Одамнинг кўзи – ўта сезувчан, нозик ва мураккаб «асбоб». Аммо, у ҳам баъзи-баъзида адашиб туришга мойил. Унинг адашиши, айниқса кўриш иллюзияларида яққол намоён бўлади.
Идрок иллюзиялари (лотинча «illusio» — хато, янглишиш сўзларидан олинган) – нарса ёки ҳодисаларни нотўғри, янглиш кўринишда идрок этишдан иборатдир.
Қўлимизда вазни бир хил, аммо ҳар хил катталикдаги икки хил луғат китоб билан катта журнални олсак, негадир ҳажман каттароқ бўлган жисм (бизнинг мисолда журнал) оғирроқ бўлиб туюлади. Бироқ айтилди-ку, вазни бир хил... Ҳайронмисиз? Ҳечқиси йўқ, XIX асрда олимлар ҳам шундай ҳайрон қолиб ёқа ушлагандилар. Буни психологияда иллюзия дейдилар. Бу Шарпантье иллюзияси.
Ҳаракатланаётган трамвай вагонининг охирига ўтиб, ортда қолаётган темир йўлга бир қарангчи. Нимани кўраяпсиз? Темир излар кўринишида сиздан узоқлашиб кетаяптими? Нега икки темир изнинг орасидаги масофа ҳар ерида турлича? Ахир бундай излардан ҳаракатланиб бўлмайди-ку! Излар орасидаги масофа эса, аслида трамвайлар депосидан тортиб охирги шоҳ бекатгача бир хил. Яна иллюзия. Бу Понцо иллюзияси.
Демак, иллюзиялар воқеликни, ундаги нарса ёки ҳодисаларни аслига тўғри келмайдиган (ноадекват – Ж.Н.Э.) тарзда идрок этишдир. Иллюзияларнинг сабаблари хилма-хил бўлиши мумкин:
(
Давомини ўқиш
)