунглардан.
Сен айт, болажоним, розимисан, айт,
Отанг уйидаги ўтган кунлардан.

Тинаётган кўзим Сенга тикаман,
Қучоғимдан Сени олди-ку тақдир.
Бу тақдирга қандоқ мен кўникаман,
Билмам, куним сенсиз қандоқ ўтадир?!

Майли, Сен борар боғ энди кўрмай кам,
Толе менинг меҳрим шу боққа солсин.
Мен ола билдимми кўнглингни, билмам,
Болам, борар жойинг кўнглингни олсин.

Мен сени ер-кўкка ишонардимми?!

Ҳалима Худойбердиева

Osmoningga olib ket meni.

Ko'zlarimdan oqqan navosan,
Ko'ngil ichra topganman seni.
DIl qumsagan toza havosan,
Osmoningga olib ket meni.
 
Malol olma yolg'on umidni,
Vasling bilmay sevaman seni
Sog'inganman oppoq bulutni,
Osmoningga olib ket meni.
 
Osmoningga, osmoningga
Olib ketgin, Olib ketgin
Yuragimda, yuragimda
Qolib ketgin, qolib ketgin.
 
Kuy bilmaydi endi bulbullar,
Qizg'onaman qushdan ham seni.
So'lmish bizga atalgan gullar,
Osmoningga olib ket meni.
 
Nasib etsa bir kun visoling,
Bo'salarga ko'maman seni,
Menga orzu, gulgun xayoling,
Osmoningga olib ket meni.
 
Osmoningga, osmoningga
Olib ketgin, olib ketgin
Yuragimda, yuragimda
Qolib ketgin, qolib ketgin yor.
 
Iroda Iskandarova

Қизғонаверманг

… га

Кўп қизғанаверманг, бўлинг серҳиммат,
Шубҳа қилаверманг ҳар ҳол, ҳар кезда.
Мен дидлаган молнинг баҳоси қиммат,

Ундай тоза инжу на қилсин Сизда.
Титраманг, молингиз қолсин фойдага,
Ҳар кимни ўзимга пир қилмасман мен.
Сиздаги арзимас майда-чуйдага
Теккизиб, қўлимни кир қилмасман мен.
Лермонтов айтгандай оҳангларни мен
Кўқдан ундираман, йўлин топиб хўп.
Қисқа умримдаги бор жангларни мен
Бир шарҳин битсам ҳам бўлгай талотўп.
Кўп қизғанаверманг…
1984 йил 2 ноябрь
Халима Худойбердиева

Bevafo

Ketar ekansan, shod kunlarimda
ketsang bo'lmasmidi?
Ko'ngling yo'q ekan, aytib ko'nglimdan
o'tsang bo'lmasmidi?
Tangrimdan bukun kelib boshimga
tushdi mushkul savdo
Shunday og'ir bir kunda yor bo'lib,
kutsang bo'lmasmidi?


( Давомини ўқиш )

Дийдор ширин

Англагувчи бўлса яхши кўнгил сирин,
Ҳаё ёнган нигоҳларда дил яширин.
Айрилиқдан безиб кетган ошиқ юрак,
Садо берар, дийдор ширин.

  Фарзанд йўлин қараб қолган оналардан,
Баҳорини кутиб ётган лолалардан,
Ёрни дея юрак бағри поралардан,
Сўранг, дейди:«дийдор ширин».

  Тупроқ аро пинхон ётар қанча инсон,
Ҳаёт асли ғаниматдир, эй тирик жон,
Чин висолдан умидвордир аҳли иймон,
Хабар келар.Дийдор ширин.


Рислиғой Хотамова
 

Руҳ олмошлари(2)

С  Е Н
         Тун эди. Сен чўчиб уйғондинг. Ким учундир  яшириб қўйганинг ҳаста юрак, энди ҳеч кимга керак эмаслигини  сезганиданми, созанда ёмғирлар чертаётган дераза ойнасидан таралаётган куйга ўзига қасд қилгандек  тинимсиз  рақсга тушар, унинг бу зарби сенинг кўкрак қафасингга оғирлик қилар эди.
         Сен ўзингга бўйсунмаётган вужудингни судраб, бир  амаллаб деразани очиб юбординг. Баҳор ва ёзнинг  қовушган тунининг  ҳавоси хонангга гупириб кирди. Яна ёмғирда ивиган тупроқнинг жуда таниш ҳиди думоғларингни тўлдирди. Ногаҳон унда онангнинг ширин бўйини туйиб, энтикиб қўйдинг.
       Дераза рахига суяниб узоқ ўтирдинг. Қизиқ ёмғир  ёғаяпти-ю ой ҳеч нарса бўлмагандек булутлар оша кулиб турибди. Шу дамда ойга жуда ҳавасинг келиб кетди. Қанийди мен ҳам барча ғаму-қайғуларим устидан кулиб  яшай олсам эди, деб ўйладинг.
       Аммо ўйларинг ҳам шу қадар ожиз эдики, руҳингдаги қоронғуликдан чўчиб сени бир зумда тарк этди.
       Яна судралиб келиб, совиб улгурмаган ўрнингга ётдинг. Уйқусизликдан оғриётган  кўзларингни ҳарчанд юмишга уринмагин, улар ухлашдан бош  тортарди.

( Давомини ўқиш )

Руҳ олмошлари

М  Е  Н
      Ҳаво  тундлашгандан тундлашди. У гўё лаҳза сайин  қоронғулашиб бораётган қисматимга ўчакишаётгандек  эди.
      Мен шошилганча ишдан қайтар  эдим. Усти бошимни шаллаббо қилишга бел боғлаган ёмғир  тинай демасди. Шу дамда негадир ёмғирнинг таъмини билгим келди ва ҳовучимни беҳуш ёғаётган ёмғирга тутдим.
       Бир зумда ҳовучим тўлди. Уни болалигимда  ариқ  сувини  ичгандай  ютоқиб  ичдим. Бунча ширин. Мен доим ёмғир ёғаётган кунни осмон йиғлаяпти, деб таърифлардим.
        Айтишларича, ғамдан йиғласанг кўз  ёшинг  шўр, шодликдан йиғласанг ширин бўлар экан… Осмон  бунча хушбахт бўлмаса?!
         Мен ҳамон кетардим   ўзини таниб-танимаган ёмғирлар билан, менинг  босган қадамларим елкасига малол келаётган йўл билан… Ортимдан келаётган бир эркак ҳансираганча  қўлидаги улкан қора соябонига мени ҳам таклиф этади. Мен унга  миннатдор боқиб: Мен соябонни хуш кўрмайман, дейман. У менинг ёмғир ювиб бораётган юз-кўзимга  ажабланиб  қараганча  югуриб кетади. Мен   нега  ўзи соябонни  ёмон кўраман? Негадир соябон  менинг бошимни қўриқлабгина  қолмай, балки  эркимни ҳам бўғиб қўяётгандек бўлаверади. Яратганнинг ўзи кечирсин-у, баъзида осмон ҳам  бошимда  улкан бир  соябонга  айлангандек бўлади. Ўшандай пайтларда  шу  қадар  сиқилиб кетаманки, бўғилиш жаҳдида  беихтиёр  осмон ортидаги дунё  ҳақида ўйлай бошлайман. Қизиқ,   у ерда нима бор экан-а? Ҳарчанд уринмай   чала-чулпа  ўқиган китобларимдаги  баъзи манзаралар ва аллақандай  фаразларимдан бошқа ҳеч нарса топаолмайман.

( Давомини ўқиш )

Табиат мўъжизаси

Куни кеча Чимён тоғларида исиб турган ҳаво бирдан ўзгарди ва қаттиқ дўл ёғиб гуллаб турган мевали дарахтларга анчагина зиён етказди… Уни ушбу тасвирда ҳам кўришингиз мумкин .(3.05.12 куни телефондан олинган суръат)

Сенсиз

МЕН СУЙГАН ҚЎШИҚЛАР ТУРКУМИДАН

Қалбимда оҳларим оҳ урар унсиз,

Сенга талпинарман кечаю, кундуз
Балки сен яшарсан жонгинам менсиз
Мен қандай яшарман дунёда сенсиз..
                                             СЕНСИЗ? !

Яшамоғим мумкин юпун савлатсиз

Дабдабасиз,бойлик, молу давлатсиз
Дунёда борлигинг ҳар нега тенгсиз
Мен қандай яшарман дунёда сенсиз..
                                               СЕНСИЗ?!!..


( Давомини ўқиш )

Орзу

Йиллар ўтсин улғайиб
Тенгсиз кучга тўламан.
Ўтиб барча босқичдан
Мен генерал бўламан!

Ватан шаъну шонимдир,
Томирдаги қонимдир.


Хафа бўлдингми

Боқмайсан
 ортингга  бир бор қайрилиб,
Йўллар ҳам кетдилар ҳар ён айрилиб..
Кетяпсан,
 кўнглимни қонатиб, тилиб
ХАФА БЎЛДИНГМИ… ДИЛИМ
СЕН СУЙГУЧИДАН?

Хайр-хўш демадинг,  ҳатто бир оғиз..
Борайми ортингдан босиб  изма-из..
Манзилинг айтиб кет чўкай  йиғлаб тиз
Айт эркам ҳеч қурса бирор  оғиз сўз..
ХАФА БЎЛДИНГМИ… ДИЛИМ
МЕН СУЙГУЧИДАН?

Илон-бизга қариндош..ми?

Қизиқчи гапиряпти: Докторларнинг эмблемасидаги илонни хотинга кўрсатиб  «Бу ким, биласанми»… Бу сени онанг, мени қайнонам… Сени қариндошинг бўлади, дедим… Тўғри бу ҳазил… аммо… аёлларга гоҳида ёқмайди бу каби сўзлар..

Қизиқ… нима учун захар, илон каби атамаларни аёлларга нисбатан ишлатишаркан?.. Яна «миш-миш» ҳам тарқалибди: «эмишки… бир аёл илонга айланиб қолибди»… шу ерда ҳам аёл… Кишини ўйлантирадиган ва… кўнглига тегадиган гаплар, тўғрими?

Илон бизга қариндош эмиш..,
Бизга яқин бир қондош эмиш..
Биз буюклар авлодиданмиз,
Ким-ки айтса, ул хато демиш!

Отанинг пушаймони (Уғилга мактуб)

    "Қулоқ сол, ўғлим. Бу сўзларни сен ухлаётган пайтда айтяпман; сенинг жажжи қўлларинг чекканг тагида, сарғиш сочларинг эса терлаган пешонангда ёйилган Мен хонангга ёлғиз ўзим, билдирмасдан кириб олдим. Бир неча дақиқа аввал кутубхонада газета ўқиб ўтирар эканман, мени пушаймонликнинг оғир тўлқини шиддат билан қамради. Мен сенинг каравотчанг тепасига уз айбимни хис этган ҳолда келдим.

( Давомини ўқиш )

Йўқотилган севги


Дўст орттирган одам қувонар одат,
Дўсти кўпайганнинг юзида кулгу.
Янги дўст топдиму, найлайин, фақат
Юрагим тубида изтироб, қайғу...

Илк бор дил розини сўзлаган жойда
Энг охирги марта учрашдик, ҳайҳот!
"Ҳисларни алдамоқ бекор, бефойда,
Фақат дўст бўлайлик сиз-ла умрбод!"


( Давомини ўқиш )

Кўргим келди


Қуёш ботиб, ғамли тонг отар,
Дилга соғинч наштари ботар,
Кўзларимда ёшим шашқатор,
Сизни кўргим келди Дадажон.

  Жисмим бору, руҳим чалажон,
Ўнгда кўрмоқ йўқми ҳеч қачон?.
Эришганим бари сохта шон-
Сизни кўргим келди Дадажон?!.
 

( Давомини ўқиш )

Онажоним бор

  Меҳр истаб зориқиб қолсам,

Ғийбатлардан, «миш-миш»дан толсам,

Соғинчлардан кўзга ёш олсам-

Юпатгувчи онам бор менинг.

 
 Гоҳо дўстдан топганда завол,

  Шу юришим кимгадир малол,


( Давомини ўқиш )

Дўстим бўл








Юптгувчи бир қўл топмасам,
Бораримда бир йўл топмасам
Дард тингловчи кўнгил топмасам
Ғамлар мени этганда карахт
СЕН БАРЧАДАН ЯХШИСАН ДАРАХТ!..               

Иссиқ ўтиб кетса бошимдан
Ёстиқлар хўл бўлса ёшимдан,
Тош чиқса гар суйган ошимдан
Ишонганим ўзингсан фақат
СЕН БАРЧАДАН ЯХШИСАН ДАРАХТ!..

Дардим ёрсам ўзинг -  дардкашим,
Суянганим ўзинг -  яккашим.
Содиғимсан, ғамдан — саркашим
Доим менга собит бир аҳдсан
ҲИЁНАТ НЕ БИЛМАС ДАРАХТСАН..


Бегим

Хаста кўнглумдин хаёлинг бир замон кетмас, бегим,
Нечаким, васлинг этакига қўлум етмас, бегим.

Нетайин, дармонда бўлдум мен бу кўнглум илкида,
Сенсизин ҳеч ерда бир лаҳза қарор этмас, бегим.

( Давомини ўқиш )

Ўз-ўзини енгиш


ҒАРИБЛИК НИМАДИР..


Очликнинг биринчи куни.

Нафсим уни янада кўпроқ истаяпти. Синовни кучайтириш мақсадида Тошкент кўчаларини айландим. Атайин емакхоналар ёнидан ўтдим. У ердан таралаётган кабоб ҳидлари бир ўртаса, унинг соғинчи юз ўртади. Кўзларим сайр қилиб юрган нотаниш қизлар орасидан уни қидиради. Қидиргани бу шаҳардан анча олисдалигини билади, аммо қидираверади.

Анча йиллар аввал бир қўшиқни жуда севиб тинглардим. Ўша қўшиқда мана бундай сўзлар бор эди «Бўйни букук бир ғарибим...». Фақат шу жумла, фақат биргина жумла менга тинчлик бермасди. Илк маротаба ғариблик ҳақида ўйлашга айнан шу сўзлар мажбур қилган. Ғариблик нима ўзи? Бу саволга ҳар кимнинг ўз жавоби бор ва бу жавобларнинг бирортаси ҳам биз ўйлаганчалик қўрқинчли эмас. Бизнинг ғариблик ҳақидаги тушунчаларимиз қандай бўлмасин, агар хоҳласак бу ҳолатдан қутилишимиз мумкин. Лекин қўшиқдаги сўзлар шунчаки бир ғариб ҳақида эмасди, йўқ. У сўзлар «бўйни букук бир ғариб» ҳақида эди. Бўйни букук жумласи қўшилиши билан ғариб сўзининг биз билган маъноси ўзгаради.

Ғарибим… Биз уни таниймиз. У бизнинг кимимиздир. У бизнинг ўзимиз. Бизнинг бошимизни ким эгиб қўйди? Нега бошимиз эгик?

Нега ўша пайтларда мени айнан шужумла эътиборимни тортди? Ўйлашимча, мен бўйним букилиб қолишидан қўрққанман. Ким қўрқмайди?! Ҳаётда яна бир аччиқ ҳақиқат бор, қўрққанларимиз билан юзма-юз бўламиз.

Мендан бироз олдинроқда қўлтиқлашиб кетаётган икки севишганни анчадан буён кузатаяпман. Улар бахтли, ҳаётнинг бирор бир ташвиши уларни чалғитолмайди, улар бирга экан боши ҳеч қачон эгилмайди ва улар ҳеч қачон бир-бирларини "ғарибим" деб аташмайди. Аммо масаланинг бошқа бир тарафи ташвишга солади. Бу икки севишганнинг бу ҳолати, бу юриши, бу туриши, бошқа бир, кимнидир бошини эгиб қўймасмикин?! Бу юришларда кимгадир нисбатан хиёнат йўқми?.. Бу ташланаётган майин қадамлар остида кимнингдир қалби, муҳаббати, ишончи топталмаяптими?

( Давомини ўқиш )