Тасдиқлаш
Қишлоққа бордим. Этни жунжиктирадиган ҳавога қарамай, юқори маҳалладаги ҳовлилардан бирида ҳашар қизиганини кўриб, «қишлоқ одамлари жуда бошқача-да, иссиқ-совуққа ҳам қарамай бир-бирларига ёрдамга ошиқишади», деган илиқ ўй кечди кўнглимдан.
Бир йили Масков телевидениеси Қозоғистондан Германияга оиласи билан кўчиб борган немислардан беш-олти кишини суҳбатга тортиб, гап орасида «Бу ердаги ТВларда очиқ-чочиқ нарсалар бемалол кўрсатилади. Бу сизлар учун илгари кўрилмаган нарса эди, бунга қандай қараяпсизлар?» деб савол берган эди, улар иқрор бўлиб, «Тўғри, бу ёқларда шунақа экан. Аммо қачон шунақа саҳналар бошланса, ё телевизорни ўчирамиз, ё болалар чиқиб кетади», дейишди.
Мен Дилфуза Комилованинг ҳар икки мақоласини («… изм»лардан «ҳирсизм»га… Ёхуд адабиётдаги ахлоқсизликлар», «Беозорлик ниқобидаги хавф») диққат билан ўқиб чиқдим. Кимгадир (айрим жойлари менга ҳам) баҳсли кўринди. Аммо, энг муҳими бу икки мақолада неча йиллардан бери гоҳ у, гоҳ бу газетада кўриниб қоладиган мавзу илк маротаба кўпчиликнинг диққатини тортди. Олдин босилган мақолаларнинг деярли ҳаммаси умумий гапдан иборат бўлиб, на бирор бир муаллиф ёки китобнинг номи айтилар, бор гап «Уятсиз китоблар кўпайиб кетяпти», «Беҳаёликдан иборат китоблар дўкон пештахталарини эгаллаяпти» деган чайналишларнинг такрори бўларди.
Дунё аро эскирмайдиган бир ҳикмат бор: омад кучлиларга кулиб боқади. Бу пурмаъно фикрни ҳар ким ўз зеҳн доирасида, ўз дунёқарашидан келиб чиққан ҳолда таҳлил қилади. Бироқ комиллик мартабасига эришганлар — заковат даражалари таҳсинга лойиқ, ўта тараққий этган, ўз шахсий назоратини мустақил идора эта оладиган, интилувчан, сабрли ва билимли инсонлардир. Кучли аталиш учун тоғни талқон қилиш шарт эмас, инсон ўз руҳий ва маънавий оламини тарбиялай олиши, юксалтириши, вояга етказиши керак, холос. Шу ўринда жаҳон файласуфи Суқротнинг бир гапи ёдимга тушди: «Энг олий санъат бу – инсоннинг комил ҳаёти». Зотан, инсоннинг куч-қудрати даражасида бунёд этилган энг латиф ва бебаҳо асар ҳам, унинг ўз идеал ҳаёти, намунали умр йўли эмасми?
Эътиборингизга кунлик дастурхонимиздан ўрин олган айрим неъматларнинг хусусиятлари ва уларни шифо мақсадида қандай касалликларда қўллаш лозимлиги ҳақидаги қисқача маълумотларни ҳавола этмоқдамиз. Бу парчалар Абу Али ибн Синонинг соғликни сақлаш соҳасида улкан дастур бўлиб хизмат қилаётган «Тиб қонунлари» китобидан олинган.
Пўлат МЎМИН… Бу номни болалар эшитса, қувноқ қўшиқлари авжланади. Катталар қалби эса унинг шеърлари оҳангида мавжланади. Театрда ҳам, санъат саройларида ҳам бу ном такрор-такрор жаранглайди. Менинг оламимда ҳам куй ва оҳанглар аро — Пўлат ака!..
кеча ва бугун
Ҳаётда «Кел, гаров ўйнаймиз. Мана бу бундай, буниси ундай» деб қўл сиқишаётганларни кўрганмисиз? Шунақа пайтда хаёлингиздан нималар кечади? Баъзида жуда жўн масала устида шу тахлит баҳслашаётганларни кўрсам, немисларнинг бир ҳикояси эсимга тушади. Келинг, сизга ҳам ўша ҳикояни айтиб бераман...
Инсон учун бу дунёда бойлик турлари жуда кўп. Лекин дўстликдан қимматлироқ, азизроқ бойлик бўлмаса керак. Шу сабабдан ҳам халқимиз «Дўстсиз бошим, тузсиз ошим», дейди.
Ривоятлардан бирида айтилишича, азалда Аллоҳ Одамни яратиш ниятини бошқа яратиқларга маълум қилибди. Бутун борлиқ ичра мукаррам бўлиши тақдир этилган Ҳазрати Инсонга дахлдор бўлиш умидида барча унсурлар бош кўтаришибди. «Одамни мендан яратгин» деб, ҳар бири ўз афзалликларини айтиб, мақтанишга тушишибди. Фақат Тупроқ бу мунозарага қўшилмабди. «Мен оёқ остидаман, ҳаммадан пастдаман. Мақтанишга арзигулик бирор сифатим йўқ« деганича, бир чеккада қимтиниб турибди. Шунда Аллоҳга унинг камтарлиги маъқул келибди ва Одамни Тупроқдан яратибди.
— Бугунги кунда кўп аёллар тўй-маъракалар борасида ортиқча ҳою ҳавасларга берилиб кетиб, эрларини танг аҳволга солмоқдалар. Тўйларнинг серчиқим бўлишига асосан аёллар сабабчи. Бундайларни тўғри йўлга солса бўладими?
Болаликдан сурат йиғишни яхши кўраман. Айниқса, оилавий расмларимизни кўздек эҳтиёт қилиб, ҳеч кимга ишонмай асраб келаман. Кимдир «хобби» дейиши мумкин, аммо мен бу тўпламни ишқибозликдан анча юксак, эъзоз ва мукаррам биламан. Оҳори кетиб сарғайган, четлари уриниб қолган расмларни ҳар замон бир қўлдан ўтказиб, ўтмишнинг кулча иси анқиган ёруғ кўчаларида ғойибона кезаман. Қалбимда соғинч пўртана урган дамларда бир кунгина ўша беғубор дамларга қайтгим келади!
(ярим рост)