Рейтинг
+57.73
Овозлар сони:
5
avatar

Мустаҳкам оила - юрт таянчи  

Маҳалла фаолиятида ижтимоий хусусиятлар

Оилавий муносабатлар инсониятнинг барча тарихий босқичларида рисоладагидай шаклланган эмас, балки у ёки бу ҳолатда жамиятнинг ёки оиладаги турли ҳодисаларнинг таъсири орқали, унинг оқибатида турлича шаклланган.

Оилавий муносабатлар маданиятининг такомиллашуви жамият тараққиётига ҳамда ҳар бир оила аъзоларининг жамиятда ва оилада тутган ўрни, мавқеи, бажарадиган вазифаси, жамият ва оиланинг эркак ва аёл, фарзандларга муносабати, ғамхўрлиги, ижтимоий ҳимоясига боғлиқ бўлади. Оилавий муносабатларнинг ядросини ташкил этган эр-хотин муносабатларини таҳлил эьсак, бу муносабатлар жамият ва оила ўзгариши билан ўзгариб борган.

( Давомини ўқиш )

Оилавий муносабатлар тушунчаси, моҳияти ва вазифалари

Оилавий муносабатлар энг умумий тарзда қаралганда, эр-хотин муносабати, ота-оналик-фарзандлар муносабатларидан иборат. Бу муносабатлар мазмунида, шубҳасиз, табиий муносабатлар-жинсин ҳиссиёт, ота-оналик ва фарзандлик ҳисси, яъни қон-қардошлик муносабатлари муҳим аҳамият касб этади. Аммо бу ҳиссиётлар табиийлигича намоён бўлмай, ижтимоий шаклда-ахлоқий-эстетик, психологик муносабатлар тарзида намоён бўлади. Шунга кўра оилавий муносабатлар тизимида табиий, ахлоқий, эстетик, психологик муносабатларни фарқлаш мумкин. Бундан ташқари иқтисодий ва ҳуқуқий муносабатлар ҳам мавжуд бўлиб, улар оилани мустаҳкамлашда муҳим мавқега эга.


( Давомини ўқиш )

Оилавий муносабатлар маданиятининг илмий-назарий асослари

Мамлакатимизнинг иқтисодий-ижтимоий ва маданий ҳаётида кескин сифат бурилиши юз бермоқда. Мазмунан демократик ва инсонпарварлик асосига қурилаётган жамиятнинг ҳар томонлама тараққиёти шахснинг шу тараққиёт талабларига мослик даражаси, ақлий, жисмоний ва маънавий маданиятлилик савияси билан чамбарчас боғлиқ. Оила ва оилавий муносабатлар маданиятини илмий тадқиқ этишни унинг жамият тараққиёти қонунларига мувофиқ ривожланишини ифодалашдан бошламоғимиз керак. Оиланинг ривожланиши жамиятнинг моддий ишлаб чиқариши ва маънавий ҳаёти билан боғлиқдир. Агар ишлаб чиқариш, айрибошлаш ва истеъмол тараққиётининг муайян ижтимоий тузумда, унга хос бўлган оилани ва оилавий муносабатларни кўрамиз.


( Давомини ўқиш )

Ўзбекистонда ижтимоий ишнинг ривожланиш жараёнлари

Ижтимоий хизмат тизимининг қарор опиши аҳоли билан ишлашда фуқароларни самарали ижтимоий қўллаб-қувватлаш имконини берадиган замонавий методика ва технологиялардан кенг фойдаланиш мамлакат ижтимоий сиёсатининг энг муҳим тенденцияси ҳисобланади. Маҳаллий бошқарув органларида, ҳокимликларда ҳудудий ижтимоий хизмат лар тармоғи ташкил этилиши ва ривожланиши, ижтимоий иш, ижтимоий педагогика ва амалий пихология соҳасида мутахассислар тайёрлаш туфайли аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш имконияти ҳақиқтга айланмоқда. Ҳозирги ўзбекистон шароитида аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш тизими алоҳида шахсларни, оилаларни ёки гуруҳларни мослаштиришга қаратилган ижтимоий-инсоний фаолиятнинг муайёян усуллари тизими сифатида намоён бўлади.

( Давомини ўқиш )

Республикамизда болаларни қўллаб-қувватлаш пилот хизматининг йўлга қўйилиши

Республикамизда болаларни қўллаб-қувватлаш пилот хизматининг йўлга қўйилиши бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенсия бола тарбияси учун оила муҳитининг ўта муҳимлигини эътироф этади ва меъёрдаги шароитда эса бола ўз ота-онаси қўлида тарбия олиши зарурлигини тасдиқлайди. Шунингдек, конвенсияда давлат томонидан ўз болалари ҳақида қайғуришлари учун оилаларнинг қўллаб-қувватланиши зарурлиги таъкидланади. Бироқ шундай ҳолатлар бўладики оилаларга давлат томонидан қанча ёрдам кўрсатилмасин, бола манфаатларидан келиб чиққан ҳолда болаларнинг ўз ота-оналари билан бирга бўлишлари имкони бўлмайди (ота-оналар озодликдан маҳрум қилинган ёки ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ёки улар битта ёки иккала ота-оналаридан жудо бўлганларида).

( Давомини ўқиш )

Меҳрибонлик уйларида болаларга нисбатан зўравонлик ва эҳтиётсиз муносабат муаммоларини ҳал қилишда ижтимоий иш ходимларининг роли

Андижон шаҳридаги ота-она қаровисиз қолган ва тўлиқ давлат таъминотида «Болалар шаҳарчаси» 2008-йил 16-декабрда қуриб фойдаланишга топширилди. Дастлаб 10 та оилага 61 нафар болалар қабул қилинди 2009-йилда келиб фаолият кўрсатаётган оилалар сони 12 тага этиб тарбияланувчи фарзандларимиз эса 89 нафарни ташкил этди. Ҳозирги кунда эса фаолият кўрсатаётган оилалар сони 14 тага етиб, фарзандларимиз 106 нафарни ташкил этади.

Тарбияланувчи-фарзандларимиз учун «Болалар шахарчаси»да барча қулайликлар ва шароитлар мавжуд. Муассасада 2 та маъмурий бино, амфитеатр,  14 та турар жой коттеджлари, спорт мажмуаси, спорт майдончаси, болалар ўйингохи ва мевали боғ мавжуд.

( Давомини ўқиш )

Оила билан алоқадор омиллар.

Ота — она табиати ва ижтимоий, иқтисодий мавқе: Уйда зўравонлик ўтказиш муаммоси барча ижтимоий ва иқтисодий доираларда мавжудлигига қарамасдан, турли хил муҳитларда ўтказилган тадқиқотларнинг натижасига кўра, ота-онанинг маълумот даражаси пастлиги, даромаднинг йўқлиги ҳамда хонадонда яшовчиларнинг ҳаддан зиёд кўплиги болаларга нисбатан жисмоний ва руҳий зўравонликнинг қўлланилиши хатарини оширади. Жисмоний зўравонлик ўтказувчи ота-оналар кўпинча ёш, ёлғиз ва камбағал бўладилар. Ушбу боғлиқлик камбағал, стресс ҳолати ва ижтимоий ажратиб қўйишдан келиб чиққан бўлиши эҳтимоли юқори. Шундай омиллар мавжуд бўлган оилаларга  жамият томонидан етарлича ёрдам берилмаса ва оила кучли ижтимоий тузилманинг бир қисми бўлмаса уларда яшаётган болаларнинг зўравонликдан жабр кўриш хатари юқори бўлади. Қариндош-уруғлар томонидан кўмак берилмаса, бу мавжуд муаммони янада оғирлаштирилади.


( Давомини ўқиш )

Она сути бола учун зарур.

Оила, аввало, боланинг мурғак юрагига, нозик вужудига, руҳига меҳр берувчи бўстондир. Бола бу меҳрни онасининг иссиқ бағридан, майин овозидан, кўзларидан, оппоқ сутидан олади. Бу унинг ҳар бир томирига жондай кириб бораркан, кўзи ёруғликка, вужуди товушларга, руҳи оромга интилади. Бола чиндан ҳам дақиқа сайин ўсади.
Маълумки, она сутининг таркибида ҳар хил тузлар, витаминлар, оқсиллар, гормонлар ва бошқа ўта фаол биомоддалар мавжуд. Улар шундай мутаносибликдаки, шу туфайли бу моддалар бола меъда-ичак тизимида бенуқсон ва ўз қиёмига етган ҳолда ҳазм бўлади. Энг асосийси, она сути таркибида пролоктин гормони бор. Бу модда ҳомиладорлик бошланган пайтдан бошлаб, она организмида кўпая бошлайди ва бола туғилган пайтда энг кўп миқдорда бўлади. Худди шу ўта фаол модда она сути билан бирга бола организмига ўтади ва қиз боланинг келажакда она бўлишини таъминловчи асосий восита бўлиб хизмат қилади. Она сутидан пролоктин орқали ўғил болага жасурлик, мардлик, куч ва чаққонлик каби сифатлар берилади. Она сути билан болани тўйдириш орқали қатор вазифалар амалга оширилади. Бола тўлиқ овқатлантирилади, соғлиги таъминланади, тинч ухлайди.


( Давомини ўқиш )

Оила муқаддас даргоҳ

Бугун репродуктив саломатлик тушунчаси кўпчиликка яхши таниш. Бу ибора ўзида инсоннинг авлодлар давомийлиги, жисмоний ва ижтимоий етуклигини ифода этади.

Шундай экан, бизда бевосита қуйидагича савол туғилади: жамиятнинг асосий бўлаги ҳисобланган оила аталмиш муқаддас даргоҳда келажагимиз ворисларининг соғлом туғилиши, тўғри овқатланиши, умуман олганда соғлом турмуш тарзини шакллантиришда оиланинг ўрни қандай? Фарзандларни оилага тайёрлашда ота-онанинг асосий вазифалари нималардан иборат?

Шу хусусда бизга Республика саломатлик ва тиббий статистика институти Наманган вилояти филиали директор ўринбосари Отабек Раҳимов қуйидагича жавоб берди:

— Дарҳақиқат, инсоннинг саломат бўлиши, узоқ умр кўришида оила ва оилавий муносабатларнинг аҳамияти катта. Репродуктив саломатлик — инсоннинг насл қолдиришга тегишли бўлган ақлий, жисмоний ва ижтимоий етуклигидир. Ота-она фарзандларидаги фақатгина тартиб-интизом, ахлоқ-одоб масалаларинигина эмас, балки уларнинг жисмоний аҳволи, аёлга ҳурмат ва муносабат ҳамда муомала маданияти шаклланишини кузатиб, назорат қилиб, тушунтириб боришлари керак. Шунинг учун ҳам оилани тўғри ва оқилона ташкил қилиш киши саломатлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эгадир. Республикамиздаги мутахассислар оила қуришнинг ўз меъёрлари, фарзандлар ўртасидаги фарқ 3-4 йил бўлиши оила аъзоларининг саломатлигини сақлашда муҳим аҳамиятга эгалигини илмий жиҳатдан исботлаб бердилар

( Давомини ўқиш )

Оила салтанати

Қайси замон, қайси давр, қайси жамиятни олманг, аёл зоти юрти, оиласи, миллати учун қайғуриб яшайди. Яхшилик, меҳр, осойишталикни қўриқлаб яшайди. Фарзандларига, элу юртга муҳаббат, шафқат улашиб яшайди. Аёл юрагининг туб-тубларида ҳали қаламга олинмаган эзгуликлар, ғазаллар, оҳанглар, меҳрлар улғаймоқда.
Ул меҳри дунё бешигини тебратиб, инсониятни улғайтириб камолга етказади. Оналар юрагида ҳали айтилмаган ўланлар, ёр-ёрлар, кўҳна дунёни бошини силагувчи тилаклар, умидлар куртак ёзмоқдаки, уларни қаламга олмоққа, аёл юрагига йўл топмоққа бурчилимиз.
Ўзбек аёлларининг қай бирига нигоҳ ташламанг, унинг чеҳрасида ҳаё, иффат деб аталган офтобни кўрасиз. Унинг юрагида тиниқ орзулар, эзгу ниятлар яшаётганини ҳис этасиз. У деҳқондир, у тику вчи, у муалламадир, уй бекасидир… Барибир унинг онги-шуурида ўзбекона кўҳна одатларимиз, қадрият, одоб нормаларимиз мустаҳкам ўрин олган. ўзбек аёли яратган оила салтанатининг ташқаридан сезилмайдиган, лекин китоб қилса арзийдиган ўзига хос гўзал одатлари, ибратли фазилатлари борки, буларни биргина мақолада баён этиш амримаҳол.

( Давомини ўқиш )

Мафтунингман аёл

 Кишилик жамияти шаклланиб, илму ирфонга қадам қўйгандан бери, ижтимоий фаолиятини ҳамма соҳаларида аёлларнинг номлари зикр этилади. Ўзбек аёлларидан чиққан давлат арбоблари, олимлари, фан фидоийлари, шоираи давронлар, санъат соҳибалари, тадбиркорлар, оқила уй бекалари юртимизнинг, миллатимизнинг ғурурини баланд кўтариб яшамоқда, меҳнат қилмоқда.

Дунёнинг энг оғир юки ҳам, энг буюк бахти ҳам аёлларнинг зиммасида. Фарзандларни, замонларни, дунёни камолга етказишдек масъулиятли юмушни уддалаган ҳам аёл. Ҳаё, ибо пардасига ўралган, ҳаётнинг мураккаб юмушлари ичра ҳам алласини унутмаган, оиласи, рўзғорини кенг, ёруғ бир олам, муқаддас бир салтанат деб билган аёл оиланинг фариштаси, орастабонидир.

( Давомини ўқиш )

Оила аҳиллиги-мустаҳкамлик гарови

Ривоят қилишларича, эру хотин хуш-хандон сўзлашиб ўтиришса, баногоҳ эшик тақиллабди. «Ким у?» дейишибди бараварига. «МенТақдирман, — дебди эшик ортидаги овоз.

  — Хонадонларингизга озгина бахт ва бахтсизлик олиб келувдим, шуни иккалангиз тақсимлаб олинг!»

-Сен бахтсизликни менга бер, бахтни эса хотинимга қолдир, чунки у умр бўйи шу оиланинг бахту саодати учун елиб-югурди, энди бахтли бўлиб, ўзи ҳам яйрасин, — дебди эркак.

-Йўқ, йўқ, бахтни умр йўлдошимга бера қол, у оиламиз аҳлини едириб-кийдирди, оғир юмушларни бажарди, соғлигини йўқотди. Энди умрининг охиригача бахт оғушида яшасин, — дебди аёл.

Эшик ортидан яна овоз келибди:

  — Қанийди, ҳар битта оила ҳам сизлардек аҳил бўлса, хонадонлар бахтга тўлиб кетармиди…

Мен бор-йўғи сизларни синамоқчийдим, холос. Сизлар бир-бирингизни ардоқлаб бахтли яшаётган экансизлар. Ҳамиша шундай бўлиб қолинглар!

Тақдир ўз йўлига равона бўлибди....

Оила аҳиллиги унинг мустаҳкамлиги ҳамдир.

Аёлнинг ўрни оила ва жамиятдаги фаоллигида намоён бўлади

Аёлнинг ўрни: оила ва жамиятда

Аёл бахтининг тўкислиги, тўлиқлиги унинг оилада суюкли ёр, меҳрибон она, саришталик-тутумли бека сифатидаги ўрнининг эътироф этилиши билан белгиланади. Қолаверса, ҳаётининг, жамиятнинг ўзи ҳам мана шу аёлларга боғлиқ қадриятлар билан тўлиқ ва мазмунли. Шу боис ҳам юртимизда аёллар қадрланади, эъзозланади. Аёлларсиз оилаларни тасаввур қилиб бўлмаганидек, уларсиз жамиятни ҳам тасаввур этиб бўлмайди. Ҳаётимизнинг янада гуллаб-яшнашида жамиятимизни ҳар томонлама тараққиёт эттиришда Хотин-қизларнинг ўрни ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Қолаверса, аёл маънавияти, аҳлоқи — бизнинг ҳаётимизни, турмуш тарзимизни кўрсатиб турувчи ойнадир. У уйида тежамкор, сариштали, муомалали бўлса, фарзандининг ўқишини, юриш-туришини кузатса, ўзи китоб ўқиса, газета варақласа, спорт билан шуғилланса, буларнинг барини кўриб вояга етаётган болалари ҳам оиладаги тутум, муносабатдан ибрат олади.

 

Аёлни улуғламоқ-юртни улуғлашдир

 Аёлни улуғламоқ — оилани,                                              

   Ватанни, ҳаётни улуғламоқ деганидир.

                               Ислом Каримов


  Бу ўринда мутафаккир шоир Пахлавон Махмуд ифода этганидек,

Шоҳлик тиласанг, гадоси бўл халқингнинг,

Ўзни унут-у, фидоси бўл халқнинг,

Бошига кўтарсин, десанг, эл- тож янглиқ-

Қўлин ўп-у, хокипоси бўл халқнинг!..

  ОНА, АЁЛ!.. Одамзот ўзини таниганидан бери бу сирли ва ажиб хилқатга таъриф ва таъбир тополгани йўқ! Ҳар бир қалб Муҳаббат туйғусини ўзича янгилагани каби Аёлга нисбатан тавсифлар ҳар сафар янгиланаверади. Лекин, ҳеч қачон ўзгармайдиган битта илоҳий ҳақиқат бор: Яратган эгам Уни ОНА деган юксак мақом билан сийлаган.

Бежиз Она Ватан, Она табиат, Она тили, Она тупроқ дея унинг муқаддас ва муҳтарамлигига алоҳида урғу берилмайди. Не-не улуғ авлиё-ю пири комиллар, аллома-ю донишмандлар ҳам Аёл шаънига қиёс ахтариб ўтганлар. Она ҳақида сўз айтмоқдан аврал Алишер Навоий ҳазратларининг ушбу ўлмас сатрларини эсламоқ жоиздир:

( Давомини ўқиш )

Ота-она ва мактаб

Болалар ота-оналар учун доимо кичкина, балоғатга етса ҳам ёшдай кўринаверади. Бу табиий ҳол бўлиб, ота-она руҳиятига табиат томонидан жойлаштирилган ҳимоя ҳиссиётидир. Мана шу ҳимоя ҳисси кўп ҳолларда болаларни баъзи машаққатлардан асраб қолса, айрим ҳолларда ёшларга уларнинг ўсиши ва ҳаётга мустақил қадам қўйишларида тўсиқ бўлади. Буни биз  катталар ўз ўрнида болага меҳр, деб қабул қиламиз-да, баъзан уларга тўсиқ бўлаётганлигимизни, ҳатто улар очиқ айтганда ҳам тан олмаймиз. Бу ҳол Фрейд тили билан айтганда, оналик руҳи билан чамбарчас боғланиб кетади.


( Давомини ўқиш )

Катталарни тушунишни ота-онангни ўрганишдан бошла


Ҳаётнинг ҳар бир дақиқасидан ҳайратланиб яшашга маҳкуммиз. Аммо, бу борада бир нарсани унутамизки, у ҳам бўлса, ҳайратланиш қобилиятимиз йўқолган кундан эътиборан ҳаётимиз бошқа бир фасл, кўриниш, йўналишга ўтишини.  Шундай экан, ўз ҳайратнгизни отам, онамни биламанми, улар кимлар, қандай инсонлар, ёшлигида қандай бўлишган, ким бўлмоқчи бўлган, деган саволлардан бошлаб кўрганмисиз?

Менимча, дунёга ҳарқанча ҳайрат кўзи билан қарайдиган ўспирин инсон бўлсангиз ҳам, ҳали бунақа саволларни, қолаверса, бундай йўналишларда қўймагансиз.


( Давомини ўқиш )

Оилада яшаш санъати

   Одамзод ўзини одам сифатида тан олгандан буён оила тушунчаси бор. Ҳозирги замон оиласи эса биринчи ўринда икки кишининг эр ва хотиннинг умумий яшаш жойи. Уларнинг бир бири билан келишуви, муомаласи, муносабати, алоқаси, шу жумладан жинсий алоқаси ҳам, деб тушунилиши керак. Бизнинг жамиятда нимагадир жумланинг охирги фикрларидан кўз юмиб яшашни афзал кўрамиз. Лекин фарзандларнинг дунёга келиши учун ушбу табиат қонуни ва унинг инсоният учун нафақат зарурлиги, қолаверса, ўта мукаммал ва нодир ҳаётий лаззатлардан бири эканлигини тан олмаслик мумкин эмас. Шунинг учун ҳам жаҳон адабиёти ва санъати дурдоналари, ушбу лаззатни инобатга олган ҳолда битилади. Демак, буни ёшлардан қанчалик кўпроқ яширмайлик, тараққиёт ва ҳаётнинг ушбу куртаклари уларнинг қаршисидан чиқаверади.
Демак, инсон фарзанди ўз тажрибасини, оилада яшаш, отага, онага, акага, укага, опага, синггилга қандай муомалада бўлишни уйда ўрганади ва шаклланиб боради.

Уй, оила ўз ўрнида бутун бир мамлакат. Унинг ички, ташқи, иқтисодий, ижтимоий, маданий, маърифий ва бошқа қонун қоидалари нормалари бўлиб, бу қонун қоидалар оила аъзоларининг ҳар биридан ўз ижтимоий ролини тўғри ва тўлиқ бажаришни талаб қилади. Агар биргина аъзо бу умумий маконда ўз ижтимоий ролини тўғри бажармай бошладими, бу силжиш бутун куч қудрати билан бошқаларнинг ҳам эрк, ҳуқуқ, мустақиллик ва алоқадорлик ролларини бузиб юбора бошлайди.


( Давомини ўқиш )

Давлат раҳбари “Мустаҳкам оила йили” дастурининг муҳим йўналишларини белгилади

27 февраль куни Президент Ислом Каримов “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастури тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қуйидагилар “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастурини амалга оширишнинг энг муҳим йўналишлари этиб белгиланди:


бугунги кун талабларини ҳисобга олган ҳолда қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш, амалдаги қонун ҳужжатларига оила институтини ривожлантириш ва такомиллаштиришга қаратилган зарур ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, янги қонунлар, қоида ва нормаларни ишлаб чиқиш, бу масалага жамиятимиз эътиборини янада кучайтириш;

ёш оилаларга эътибор ва ғамхўрликни кучайтириш, уларни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш, моддий ва маънавий жиҳатдан кенг қўллаб-қувватлаш, шу жумладан қулай ва шинам уй-жой билан таъминлаш, зарур имтиёз ва афзалликлар бериш;

( Давомини ўқиш )

Mustahkam oila – yurt ravnaqi

Oila — bu muqaddas dargoh. Uning mustahkam va daxldorligi jamiyat taraqqiyotini bеlgilaydi. Oila va jamiyat tushunchalarini bir-biridan ayro holda tasavvur qilib bo’lmaydi. O’zbеkiston Rеspublikasi Konstitutsiyasining XIV bobi “Oila haqida” bo’lib, unda oila va jamiyat tushunchalari hamda davlatning ularga bo’lgan munosabati yoritiladi. Ushbu bobning 63-moddasida: “Oila jamiyatning asosiy bo’g’inidir hamda jamiyat va davlat muhofazasida bo’lish huquqiga ega. Nikoh tomonlarning ixtiyoriy roziligi va tеng huquqliligiga asoslanadi”, dеya izohlangan. Bundan ko’rinib turibdiki, jamiyatni oila tashkil qiladi. Oila va jamiyat birdamlikda bir-birini to’ldiradi.

( Давомини ўқиш )

Oila tarbiyasining mohiyati

Oila tarbiyasi ota-onalar yoki shaxs kamoloti uchun mas'ul shaxslar tomonidan tashkil etiluvchi hamda farzandlarni har tomonlama etuk, sog'lom etib tarbiyalashga yo'naltirilgan pedagogik jarayon. Ota-onalar o'zlarining ijtimoiy burchlarini bajarar ekanlar, farzandlarida mehnatga, uni tashkil etuvchilarga nisbatan mehr-muhabbat, hurmat tuyg'usini shakllantirish, ularni ijtimoiy-foydali mehnatga tayyorlash, turli ko'rinishdagi munosabatlarni uyushtirish vaqtida tartib-intizomga amal qilish, ijtimoiy me'yorlarga og'ishmay rioya etish, sog'lom turmush tarzini yaratish, o'z shaxsiy hayotlari mazmunini belgilashda maqsad, so'z va faoliyat birligini ta'minlash borasida har tomonlama ijobiy ibrat namunasini ko'rsatadi. Shaxs shakllanishiga ta'sir etishning ijtimoiy-ruhiy asosiga ega oila jamiyatning ajralmas bo'lagi sifatida ijtimoiy vazifalarni bajarish bilan birga o'ziga hos xususiyatlarni ham akslantiradiki, bunday xislat psixologik qarama-qarshilik hamda harakterlar to'qnashuvidan iborat ijtimoiy munosabatlardan toliqqan inson organizmi ning ishchanlik qobiliyatini qayta tiklash uchun zarur bo'lgan mo''tadil iqlimni hosil qila oladi. Bu tuyg'u halqimiz ruhiyatidagi o'ziga hos xususiyatlardan biridir.

( Давомини ўқиш )