

Афсоналарга қараганда, Одам Ато Момо Ҳаво билан учрашган кун Наврўз деб тан олинган эмиш.
Бинафшанинг баҳор баргини
Шарқ халқларининг севимли байрамларидан саналган Наврўзда ўзига хос маросимлар ўтказилиши, миллий таомлар ва егуликлар тайёрланиши ҳамда бошқа шу каби анъаналарни кўпчилигимиз яхши биламиз. Хўш, ушбу байрамнинг тарихи тўғрисида яна нималар маълум?
Баҳорни нафақат инсон, бутун борлиқ ҳамиша соғиниб яшайди. Бу соғинчда қорлар тагида шивирлабгина оқаётган ирмоқлар куйи, ёзнинг қайноқ нафасида дилга хуш ёқувчи салқин, юлдузли, ойли тунлар ҳавоси, кузги хазонларнинг чўғланиб ётган яшил хаёллари баҳорга чорлайди. Ўлкамизни яшиллик нури тутмоқда. Қалбларда баҳор орзулари. Ёш гўдакнинг жилмайишидай дараҳтлар янги куртак ёзишга хозирланмоқда. Уларда ҳам ҳаёт қўшиғи бошланмоқда. Ирмоқларда зилол сувлар куйламоқда. Бу куйларнинг оҳангги уйғонишлнинг даракчиларидай ёқимли ва ҳаётбахш. 
Наврўзни байрам қилиш Ўрта Шарқ ва Ўрта Осиё мамлакатларининг қадимий анъанасидир. Бу байрам инсоннинг жуда қадимдан шакллана бошлаган маълум удум, урф-одатлари, кундалик турмуш эҳтиёжлари, атроф-муҳит, табиат омиллари билан муносабатлари заминида вужудга келган. Асрлар ўтиши билан бу урф-одатлар мамлакатлар, халқлар ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқалар ривожланиши замирида кенг ёйила борган, мазмунан бойиган ҳамда маълум ўлкалар доирасида тарқалиб, мустаҳкам анъанага айланган. 



Ўлкамизни яшиллик нури тутмоқда. Қалбларда баҳор орзулари. Ёш гўдакнинг жилмайишидай куртакларниш урмоқда. Уларда ҳам ҳаёт қўшиғи бошланмоқда. Шу қўшиқни қутлай, эй, олам!
Ko'pkari:
Navro'z Sharq xalqlari orasida bir necha ming yillardan buyon yashab kelmoqda. Ko'p asrlar davomida makedoniyalik Aleksandr, arablar, mo'g'ullar kabi bir qancha bosqinchi qo'shinlar Sharq xalqlarining umumiy bayrami Navro'zni yo'q qilib yuborishga harakat qiladilar. Ammo Navro'z barhayotligicha qolaverdi, qayta tirilaverdi. Navro'z biron bir sanani nishonlash uchungina bayram qilinadigan hodisa hisoblanmaydi.