Рейтинг
+56.64
Овозлар сони:
7
avatar

“Баркамол авлод”  

Barkamol avlod orzusi

Mamlakat va millatni butun dunyoga tanitishda musiqa san'atining o'rni va ahamiyati beqiyos. Shundan bo'lsa kerak, bugun yurtimizda san'atning bu betakror turini keng taraqqiy ettirish, yosh musiqachilarni har jihatdan qo'llab-quvvatlash, ularga o'z salohiyati va iqtidorini to'la namoyon etishi uchun barcha shart-sharoit yaratishga katta e'tibor qaratilmoqda.

Ayniqsa, bolalar musiqa va san'at maktablarining moddiy-texnik bazasini mustah­kamlash va ularning faoliya­tini yaxshilash bo'yicha 2009-2014 yillarga mo'ljallangan Davlat dasturi san'a­timiz rivoji yo'lida amal­ga oshirilayotgan islohotlar­ni yanada yuksak pog'onaga olib chiqdi.

( Давомини ўқиш )

Barkamol avlod tarbiyasida yangi davr (1 qism)

Mamlakatimizda erkin va farovon hayot qurish, xalqimiz kelajagi bo'lgan yoshlarni barkamol avlod qilib voyaga yetkazish bo'yicha amalga oshirilayotgan o'zgarishlar jarayoni yangi bosqichga kirdi. Bu poytaxtimizda o'tkazilgan ta'lim masalalari bo'yicha xalqaro konferensiyada ham e'tirof etildiki, jahondagi nufuzli tashkilotlar vakillari, sohaning ko'zga ko'ringan namoyandalari O'zbekiston qo'lga kiritgan yutuqlarni yana bir bor tan olib, o'rgansa arzirli tajribalarimizni boshqalarga o'rnak qilib ko'rsatishdi.

Yurtboshimiz yaqinda Xalq deputatlari Toshkent shahar kengashining navbatdan tashqari sessiyasida so'zlagan nutqida «Yurtimizda sog'lom va barkamol avlodni voyaga yetkazish yo'lida jamoatchiligimiz, butun xalqimiz bilan birga olib borayotgan ulkan ishlarimizni faxru g'urur bilan aytgan bo'lardim. Haqiqatan ham, o'zining mohiyati va ko'lamiga ko'ra beqiyos bo'lgan bu ishlar hozirgi vaqtda shunday mustahkam bir izga qo'yildiki, endi bizning bu yo'ldagi harakatlarimizni to'xtatish aslo mumkin emas», deya ta'kidladi. Ha, diyorimizda yosh avlod ta'lim-tarbiyasi uchun shart-sharoit va imkoniyatlarni yaratish, kishida g'urur va havas uyg'otadigan barkamol avlodni voyaga yetkazish davlat siyosati darajasidagi vazifa bo'lib kelgan. Mazkur masalaga e'tibor bugun ham aslo kamaygani yo'q. Ayniqsa, barkamol avlod tarbiyasida yangi davr boshlangani, ya'ni sifat bosqichiga o'tilgani biz o'qituvchi va murabbiylarning oldiga bir qator vazifalarni qo'ymoqda.

( Давомини ўқиш )

Barkamol avlod tarbiyasida yangi davr (2 qism)

Ma'naviyat haqida har qancha da'vat qilinmasin, uni jamiyat ongiga singdirish bo'yicha doimiy ish olib borilmas ekan, ko'zlangan natijaga erishib bo'lmaydi. Shu ma'noda yosh avlodni yangi tafakkur sohiblari qilib tarbiyalash uchun o'qituvchi va murabbiylarga tayangan holda, ta'limning inson va jamiyat rivojidagi ta'sirini oshirish, yosh qalblarga ezgulik va yaratuvchilik ruhini singdirishga davr talablari asosida yondashish darkor.

"Taraqqiyot ta'lim muassasalarida hal bo'ladi", degan g'oya bugun har qachongidanda muhim ahamiyat kasb etmoqda. Zero, mamlakatning kelajagi uning qurolli kuchlari, zavod-fabrikalari va ishchilari soni bilan emas, balki maktab partalarida o'tirgan bolalarning nimani qanday o'rganayotgani bilan o'lchanadi. Qolaversa, ularni kim qanday tarbiyalayotgani ham ahamiyatlidir. Binobarin, aynan ana shu bolalar 10-15 yil o'tib, universitet auditoriyalari, zavod stanoklari, ilmiy laboratoriyalarni egallaydi va maktabda olgan bilim, ko'nikma va tarbiyasiga qarab sohalar salohiyatini belgilaydi.

( Давомини ўқиш )

Оилада зўравонлик ҳолатларини олдини олишда маҳалланинг ўрни ва ижтимоий иш ходимининг вазифалари

Ўзбек халқи ўз маданияти ва маънавиятида баркамол инсонни тарбиялаб, вояга етказишга катта эътибор берган ва бермоқда. Инсон борлиқдаги барча нарсалар ичида энг улуғи ҳисобланади. Инсонни улуғлаш, унинг қадрига етиш, айниқса, ёш авлодни камолотга етказишда миллий-маънавий маданиятимизнинг тикланиши ва ривожлантирилиши муҳим ўрин тутади.

Бу борада асосий урғуни оилага берилиши ҳам бежиз эмас. Юқоридаги бобларда таъкидлаганимиздек оила муқаддас хилқат сифатида таърифланиши, «Оиладан бошланур Ватан» деб айтилиши оиланинг ҳаёт мазмунига айланганлиги бу тарихий жараёнлар воситасида бугунги кунимизга ўз анъаналари, урф-одатлари билан етиб келганлиги диққатга сазовордир. Оиланинг мазмун моҳияти унинг ичидаги ижтимоий-маънавий, демографик ҳолатлар орқали асосланади ва яшаш турмуш тарзини белгилайди.

( Давомини ўқиш )

Баркамол авлод тарбиясида асосий мезонлар

Баркамол авлодни тарбиялаш-буюк давлат пойдеворини, фаровон ҳаёт асосини қуриш демакдир. Баркамол авлодни тарбиялаш икки жиҳат — ёш авлодни жисмонан соғлом этиб тарбиялаш ва уларни маънавий баркамол этиб вояга етказишни ўзида мужассамлаштиради. Инсон маънавий баркамол бўлиши учун энг аввало жисмонан соғлом бўлиши лозим. Бу оддий ҳол, аммо у жамиятимиз ривожи — келажагини таъминловчи омилдир.

Инсоннинг саломатлиги ижтимоий қадриятлар орасида энг муҳимдир. Саломатлик муаммоси мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти кўрсаткичларини бири бўлиб, бу экологик-иқтисодий ва ижтимоий-гигеник фаровонликнинг ўзига хослиги, фан-техника тараққиёти ҳамда аҳоли маданиятидаги даражаси билан ўзаро узвий боғлиқдир.


( Давомини ўқиш )

Аёл борки олам мунаввар!

        Юртимизда баҳор фаслининг бошланиши муносабати билан  Халқаро хотин-қизлар куни 8-март байрами  катта шоду хуррамлик билан кенг нишонланади.

Жумладан  «Баркамол авлод»республика болалар техник ижодиёт марказида қатор тадбирлар ўтказиш бўйича чора тадбир режаси тузилди ва режа асосида ушбу тадбирлар  мажмуаси ўтказилди.




( Давомини ўқиш )

Баркамол авлод

Ватанимиз равнақи, юртимиз тараққиётининг суянчи ва таянчидир
Ёш авлоднинг пухта билим олиши, юксак маънавият ва кенг дунёқараш соҳиби бўлиб вояга етишини таъминлаш буюк келажагимиз пойдеворини мустаҳкамлаш йўлидаги энг асосий вазифалардандир. Фахрлансак арзийдики, ёшларимизнинг жаҳон андозалари даражасидаги юксак шарт-шароитлар билан таъминланган илму зиё масканларида таълим-тарбия олиб, улкан ютуқ ва марраларга эришишлари учун юртимизда беқиёс имкониятлар яратилган.

Бунга таълим мазмунини тубдан такомиллаштириш, соҳага янгича педагогик технологияларни кенг татбиқ этиш ҳамда ёш ўқитувчи ва мураббийлар малакасини оширишга устувор аҳамият қаратилаётганлиги мисолида амин бўлиш мумкин.

( Давомини ўқиш )

Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишлари


Мамлакатимизнинг жаҳон халқлари тинчлиги ва хавфсизлигига мос бўлиб тузилган тинчликпарвар ташқи сиёсати, уни жаҳонда мустақил давлат сифатида тезда тан олинишини таъминлади. Ўзбекистон 120та давлат билан дипломатик, сиёсий, иқтисодий, илмий – техникавий ва маданий алоқалар ўрнатди.
Ўзбекистон ўз ташқи сиёсатига тинчлик, барқарорлик ва ҳамкорликйўлини асос қилиб олган.
Президент И.Каримовнинг «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли» ва бошқа асарларида, шунингдек, Ўзбекистон Конституциясида ташқи сиёсат юритиш қоидалари назарий ва амалий жиҳатдан пухта асослаб берилган.

( Давомини ўқиш )

Биз – Ўзбекистон фарзандларимиз


Президентимиз Ислом Каримов томонидан асос солинган тараққиётнинг «ўзбек модели» бугунги кунда бутун дунёда кенг эътироф этилмоқда. Жумладан, Ўзбекистонда таълимнинг узвийлиги ва узлуксизлигини амалда таъминлаш юзасидан олиб борилган улкан ишлар ўзининг амалий натижаларини бера бошлади. Ўзбекистонлик ўқувчи ёшлар минтақа ва жаҳон миқёсида ўтказилаётган нуфузли фан олимпиадалари, кўрик-танловлар, конкурсларда энг юқори натижаларни кўрсатаётгани Юртбошимизнинг «Ўзбекистон – келажаги буюк давлат» деган эзгу ғояси ҳаётда ўз исботини топаётганига ёрқин далилдир.

( Давомини ўқиш )

Дунёдаги энг шарафли касб


Агарки дунё иморатлари ичида энг улуғи мактаб бўлса, касбларнинг ичида энг шарафлиси ўқитувчилик ва мураббийликдир». Президентимизнинг бу сўзлари юртимизда баркамол авлодни вояга етказиш йўлида астойдил изланаётган ўн минглаб устозларимиз меҳнатининг самимий эътирофидир. Дарҳақиқат, педагоглик ўта масъулиятли ва оғир касблардан бири. Педагог нафақат юксак билим ва маҳоратга эга бўлмоғи, балки болаларни чин дилдан севиши, ўзидаги билимларни уларга сингдира олиши даркор. Бу эса умумтаълим мактабларини малакали ўқитувчи ва мураббийлар билан таъминлаш, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг самарали тизимини яратиш, меҳнатини рағбатлантиришни кучайтиришни талаб этади.

( Давомини ўқиш )

СПОРТ – соғломлик ва комиллик гарови


Истиқлол йилларида мамлакатимиз аҳолиси ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш мақсадида жисмоний тарбия ва спортни кенг миқёсда ривожлантириш устувор масалалардан бирига айланди. Юртбошимиз спорт инсоннинг жисмоний ҳамда маънавий соғломлигининг асоси, ҳаётга катта умид билан кириб келаётган ёшларга ўз қобилият ва истеъдодини рўёбга чиқариш имкониятини берадиган муҳим соҳа эканини мунтазам таъкидлайди. Мазкур мақсадларга эса болалар спортини ривожлантирмай туриб эришиш мумкин эмас. Зеро, Президентимиз айтганидек: «Айнан ёшлик чоғидан спорт билан дўст бўлиш боланинг ўз устида ишлаши, характерининг тобланиши, мусобақаларда қатнашиш орқали қатъиятлик ва мардлик хусусиятларининг шаклланиши, ғалабага интилиши, таъбир жоиз бўлса, аввало, ўз устидан ғалаба қозониши, бир сўз билан айтганда, мустаҳкам иродага эга бўлиши учун пухта замин яратади».

( Давомини ўқиш )

Истеъдодлар юрти


Мамлакатимиз Президенти ёш авлоднинг эстетик тафаккури, бадиий дидини юксалтиришнинг қанчалик муҳим масала эканига эътибор қаратиб: «Болаларимиз қалбида гўзаллик ва эзгуликка интилишни кучайтириш ва шу асосда жамиятимизнинг маданий савиясини ошириш – биз учун устувор вазифа» – дея таъкидлайди. Шундан келиб чиқиб, мустақил тараққиёт йўлининг пировард мақсади бўлган озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон жамиятнинг чинакам бунёдкори ва эгалари бўлган ёш авлоднинг маънавий камолотига эътибор йил сайин кучайиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлдаги «Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009–2014 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида»ги Қарорининг қабул қилиниши ҳам ушбу йўлдаги муҳим қадамлардан бири бўлди.

( Давомини ўқиш )

Таълим ва тарбия уйғунлиги


Албатта, замонавий таълимни ҳар томонлама қулай бино ва иншоотлар, ўқув ва амалий машғулот қуроллари, лаборатория ускуналари, компьютер техникасисиз тасаввур этиб бўлмайди. Бироқ булар соҳа ривожининг бир жиҳатигина, холос. Қолаверса, дунёнинг ривожланган давлатларида, айниқса, Ғарб мамлакатларида таълимнинг моддий-техник базаси ўзининг ниҳоятда мустаҳкамлиги, бойлиги, ранг-баранглиги билан кўпчиликнинг ҳавасини келтириши ҳам бор гап. Лекин бугун инсониятни жиддий ўйга толдираётган муҳим муаммолардан бири шундаки, ўша мамлакатлар измида шунча моддий-молиявий имконият, шароит бўлишига қарамай, ёшлар ўртасида жиноятчилик, бағритошлик, эътиқодсизлик, ахлоқсизлик сингари ижтимоий ва маънавий емирилишлар тобора кучайиб бормоқда.

( Давомини ўқиш )

Таянч нуқтаси


Истиқлол йилларида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилган ҳар бир таълим муассасасининг замонавий ўқув-лаборатория ускуналари, компьютер техникаси, янги авлод дарсликлари ва ўқув-методик материаллар билан таъминланишига алоҳида эътибор қаратилди. Чунки таълим-тарбия сифати, ўқитиш самарадорлигини оширишда мазкур масала муҳим аҳамият касб этади.

( Давомини ўқиш )

Энг улуғ иморат


Собиқ шўролар тузумида амалда бўлган таълим-тарбия тизими ўзининг мафкуравий бирёқламалиги, таълим билан тарбиянинг узвий боғланмагани, ҳар иккисининг замонавий талаблардан кескин ортда қолгани, таълим муассасалари моддий базаси ниҳоят даражада ночорлиги билан ажралиб турар эди. Эски таълим тизимининг жиддий қусурларидан яна бири – бошланғич  таълимга иккинчи даражали иш деб қаралгани, мазкур қарашдан келиб чиқиб, билими энг саёз ўқитувчиларни шу босқичда ишлатишдек салбий анъана мавжудлиги эди. Юртбошимиз муаммоларнинг яна бир муҳим жиҳатига эътиборимизни қаратади: «Бизга собиқ тузумдан мерос бўлиб қолган маориф тизимининг энг номаъқул томони шундан иборат эдики, унда ўқув жараёнида ўқувчи ва талабаларнинг мустақил ва эркин фикрлашига йўл қўйилмас эди».

( Давомини ўқиш )

Истиқболи нурли юрт


Фарзандларикелажагиниўйлайдиган, аждодларруҳи, авлодларистиқболиолдида  юксакмасъулиятҳиссибиланяшайдиганхалқимизҳамишаёшавлодтаълимиватарбиясигажиддийэътиборқаратибкелган. Бу ҳақиқат неча мингйиллик тарихимиз давомида ўз тасдиғини топиб, улкан натижаларни дунёга намоён этган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов бу соҳанинг ғоят долзарб аҳамиятини таъкидлар экан, жумладан, шундай дейди: «Албатта, таълим-тарбия – онг маҳсули, лекин айни вақтда онг даражаси ва унинг ривожини ҳам белгилайдиган, яъни, халқ маънавиятини шакллантирадиган ва бойитадиган энг муҳим омилдир. Бинобарин, таълим-тарбия тизимини ва шу асосда онгни ўзгартирмасдан туриб, маънавиятни ривожлантириб бўлмайди».

( Давомини ўқиш )

"Порлоқ келажак ворислари" мавзуида тематик-бадиий кечанинг намунавий сценарийси 2-қисм


2010 йилги Давлат бюджети параметрларида ижтимоий соҳа устуворлигига алоҳида ургу берилиб, ушбу соҳага маблаглар янада кўпайди. 2009 йилда соҳа харажатлари 55.6 фоизни ташкил этган бўлса, бу йил ушбу кўрсаткич 59 фоиздан ортиқ бўлиши режалаштирилган. Бунда, айниқса, соглиқни сақлаш, таълим тизими, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қисмини манзилли қўллаб-қувватлаш бўйича харажатларни кўпайтириш, иш ҳақи, пенсиялар ва нафақаларни ошириш назарда тутилган. Шунингдек, Давлат дастурини амалга оширишга 8 триллионга яқин маблаг ажратилган. Тан олиб айтиш керак, ҳақиқатан ҳам, бундай гамхўрлик, эътибор камдан-кам давлатларда учрайди.

( Давомини ўқиш )

"Порлоқ келажак ворислари" мавзуида тематик-бадиий кечанинг намунавий сценарийси


Ушбу тадбир «Баркамол авлод йили»га багишланган бўлиб, уни АКМ (АРМ)ларда ўтказиш мумкин. Тадбир сценарийси намунавий бўлиб, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мумкин. Тадбирни АКМ (АРМ) раҳбари кириш сўзи билан очади ва тадбир дастури билан, шунингдек, сўзга чиқувчиларни таништиради. Кейин навбатни олиб борувчиларга беради. (Тадбирда адабиётлар кўргазмаси ташкил қилиш ва обзор ўтказиш мақсадга мувофиқ. Сценарийдаги олиб борувчилар ва меҳмонлар сўзи намуна сифатида берилмоқда).
(Тадбирга ўқув юртларида ўтказилган фан олимпиада голибларини, спорт мусобақалари бўйича Ўзбекистон ва жаҳон чемпионларини, Республика кўрик-танловлар голибларини таклиф этиш мумкин).

( Давомини ўқиш )

Донолар хазинасидан


Ҳар кимки илм-ҳикматии ўрганаман деса, уни ёшлигидан бошласин, саломатлиги яхши бўлсин, хушаҳлоқ ва одобли бўлсин, сўзинииг устидан чиқсин, ёмон ишлардан сақланадиган, ҳиёнат, макр ва ҳийладан узоқ бўлсин.
Абу Наср Форобий


Имкон борича болага яхши таълим-тарбия беришга интилиш лозим, токи у ижобий хусусиятларни ўзлаштирсин ва ярамас ҳаракатлардан ўзини муҳофаза қилсин.
Воиз ал-Кошифий


( Давомини ўқиш )

Президент Ислом Каримовнинг "Баркамол авлод" ҳақидаги фикрларидан намуналар


Ҳаммамизга бир тераи ҳақиқат аён бўлиши керак — биз юртимизнинг эртанги ривожи йўлида қандай чуқур ўйланган дастурларни тузмайлик, бу режаларни бажариш учун қандай моддий база ва имкониятларни яратмайлик, бунинг учун қанча кўп сармоя сафарбар этмайлик, уларнинг барчасини амалга оширадиган, рўёбга чиқарадиган қудратли бир омил борки, у ҳам бўлса, юқори малакали иш кучи ва юртимизнинг эртанги куни, тараққиёти учун масъулиятини ўз зиммасига олишга қодир бўлган етук мутахассис ёшларимиз, десак,
ўйлайманки, ҳеч қандай хато бўлмайди.

( Давомини ўқиш )