Рейтинг
+57.95
Овозлар сони:
5
avatar

Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл  

Фалсафий мезонларни кашф этган аёл

Жамиятимизда шундай аёллар борки, улар жамиятнинг асосий жабҳасида ўзларини кўрсата олишган, эл-юрт ҳурматига сазовор бўлишган. Мана шундай аёллардан бири Шермухамедова Нигинахон Арслановнадир.
Шермухамедова Нигинахон Арслановна 1962 йилнинг йигирма олтинчи март санасида  Бухоро вилояти, Қоракўл туманида ишчи оиласида туғилган. 1979 йилда ўрта мактабни олтин медаль билан битирган. 1977-78-79 йилларда «Она тили ва адабиёт» фани бўйича  мактаб ўқувчиларининг олимпиадасида иштирок этиб, ҳар йили III II, III ўринларга сазовор бўлган ва олий ўқув юртига тўғридан тўғри ўқишга қабул қимлиниш учун тавсиянома олган
1979-1984 йилларда ТошДУ фалсафа-иқтисод факультети фалсафа бўлимини имтиёзли диплом билан тугатган. 3 курсдан давлат стипендияси совриндори бўлган.
1984-1985 йилда ТошМИ «Фалсафа» кафедрасининг ўқитувчиси лавозимида ишлаган.
1986 йилда Низомий номли ТДПИ «Фалсафа» кафедрасида аспирантурада ўқиб, 1988 йилда «Влияние диалектико-материалистического мировоззрения на стиль мышления ученого» мавзусидаги номзодлик диссертациясини  муддатидан олдин ҳимоя билан тугатган.
1988-1995 йилгача ТошМИ «Фалсафа» кафедрасида катта ўқитувчи, 1995-1997 йилларда ТДАИ «Ижтимоий гуманитар фанлар» кафедрасининг доценти лавозимида ишлаган.

( Давомини ўқиш )

Қизил атиргуллар

муаллиф: Гулбаҳор Абдуллоҳ

Хуфтон намозини ўқиб, алламаҳалда ётган Зулайҳо холанинг кўзларига уйқу келмади. У томонга ағдарилди, бу томонга ағдарилди, аммо бир йилдек узоқ туюлган тун тугаб, тонг ёришди ҳамки, йиғидан қизарган кўзларини тарк этган уйқудан дарак бўлмади...
Бомдод намозини ўқимоқлик учун тайёргарлик кўраётган Шавкатжон онасидаги безовталикни ички бир туйғу билан пайқади.

-Шавкатжон, бугун ойнинг нечанчи куни?-сўради онаизор мунг тўла овоз билан.
-Йигирма биринчи, нима эди?-сўради ҳайрон бўлиб ўғил.
-Ўзим шундай...-ўғлининг юрагини эзишни истамади она.
Уйга кирди, ҳовлига чиқди. Хаёлида вақт ўтмаётгандек туюлар, кўзлари нигорон бўлиб дарвоза томонга боқарди. Онасини бугун ҳар кунгидан кўра бошқача, анча безовта ҳолда кўраётган ўғил ниҳоят сўрашга журъат қилди.
-Онажон, жуда азонлаб туриб олибсиз?

( Давомини ўқиш )

Соғлом аёл-соғлом жамият


Аёл зоти борки, умрининг тенг ярмини, балки ундан ҳам кўпроғини оиладаги, ишдаги юмушлари, фарзандларига бағишлайди. Аммо турли муаммолар қуршовида ўзини йўқотиб кўймаслик учун, у ўзи ҳақида қайғуришни ҳам ўрганиши керак. Юртимизда аёллар спортини оммалаштириш масаласи устувор аҳамият касб этаётгани бежиз эмас. Спорт — шифохоналар, жарроҳлар, дори-дармонларсиз соғлом ҳаёт дегани. Спорт билан шуғулланган аёл жисмонан чиникиш билан бирга руҳан юксалади, унда ўз имкониятларига нисбатаи ишонч туйғуси шаклланади.

( Давомини ўқиш )

Уйида бахти борлар

Тонгларда кўзларингда Вафо кулиб уйғонса,
Оқшомлар болишингда садоқат гулдек ёрса.
Қадам боссанг, остонанг меҳр билан тўлғонса,
Уйида бахти борлар ҳар ерда баҳтиёрдир.

  Ҳа, шоир ҳақ. Кишининг оиласида ҳаловати бўлса, садоқат, муҳаббатга йўғрилган ширин турмуши бўлса, ўша инсон бахтиёрдир. Чунки оиласида ўрин топган инсоннинг жамиятда, севган касбида ҳам ўрни бўлади. Ҳаётидан мамнун, кўнгли тўқ инсонгина хизматга астойдил ёндашади.

( Давомини ўқиш )

Аёл борки-олам мунаввар

Республика ихтисослаштирилган мусиқа ва санъат академик лицейи биноси. Атрофда турфа гуллар ва ленталар. Зал деворларига осилган аёллар ҳақидаги ҳикматли сўзлар, деворий газеталар диққат-эътиборни тортиб турибди. Ҳофизлар хонишида ҳаётимиз чароғбонлари бўлган аёллар, гўзаллик фасли — баҳор васфи янграмоқда.

«Аёл борки, олам мунаввар!» деб номланган байрам дастури аввалида лицей директори Зулфиқор Холмирзаев мамлакатимизда аёлларга кўрсатилаётган ғамхўрлик ва эътибор хақида алоҳида тўхталди. У юртимизда 2012 йилнинг «Мустаҳкам оила йили» деб аталгани, бу эса ҳар бир оиланинг тинчлиги ва мустаҳкамлиги таянчи бўлган аёлларга ҳам яна бир бор эҳтиромнинг намунаси эканлигини таъкидлади.

( Давомини ўқиш )

Ўзбек аёли



Одамзот онгли ҳаёт бошлаган кундан бери инсоният аёл зотига ихлос қўйиб, уни севиб, ардоқлаб келади. Аёлни эъзозлаш, унга эҳтиром кўрсатиш Шарққа, ўзбек халқига хос олижаноб хусусиятлардан биридир. Ер юзида ўзининг ақл-заковати, мард ва донолиги, гўзал ҳусни, андиша ва сабр тоқати, меҳр ва садоқати билан дунёга донг таратган аёллар жуда кўп.

Ҳамиша яхшилик ва эзгуликка интилган ўзбек аёли – онанинг жаҳоншумул қадру қимматини, унинг умумин-соний мазмунини аниқлашда ва юксак баҳолашда бизнинг доно момоларимиз дунё олимларидан юқори турганлари маълум.


( Давомини ўқиш )

Доно Она!

Муқаддас чекка бир қишлоқнинг, чекка ҳовлиларидан бирида туғилиб, вояга етди.У табиатан қувноқ, эпчил ва ўта зукко қиз эди.Уйларидан уч-тўрт юз қадам нарида кичик бир ўрмон бўлиб, у ерда ноёб жонворлар кўп бўлгани учун, давлат томонидан ҳимояга олинган ва қўриқҳона ташкил қилинганди.


( Давомини ўқиш )

Аёл бўлиш яхши!



























Аёл бўлишнинг ўзига яраша яхши томонлари кўп. Наҳорги ошга боролмаслигини ҳисобга олмаганда, хурсанд бўладиган нарсаларинг анча.

Соқол-мўйлов муаммоси йўқ.
Соатлаб гапириб чарчамаймиз.
Машина ҳайдаганда йўл қоидаларини бузмаймиз.
Қўшниникига элакка чиқсак, эллик оғиз гапни топамиз.

Макримиз оз эмас, кўп эмас, нақ қирқ туяга юк бўлади.
Хоҳласак эрни эр қиламиз, хоҳласак қаро ер. Худога шукр, эркаклардан кўра кўпроқ умр кўрамиз.

Эркаклар учун илҳом париси ҳам биз. Юз оҳангга солиб куйдирадиган ҳам, суйдирадиган ҳам ўзимиз.

Кал бўлишдан қўрқиш нималигини билмаймиз.

Баъзида «гап»га, баъзида «чап»га эмас, фақат «гап»га борамиз! Шунинг учун биров кўриб қолса-я, деган хавотирда юрмаймиз. Хотиндан аламини олиш нималигини билмаймиз. Ҳар куни бозор айлансак ҳам зерикмаймиз.

Аёл бўлиш яхши!

Ётоқхонадаги кийим шкафининг ярмидан кўпи сеники. Чунки эр топиб келган пул қўлимизда.

Эржонимизнинг топиб-тутганини истасак бир кунга, истасак бир ойга етказамиз. Рўзғорда минг сўм ҳам қолмаган тақдир ҳам бизда эллик минг сўм ҳамиша топилади.

 Гап билан эришолмаган мақсадимизга «ядро қуроли»миз бўлмиш йиғи билан албатта эришамиз.

Шунақа, ҳурматли эркаклар, орзуингиздаги аёлни топган бўлсангиз бошқа орзуларингиз билан хайрлашаверинг.

 
Байрам ҳазили

манба
 

Байрам муборак азиз аёллар!


Аёл бир мўъжиза, шундай эмасми? У меҳрибон она, садоқатли умр йўлдош, ғамҳўр фарзанд. Бир қарашда оддий туюилган бу сўзлар замирида  жуда катта жасорат, фидойилик, меҳр каби ҳислатлар мужассам бўлган. Аёл ҳамдард, ҳамсуҳбат, ҳаммаслак, у ҳаётини фарзандига, турмуш ўртоғига баҳшида қилиб, ўз аёллик бахтини айнан шундан топади.  " Аёлга она кўзи билан қаралса шунда ҳаммаси яхши бўлади" деган эди севимли ёзувчимиз Ўткир Ҳошимов. Дарҳақиқат, аёлнинг топгани ҳам фарзанд, топинадигани ҳам  фарзанди. Боласини эркалаб бағрига босаётган онага қаранг, кўзларида ҳеч нарсага тенглаб бўлмайдиган меҳрни кўрасиз.  Шу ўринда бир ҳикматли сўзни келтириб ўтиш жоиз, Эркакнинг мангулик ўлчови мингта. Давлат, шуҳрат, унвон, мансаб… Аёлнинг ўлчови эса битта, у ҳам бўлса фарзандларидир. Фарзандни дунёга келтиргунча аёл жон билан талашиб, не бир азият билан уни бағрига босади. Балки шу боис ҳам боласи учун ўзидан кечишга ҳам тайёр.



( Давомини ўқиш )

Остонаси тиллодан уй сеники, келинчак

  Бокира қиз бокира ҳис-туйғулар оғушида яшайди. Эзгу орзулари кўкларга парвоз этади. Қалбининг тўрида яширинган энг нозик туйғулари гоҳ-гоҳ жунбушга келсада, сездирмайди бировга. Балоғат ёшидаги энг азиз ва ноёб тилаклардан бири — келинлик либосида Алпомиш келбатли ёрини гўшангада кутиб олиш.

Оҳ орзулар, ширин туйғулар, гўзал ҳислар рўёбга чиқди-ку.

Оллоҳга шукрлар қилди у, шукроналар айтди у. Унинг юраги бахтдан энтикади, кирғоғидан тошгудай бўлади.

Бу ҳолат барча қизлар ҳаётида бир бора содир бўлиши шубҳасиздир.

Орзулари ушалган қиз, бугун ой келинга, гўзал келинчакка айланди....

… Еру само, сени қутлаяпти, бахтинг муборак, бахтдан яралган тахтинг муборак, сулув келинчак!

          Кўнглингга ғулғула солмоқчи эмасману, сен босиб ўтмоқчи бўлган улуғ йўлнинг бир бўлагини босиб ўтиб қўйган замондошинг сифатида сени айрим сирлардан воқиф этиб қўймоқчиман, холос.

          Зеро, бу йўлда гоҳо қоқилиб-суриниб қолмаслигинг учун дўстона маслаҳатлар бериб қўйсам, ёмон бўлмас. Мана, орзуларинг рўёбга чикди. Сен ўзинг севган ёрнинг севгилиси, ўзинг истаган саройга муносиб малика бўлдинг. Бу боқий саройнинг умринг борича муҳтараму мукаррам, оқилаю доно, тадбиркору зукко бекаси бўла олиш иштиёқи, орзуси билан яшашинг керак энди. Ҳа, сен буни эплай оласан. Бунга ишонч ҳам, имкон ҳам бор, албатта. Аввало катта масъулият юкини кичик жуссангга юклаб олганингни ҳис қила бил.

          Сен ўзинг топиниб келган, ўз уйингдан, онажонингнинг иссиқ бағридан воз кечиб келганинг бу хонадон — сенинг асосий уйинг, бир умрлик ватанинг эканини чуқур англаб етгин. Бу ерда барчанинг нигоҳи сенга қадалганлигини сезишинг, ҳаёт синовлари, имтиҳонлари олдида турганингни билишинг, бу синовларга нечоғлик тайёр эканлигингни кўрсата олишинг керак. Бахт деб топинганинг — жуфти ҳалолингга доимо содиқ бўлишга, унга меҳр кўрсата олишга, унга маъқул бўладиган калом айта олишга интил. Севсанг севиласан.

( Давомини ўқиш )

«Жаннат - оналар оёғи остида».

    Дунёдаги бор гўзаллик аёлга, онага ярашади. Негаки, Аллоҳ уни гўзал қилиб яратган. Қуёшдан меҳр, ойдан нур, ердан садоқат, юлдузлардан чирой олиб унга ҳадя этган. Шунинг учун Момо Ҳаво насабидан бўлмиш Она-ҳамманинг эъзозига,  муҳаббатига лойиқ. Яна аёл тоза сув кабидир. Унинг ҳар бир маъноли сўзи дилнинг ғуборини ювса, ҳар бажарган юмушидан файз ва саришталик нури балқиб тургай. Унинг қадамида иймон ва инсоф гуллари ўз оят дафтарини очиб, аёл кишининг дил фанини намоён қилгай. Бундай аёллар ғурбат ўтидан йироқда бўлиб, ўз ором боғларини дил ғуборсизлигидан қўл меҳнати билан топгай. Бешик қошида фалак моҳи ёйдай эгилган, алла айтиб турган аёл руҳи Аллоҳ меҳробига тенгдир. Бундай аёлни ранжитмоқ дилига озор бермоқ жаҳаннамни соғинмоқдир.

         Оллоҳ аёлни бошдан яратмаган, кеккайиб кетмасин деб, кўздан яратмаган — ножоиз нарсаларни кўрмасин деб, тилдан яратмаган бўлар — бўлмас сўзларни сўзламасин деб, қўлдан яратмаган, югурик бўлмасин деб, оёқдан яратмаган ножоиз жойларга бормасин деб, Оллоҳ аёлни кўринмас қовурғадан яратди-ки, у доим мукаммал, мукаррам, мунаввар ва мўътабар бўлсин деб.

          Шарқда аёлни улуғламаган, унинг шаънига бирор оғиз мадҳия, мақтов битмаган аллома-ю шоирни, фузало-мутафаккирни топиш қийин. Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратлари дунёни ҳайратга солган шоҳ асари «Маснавий»да шундай ёзади:
 
Аёл — Аллоҳ нури, оддий жононмас,

Яратур, яралган ошуфта жонмас.


( Давомини ўқиш )

Gulbadan begim

(asardan parchalar)

Тaniqli ingliz adibasi Margaret Rumer Godenning nomi (1907-1998) shoira, jurnalist va tarixiy asarlar muallifi sifatida Buyuk Britaniya va Hindiston adabiy jamoatchiligi orasida yaxshi ma'lum. Uning turli mavzudagi oltmishdan ortiq kitoblari nashr etilgan.
«Gulbadan» asari 1980-yili yaratilgan bo'lib, buyuk shoh va shoir Zahiriddin Muhammad Boburning oqila qizi, temuriy malika, muarrix Gulbadan begimning hayoti va faoliyati haqidagi ma'lumotlarni muallif qiziqarli ilmiy-publitsistik yo'sinda hikoya qiladi.
Muallif Hindistonda uch yarim asrdan ziyod vaqt hukm surgan boburiylar saltanatining yorqin namoyandalaridan biri bo'lgan, noyob iste'dod va aql-zakovat sohibasi Gulbadan begim shaxsiyatini o'sha davrning murakkab va dolg'ali tarixiy voqealari, toj-u taxt kurashlari, inson ruhining poyonsiz g'alayonlari bilan uzviy bog'liq holda, o'ziga xos talqin va mahorat bilan aks ettiradi.

( Давомини ўқиш )

Хонзода бегим

Умар Шайх Мирзонинг (1456-1494) қизи, Заҳириддин Муҳаммад Бобур Мирзонинг опаси. У 1478 йилда Андижонда туғилган. Унинг онаси-Қутлуғ Нигор хоним Тошкент хони Юнусхоннинг қизи эди.

Тарихий манбаларнинг шоҳидлик беришича, Хонзода бегим дид-фаросатли, ўткир зеҳнли ва ақл-заковат соҳибаси бўлган. Хонзода бегим айни балоғат ёшига етганда отаси Умар Шайх Мирзо тасодифан жардан йиқилиб, оламдан ўтади.

Ота тахтига ўтирган 12 ёшли Заҳириддин Муҳаммад Бобур Мирзонинг қисматида дарбадарлик даври бошланади. Ёш Бобур Мирзода бобокалони Амир Темур тахтини эгаллаш ҳаваси уйғониб, Самарқандга бир неча ҳарбий юришлар қилади.

 Ниҳоят, 1501 йили Самарқандни қўлга киритишга муваффақ бўлади. Аммо кўп ўтмай Шайбонийхон қўшин тортиб келиб, Самарқандни қамал қилади. Қамал кўпга чўзилиб, шаҳарда даҳшатли очарчилик ва ўлим авжига чиқади.

Бобур Мирзонинг кўпгина одамлари шаҳарни ташлаб қочадилар. Бобур Мирзо ниҳоят даражада кучсизланиб, ҳатто қамални ёриб чиқиб кетиш имкониятига қодир бўлмай қолади.

( Давомини ўқиш )

8 март қандай байрам?

Халқаро хотин-қизлар куни деб аталадиган 8 март байрами ҳозирги пайтда ҳаётимизга мустаҳкам ўрнашиб қолган. Ҳар йили 8 март куни аёлларга,  оналарга, опа-сингилларимизга   турли туман совғалар олинади. Бу кун аёлларўзларига оро беришади, совғалар олишади, қисқаси, байрамни ҳақиқий байрамдек ўтказишади. Йилда бир маротаба гўзал опа-сингилларимиз уй ишларидан  бироз чекинишади, айнан шу куни эркаклар рўзғорнинг енгилдек кўринган ва охири йўқ юмушларини ҳис қилишади… Хўш, бу қанақа байрам ўзи, нега айнан 8 март куни  нишонланади?


( Давомини ўқиш )

8-mart "Xalqaro xotin-qizlar" bayrami tarixi...

Bahor — bayramlar bilan boshlanadi. Ko'klamning ikkinchi haftasida — 8 martni nishonlaymiz. Xo'sh, munis onalarimiz, xotin-qizlar bayramini nishonlashimizning sababi nimada? Nega ayollar bunchalik ulug'lanadi? Xuddi shu kuni butun dunyo ayollari bayram qiladilarmi yoki… Bu savollarga javob topish uchun tarixga nazar tashlaymiz. Ma'lumotlarga ko'ra, «ayol» arabcha so'z bo'lib, «oila» kalimasi bilan o'zakdoshdir. Biroq 8 martga nisbatan «ayol» so'zi emas, balki xotin-qizlar degan so'z keng qo'llaniladi.

Bu kun o'tmishiga nazar tashlaydigan bo'lsak, xotin-qizlar bayrami ularning o'z huquqlari uchun kurashish kunidan kelib chiqqaniga guvoh bo'lishimiz mumkin. Ya'ni, 1857 yil 8 mart kunida Nyu-Yorkning poyafzal hamda tikuv fabrikasi ishchi xotin-qizlari manifestga yig'iladilar. Ular 10 soatlik ish kuni, yorug' va quruq ish xonalari hamda erkaklar bilan bir xil maosh olishlarini talab qilib chiqadilar. Xuddi shu kunda Nyu-Yorkdagi yuzlab ayollar namoyishlarga chiqib, saylash huquqini ham talab qiladilar. Chunki o'sha paytlarda juda kam maosh oluvchi ayollar kuniga 16 soat ishlaganlar.

( Давомини ўқиш )

Мен офтобга алмашмаган аёллар


Томиримни тирнар кўҳна саволлар,
Юрагимда гуллар ширин хаёллар,
Эй сиз ўзбекойим, офтобжамоллар,
Мен офтобга алишмаган аёллар.

Миллатнинг эртаси, миллатнинг насли,
Сиз атир нафасли, сиз райҳон сасли,
Кетмас бўлиб келган баҳорсиз асли,
Мен офтобга алишмаган аёллар.

( Давомини ўқиш )

Аёлга бахт беринг, саодат беринг...

Аёлга бахт беринг, саодат беринг,
Деманг, юрибди-ку кулиб жилмайиб.
Аёл кулиб туриб ўлиши мумкин,
Дунёни олиши мумкин жилмайиб.


( Давомини ўқиш )

Аёл мўъжизаси

       
Донишмандлик — аёлга бўлган муҳаббатдан бошланишини тан олмагунча фалсафа ўткинчи талаблар, қотиб қолган қоидалар ва сийқа таърифлар қурбони бўлиб қолаверади.

Шарқ ривоятларидан бирида айтилишича, Қодири Мутлақ мукаммал дунё яратишга аҳд қилибди. Шу мақсадда тундан кунни ажратиб, сув, ер, ўсимлик, жониворларни, охирги куни эса эркакни яратибди. Яратганлари бир-бирига шунчалик мутаносиб эканки, уларнинг мукаммаллигига Қодири Мутлақнинг ҳаваси келибди.

Кейин қарасаки, яратганлари янада мукаммал бўлиши учун аёл зоти етишмаётгандай туюлибди. Бахтга қарши лой ҳам тугаб қолганмиш. Шунда у Ойдан аёл жамолини, тундан қошу кўзини, мажнунтолдан сочини, камалакдан ранг, гуллардан ҳид олиб баданини, кийикдан нафислик ва ҳуркакликни, тонгдан мусаффоликни, сакдан садоқатни, асаларидан бол териш хислатини, серфарзанд бўлсин, деб балиқдан увилдириқни, айтган- лари куй, хониш бўлсин, деб булбулдан навони, хуллас, ҳамма нарсадан бир чимдим, бир чимдим олиб аёлни яратибди. Натижада мукаммал дунё номукаммал, яъни бир кам дунёга айланибди. Ёлғиз аёлгина мукаммал эмиш…

( Давомини ўқиш )

Аёллик бахти нима?

«Аёллик бахти нимада» Ҳақиқатдан ҳам «Аёллик бахти нима ўзи?». Саволдан савол келиб чиқади. Бахт тушунчасининг ўзи нима? Аёллик бахти нимада эканини англаш учун менимча, аввало бахтнинг ўзи нима, деган саволга жавоб топиш керакка ўхшайди… саволга жавоб топиш учун эса у аёл ўз ҳаёти давомида ё бахтли бўлиб «БАХТ» нашидасини тўлиқ татиб кўрган бўлиши ёки бахтсизлик алами, изтиробларини тотиб кўрган бўлиши керак… шундагина фарқини ажратиб ололади, деб ўйлайман…

( Давомини ўқиш )

Соғинч азоби

ОНАЖОНИМГА

 Онажон, сен менинг Қуёшим, Ойим, қалблари беғубор сўзинг мулойим.

Мен шуни ёлбориб сўрайман доим-Онамга кўп умр бер, деб Худойим?!..

Кўзлари юлдуздек, юзи кундуздек, юраги дарё, насиҳатлари зиё, яратгувчим, мунисим онам,

Онажонгинам. Тингла, ушбу дил сўзларим Сенга аталган. Бугун Сен ҳақингда сўйлашга, сенинг меҳрингни куйлашга жазм этдим. Аммо кечир, Онажон, сўзларим анча қашшоқ. Сенинг мадҳингни куйлашга қаламим ожиз. Сенсиз, сенинг номингсиз битилган байтларим эса ғариб ва ночор. Аммо ёзмай йўқ иложим-сене менинг бошимда мақтов тожим.

( Давомини ўқиш )