Чимён тоғларини туташтирувчи канатнинг узунлиги 1, 5 кмга тенг. Деярли тоғ чўққиси билан тенг баландликда тоғнинг буёғ томонидан унга чиқиб, 10-12 дақиқа баландликда айланиб тоғнинг нарига томонига бориб тушушга ҳамманининг ҳам юраги бетламайди..
Пастга қарасангиз бошингиз айланиб кўзингиз тиниб кетади… унча мунча одамларга кўзимиз тушди тилининг тегига аввал валидол таблеткасидан ташлаб олиб, қўрқа-писа канат ўрнидиғига яқинлашяптилар.
Канатга ўтириб олишнинг ўзи ҳам ўта чаққанликни талаб этади. Тушиш учун ҳам ҳудди шундай эпчиллик ва зийраклик керак бўлади.
Аммо бизни бир нарса жуда қойил қолдирди… Мана исботи билан:
Мана бу суръатда кўриб турганингиз 70 ёшдан ошган Онахон ва Отахонларни ўғиллари айлантиришга Қашқадарёдан олиб келишибди… Уларни юрагининг бақувватлигини, довюраклигини кўриб ҳайратга тушдик..
Айримлар ёш бўлишига қарамай салгина қимирлашга ҳам қўрқиб кетишаётган бўлса, бу онахон ва отахонлар эса ҳеч бир парвосиз атрофни томоша қилиб, ҳангома қилиб кетишяпти… Қ О Й И Л! демай иложимиз йўқ..