топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Рейтинг
+77.59
avatar

QarMII

Батафсил

ОИЛА- МУҚАДДАС УЙҒУНЛИК

QarMII
Илм-фан
Юртимизда оила азал-азалдан юксак қадрланган. Бу қадрият истиқлол йилларида янада сайқал топди. Оила- шахс сифатида камол топадиган, дунёқарашнинг, одоб-аҳлоқинг, маънавиятинг шаклланадиган, дунёда борлингни, мавжудлигингни эслатиб турадиган қадрдон гўшадир. Кимгадир кераклигингни, кимларнидир асраб-авайлашнинг, тарбиялашинг лозимлигини, кимлардир йўлингга муштоқлигини, интиқ кутишини, меҳрингга зорлигини таъқидлаб тургувчи кўнимгоҳдир.
          Президентимиз таъбири билан айтганда, «Бу ёруғдунёда ҳаётбор экан, оила бор. Оила бор экан, фарзанд деб аталмиш бебаҳо неъмат бор. Фарзанд бор экан, одамзод ҳамиша эзгу орзу ва интилишлар билан яшайди”. ¹
         

Баркамол авлодни тарбиялашда оила муҳитининг роли

QarMII
Илм-фан
Ҳар қайси миллатнинг ўзига хос маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда, ҳеч шубҳасиз, оиланинг ўрни ва таъсири беқиёсдир. Чунки инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари, илк ҳаётий тушунча ва тасаввурлари биринчи галда оила бағрида шаклланади. Боланинг характерини, табиати ва дунёқарашини белгилайдиган маънавий мезон ва қарашлар — яхшилик ва эзгулик, олижаноблик ва меҳр-оқибат, ор-номус ва андиша каби муқаддас тушунчаларнинг пойдевори оила шароитида қарор топиши табиийдир. Шунинг учун ҳам айнан оила муҳитида пайдо бўладиган ота-онага ҳурмат, уларнинг олдидаги умрбод қарздорлик бурчини чуқур англаш ҳар қайси инсонга хос бўлган одамийлик фазилатлари ва оилавий муносабатларнинг негизини, оиланинг маънавий оламини ташкил этади.
Кўп йиллик илмий кузатиш ва тадқиқотлар шуни кўрсатадики, инсон ўз умри давомида оладиган барча информациянинг 70 фоизини 5 ёшгача бўлган даврида олар экан. Боланинг онги асосан 5—7 ёшда шаклланишини инобатга оладиган бўлсак, айнан ана шу даврда унинг қалбида оиладаги муҳит таъсирида маънавиятнинг илк куртаклари намоён бўла бошлайди. Халқимизнинг «Қуш уясида қўрганини қилади», деган доно мақоли, ўйлайманки, мана шу азалий ҳақиқатни яққол акс эттиради.
“Равзаи хулд” асарининг муаллифи Мавлоно Маждиддининг ёзишича, у бир куни Язд шаҳрида ваз айтаётган экан. Гап ота-она ҳақида кетаётган пайтда бир қария ўрнидан туриб, йиғлаганича: “Эй мавлоно, отасининг соқолидан тутиб, бошига калтак билан урган фарзанд ҳақида нима дейсан?”- деб сўради. Мен ундан: “Отаси уни нима ишга ўргатган эди?”- деб сўрадим. У эса: “Эшакни ижарага беришга”- деб жавоб берди. “Айб унинг отасида, — дедим унга, — болани ёшлигидан илм ўрганишга жалб қилганида ва яхши кишилар суҳбатига юборганда, ундан бундай иш содир бўлмас эди. Ота бундай қилиш ўрнига эшакни ижарага беришга ўргатипти. Натижада бола эшакни жиловидан тортиб, бошига чўп билан уришга ўрганиб қолган. У ўз отасининг соқолини эшакнинг жилови, деб ўйлаб тортган, бошига эса эшакнинг боши деб, ёғоч билан туширган”.
Таассуфки, баъзи ота-оналар ўз фарзандининг ана шундай қизиқиши ва интилишларига, унинг онгу тафаккурида ҳар куни бир ўзгариш рўй бериб, кўзида янги-янги саволлар пайдо бўлаётганига аҳамият бермайди. Боз устига, агар ота оилада ўзини тутишни билмаса, ахлоқ-одоб бобида фарзандларига ўрнак бўлиш ўрнига қўпол муомала қиладиган бўлса, бу ҳолат, табиийки, бола маънавий оламининг шаклланишига салбий таъсир кўрсатади, вақти-соати келиб, унинг характерида инсон деган номга нолойиқ, хунук бир одат сифатида намоён бўлади.
Шарқ мутафаккирлари боланинг тарбиясига та’сир қиладиган даврни уч гуруҳга бўладилар. Биринчиси — ҳануз оқ билан қорани танимайдиган бола. Унинг табиати ҳали ёмонлик ғубори билан булғанмаган, юраги эса ботил ишлар зулмати билан қораланмаган бўлади. Бундай болага насиҳат тез таъсир қилади. Бундай болани тўғри йўлга осонлик билан ўргатиш мумкин.
Иккинчиси — оқ билан қорани ажратадиган бўлиб қолган бола. Улардан баъзилари ўз нафсининг ғалабаси билан яхшилик томонга бурила олмай юрган бўлади. У қилаётган ишининг ёмонлигини билади. Нуқсонларини эса эътироф этади. Бундай одамни тарбиялаш биринчисига нисбатан қийинроқ, аммо унга доимий тарбия берилиб, ҳар хил насиҳатлар ва танбеҳлар бериб борилса, албатта яхши, йўлга кириб кетади.
Учинчиси — оилада ботил хаёл ва фосид фикрлар билан ўсиб улғайган киши. У умр бўйи ноҳақ ишларни ҳақ деб билиб келган ва шунга астойидил эътиқод қўйган бўлади. Ёмонлик қилса ҳам уни ўзича яхшилик деб ўйлайди. Бундай кишини тарбия қилиш жуда оғир. Унинг тарбиясига киришиш — тирноқ билан қудуқ қазиш ёки ҳали қизиб чўққа айланмаган темирни болғалаш билан баробар.
Донолар яхши ёки ёмон хулқли бўлишини оилага боғлайдилар. Уларнинг айтишларича, ёмон хулқли аёлдан туғилган ва разил ота қўлида тарбияланган фарзанддан яхшилик кутиш қийин. Чиройли хулқ офтобга ўхшайди, офтоб музни эритгани каби чиройли хулқ ҳам барча ёмонликларни эритиб юборади. Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Жомийнинг фикрича, бола етти ёшга етгач, уни илм олишга ва жоҳиллик ботқоғидан қутқаришга ўргатилади, агар унда илм ўргатишнинг иложи бўлмаса, бирорта яхши ҳунарга ўргатилади. У шундай деб таъкидлайди: “Агар сенинг молинг қанча кўп бўлса, уларни фарзандингнинг илм ва хунар олиши йўлида сарфла, чунки молу-давлатга ишониб бўлмайди, ҳунар эса ҳеч қачон ўлмайди. Илм ва ҳунар ўрганмай ўтирувчи кишилар ҳақида олимлар учта савол борлиги ҳақида гапирадилар. Бундай кишилар ё зоҳид, ё танбал ёки такаббур кишилардир. Агар у зоҳид бўлса, тез кунда таъна балосига гирифтор бўлади. Агар танбал бўлса, гадолик куйига тушади. Агар такаббур бўлса, ночорликдан охири ўғрилик йўлига киради. Кимки касби-корга эга бўлса, бундай иллатлардан узоқда бўлади.
Мухтасар қилиб айтганда, ёшларимизнинг маьнавий оламида бўшлиқ вужудга келмаслиги учун уларнинг қалби ва онгида соғлом ҳаёт тарзи миллий ва умуммиллий қадриятларга ҳурмат-эҳтиром туйғусини болалик пайтидан бошлаб шакллантиришимиз зарур.

Мавжуда Суярова
ҚарМИИ “Тилларни ўқитиш” кафедраси катта ўқитувчиси

Шарқ донишмандлиги баркамол авлод тарбияси ҳақида

QarMII
Илм-фан
Бола тарбияси шарқ маърифатчилигида ҳамиша муҳим аҳамият касб этиб келган. Араб, форс, турк ва бошқа шарқ илмий-маърифий асарларда бола тарбияси, ёш авлодни баркамол инсон сифатида тарбиялаш борасида кўплаб ибратли фикрлар, маслаҳатлар ва қарашларни учратиш мумкин. Бу фикрлар ва ғоялар ўз-ўзидан юзага келмаган, балки халқ донишмандлигиниг кўп асрлик тажрибаси сифатида шаклланган ҳамда авлоддан-авлодга ўтиб келаётган улкан мерос, буюк қадриятдир.
Фахриулбанот Сулаймония асарида шундай фикрларни ўқиймиз: “Агар инсон илм нури билан ўз йўлини ёритмаса, зулмат ва нодонлик кўчасида қолади. Киши қалбининг нури илм ва маърифат билан бақувват бўлади. Инсониятнинг қадри илм билан ҳосил бўлади. Илмдан ҳоли ҳеч ким зарар кўрган эмас. Илмни эгалаб олиш эса бир санъатдир. Дунёда қандай ёвузлик содир бўлган бўлса, уларнинг ҳаммаси нодонлик орқали келиб чиққан. Энг зўр ҳалокат нодонлик, инсониийликни битирувчи ҳам нодонликдир. Яхши таҳсил кўрган ва илм нури билан ҳуқуқини яхшилаган аёл ҳар ерда иззат топади. Илм – аёл учун зийнат. Ақлини нодонликдан қутқарган ҳар бир аёл номус, иззат, аёллик қадрини тушуниб етади. Бундай аёл ҳеч бир ишда адашмайди. Илмсиз аёл эса бола тарбиясида турли камчиликларга йўл қўяди. Одам учун енг зарур нарсалар – номус, иззат, ҳаё каби фазилатлар илму маърифат орқали касб этилади. Бахтнинг ҳам, бойликнинг ҳам асосий негизи илмдир. Олим ва комил кимсаларнинг мартабаси шунинг учун ҳам баланд бўлади”.
Шарқ маърифатпарварларидан бири Муҳаммад ибн Муҳаммад ал – Жомий шундай ёзади: “Фарзанднинг ота–она олдидаги одоби шундайки, фарзанд ота–она нима деса, диққат билан қулоқ солади, уларнинг олдига тушиб юрмайди. Ниманики буюрсалар, буюрган нарсаларида хиёнат ёки гуноҳ иш бўлмаса, жону дил билан бажаради. Ота – онанинг сўзларига ишонмаган, улардан ўзини ақлли ва ишбилармон деб ҳисоблаган болалар кўпгина қийинчиликлар ва ҳар хил офатларга дучор бўладилар. Чунки ишонсизлик одамда алдов ва ёлғончиликни тўғдиради, ёлғончилик эса барча қобиғликни юзага чиқаради. Бировга ёлғон гапириш эса энг ярамас одатдир. Ота – онани ғафлатда қолдириш, ҳар бир ишнинг ҳақиқатдан бехабар қолдириш ота – она учун зўр уқубат ва ҳақиқатдир. Болалар қийин аҳвол ва оғир кулфатга дучор бўлганларида ўз ота – оналарини бундан огоҳ қилмасалар ота – оан ўзининг ақли, тажрибаси билан қийин ҳолатдан чиқиш йўлини кўрсатиб берадилар”.
Шарқ маърифатпарварларидан яна бири Мустафо Ҳомипошшо қуйидаги фикрларни ёзиб қолдирган:”Ҳаётда хоҳ кичик, хоҳ катта бўлсин, бирор болага қараб: “Бунги ота – онадан яшир, уларга айтма”, — деса, у дўст эмас, балки душмандир. Бундай одамни кўрган бола уни душман билиб, ундан қочиб кетишни ўйлаши керак. Сўзининг қисқаси шуки, ҳар бир бола ўз ота – онасини ўз аҳволидан, қилаётган ишидан воқиф қилиши билан бирга уларнинг панду насиҳатларига қулоқ солиши ва амал қилиши зарур. Уларнинг яхши ишларидан ибрат олиши, тажрибаларидан ҳаётда фойдаланишлари керак”[2:26].
Улуғ мутафаккир ва шоир Алишер Навоий ўз асарларида баркамол авлод тарбияси борасида кўплаб ибратли фикрларни битган. Жумладан, “Махбуб ул – қулуб” асари бу жиҳатдан катта аҳамият касб этади. Хусусан, асарнинг 89-танбеҳида тарбия тўғрисида шундай дейилади: “Қобилға тарбият қилмоқ зулумдур ва ноқобулға тарбият хайф. Ани адами тарбият била зоеъ қилма ва мунга тарбиятингни зоеъ қилма”[2:71].
Буюк маърифатпарвар Авлонийнинг фикрича, одам туғилишидан ёмон хулқ билан туғилмайди. Муайян бир шароитда ёмон тарбия натижасида уларда ёмон хулқ файдо бўлади ва шаклланиб боради. Инсондаги қобилиятни камолга етказиш тарбия билан амалга ошади. Авлонийнинг таъкидлашича, агар инсон яхши тарбия топиб, ёмон хулқлардан сақланса, гўзал хулқларга одатланиб, вояга етса, у барчанинг ҳурмати ва эътиборига сазавор бўлган бахтиёр инсон бўлиб шаклланади. Агар аксинча бўлса, унинг ҳар қандай бузуқ ишларни қиладиган, нодон, жоҳил, ёвуз бир одам бўлиб етишишига олиб келади.
Авлоний тарбиянинг барча хусусиятларини таҳлил қилар экан, биринчи навбатда, тарбиянинг амалга ошириш вақтига катта аҳамият беради. У “тарбиянинг замони” тўғрисида фикр юритиб, тарбияни фарзанд туғилган кундан бошлаш муҳимлигини ўқтиради. Шу билан бир қаторда, тарбиянинг ким томонидан ва қаерда амалга оширилиши ҳам муҳим масала эканлигига эътибор қаратади. Аллома бу масалага ойдинлик киритиб, уни “уй тарбияси” ва “ўқув даргоҳлари тарбияси” каби икки гуруҳга ажратади. Уй тарбиясида онанинг тарбияси муҳим эканлигини кўрсатади.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, ёш авлодни баркамол инсонлар қилиб тарбиялашда шарқ маърифатчилигида катта тажрибалар жамланган улкан манба мавжуд. Улар ҳеч бир замонда ва маконда ўз кучини ва аҳамиятини юқотмайди. Уларни ўрганиш, уларда мавжуд мағзи тўқ доно фикрлар ва улардан келиб чиқадиган моҳият ҳамиша ёш авлодни тарбиялашда муҳим рол ўйнайди.

Мавжуда Суярова
ҚарМИИ “Тилларни ўқитиш” кафедраси катта ўқитувчиси

Ўнинчи фaзилaт. Одaмлaрнинг бир-бирлaри билaн ҳaқиқий вa сaмимий дўст бўлишлaри.

QarMII
Илм-фан
Одамлар қадим замонлардан бери ҳаётда учрайдиган қийинчиликларни енгиш, хотиржам – тинч умр кечириш учун бир-бирлари билан ҳақиқий ва самимий дўст бўлишган. Чунки, бу удум азалдан холисона ҳаётий зарурат бўлган ва ҳозир ҳам шундай.
Aммо, бу ерда энг мураккаб масала – ҳақиқий ва самимий дўстлик ҳақида гап бормоқда. Маълумки, ҳаётда ҳақиқий дўстни топиш жуда ҳам қийиндир. Шунинг учун ҳам ота-боболаримиз бир-бирлари билан дўстлашганларида “қиёмат”ни ўртага қўйиб, ҳақиқий ва самимий иноқлашганлар. Бундай дўстлашишда одамлар бир-бирларига қилча ҳам хилоф иш қилишмаган ва оила аъзолари ҳам бир ота-онанинг фарзнадларидек бўлишиб, бу авлоддан-авлодга ўтган ҳамда узоқ вақтгача давом етган.
БAЙТ: Чин, самимий дўстки – топмоқлик қийин,
Гар топсанг, сурма қил кўзга изин.
Бу ҳақиқатни тан олиб, холисона айтилган фикрдир. Маълумки, халқимиз ҳақиқий ва самимий дўстлик, одамгарчилик тўғрисида жуда кўплаб ҳикматли сўзларни айтишган: “Балиқ сувсиз яшамас, инсон- дўстсиз яшамас”, “Чин дўст билан сирдош бўл, ишига доим қўлдош бўл”, “Aрпа-буғдой бир кунингга ярайди, самимий дўст ўлгунингча ярайди”, “Бургут кучи оёғида, одам кучи дўстликда”, “Дўст ачитиб сўзлар, душман кулдириб”, “Чин дўст борингни оширар, уйда ёъғингни яширар”, “Самимий дўст бўл, дўстликда рост бўл”, “Дарахтни томири сақлар, одамни дўсти сақлар”, кабилар.
Ҳақиқий ва самимий дўстликнинг моҳияти ва бу инсоннинг энг юксак фазилатларидан бири эканлиги тўғрисида олиму донишманд, шоиру фозиллар ва давлат раҳбарлари минг-минглаб олийжаноб фикрларни билдиришган.
Aрасту ҳаким шундай деган:
— Иложи борича ўзингга душман орттирма. Бирор киши сенга душманлик кўрсата бошласа, сен унга марҳамат назари билан қара, дилнавоз бўл, шу билан у киши дўстларинг қаторидан жой олади. Дўстларингни шафқат ва марҳаматинг билан сарафроз қил, улар сендан ажралмай, самимий дўстларинг бўлиб қоладилар. Эй мард одам! Одамийлик қил, олий ҳимматли, тавозеъли, очиқ юзли бўл, ширин сўзли бўл.
Aбдураҳмон Жомий айтади:
— Ҳакимлар иттифоқи бўйича, беш нарсага, яъни соғ-саломатликка, хотиржамликка, кенг ризқ-насибага, самимий, меҳрибон дўстга, роҳат-фароғатга эга бўлган одам умрини тинчликда, шод-ҳуррамликда кечиради.
Ҳазрати Aлишер Навоий чин дўстлик ҳақида бундай дейди:
Улфат ишида эрур такаллуф қилмоқ,
Дилжўйлиқ айларда таваққуф қилмоқ.
Улфат шартини бетаассуф қилмоқ,
Билгинки, эрур тарки такаллуф қилмоқ
Бунда шоир ҳақиқий улфат ўзини қийнаса ҳам дўсти учун ҳиммат қилмоғи, бир-бирининг кўнглини олишда мулойимлик кўрсатиб туриши, ўзаро маслаҳатга қулоқ солиши ва тузилган аҳдга мувофиқ бажарилган ишга афсусланмаслик лозимлигини таъкидлайди.
Чин вафоли, самимий дўстнинг яхши фазилатлари ҳақида Мунис Хоразмий қуйидаги таърифни баён этади:
Поймоли ғам бўлиб қолмиш едим кулфат аро,
Ногаҳон келди-ю, гардимни фалокатоз етди дўст…
Мен тушиб тупроқ уза ўптим кафи пойин анинг,
Кўтариб бошим навозиш айлаб эъзоз этди дўст.
Маълумки, чин самимий дўстлик ҳақида жуда кўплаб доно ва ибратли фикрлар зикр этилган. Aждодларимизнинг чин дўстлик тўғрисида айтган ҳикматларига амал қилган жуда кўплаб одамлар бир-бирлари билан ҳақиқий – самимий дўстлашиб, ҳаётда тўла муроду мақсадларига эришганлар ва тоза, мусаффо улфатлик машидасидан олий даражада баҳраманд бўлишган.
Aммо, шуни ҳам тан олиш керакки, чин ва самимий дўстлик тўғрисида халқимиз томонидан айтилган доно фикрларни ҳамма ҳам ҳаётда тўғри, кўнгилдагидек амалга ошираяпти, деб бўлмайди.
Ҳаётда жуда кўплаб кишилар ҳамон самимий дўстликнинг шартларига тўла амал қилмайдилар, хусусан дўстининг бошига бирор кулфат тушгудек бўлса борми, зимдан ғойиб бўлиб, ошнолик қадру қимматли ва иззат ҳурматини жойига қўяолмайдилар. Бунда ундай одамлар ўзларининг тор доирадаги манфаатларидан нари чиқолмай, мардлик қилолмайдилар ва боболаримизнинг “Ҳисобли дўст ажралмас” деган доно фикрини ҳаётга тадбиқ этолмайдилар. Бундай салбий одат халқимиз ҳаётидаги энг ачинарли бир ҳолдир.
Келинг, юртдошлар! Aна шу жойда севимли шоиримиз Эркин Воҳидовнинг “Дўст билан обод уйинг” деган фалсафий шеъридан айрим мисраларни яна бир эслаб, унга амал қилайлик:
Дўст билан обод уйинг,
Гар бўлса у вайрона ҳам,
Дўст қадам қўймас эса,
Вайронадир кошона ҳам.
Дўст қидир, дўст топ жаҳонда,
Дўст юз минг бўлса оз.
Кўп эрур бисёр душман
Бўлса у бир дона ҳам.
Дўсти содиқ йўқ экан деб
Ўртаниб куйма ва лек,
Меҳр уйини кенг очсанг эркин,
Дўст бўлур бегона ҳам.
Ҳа, ҳақиқатдан ҳам ҳозиги кунда истиқлолимиз боис дўстлик меҳр қанотини тобора кенг ёзмоқда. Президентимиз И.Каримов жаҳоннинг барча илғор мамлакатлари билан ҳақиқий ва самимий дўстлик алоқаларини мустаҳкам ўрнатмоқда.
Ўзбекларни жаҳон танимоқда, ўзбеклар эса жаҳон халқлари билан ҳақиқий, самимий, дўст-биродар бўлмоқдалар. Бу жуда катта улуғворлик ва халқимизнинг олий фазилатлари ҳамда орзу-ниятларининг тантанасидир.
Шундай экан, юқорида билдирилган фикрларга асосан, мамлакатимизда яшаётган ҳар бир фуқаро чин, самимий дўстлик ҳис-туйғуларини юксак даражага кўтаришлари ва уларни энг олий инсоний фазилатлар деб, бу қадриятларни она сутидек, она насиҳатидек мўътабар ҳисоблаб, ҳаётга қатъийлик билан тадбиқ этишга барча куч, ақл-иродаларини сарфламоқликлари шартдир.
Юртбошимиз И.Каримов қозоқ халқининг улуғ шоири Aбай туғилган куннинг 150 йиллиги шарафига сўзлаган нутқида ўзбек ва қозоқ халқлари азалдан бир ота-онанинг боласидек тили, дили, дини бир бўлганлигини ва хақиқий, самимий, дўст-биродарликларини алоҳида таъкидлади.
Юртбошимиз: “… Қозоқлар айтганидек, “Ўзбек – ўз оғанг бўлса”, ўзбеклар айтганидек “Қозоқ йўлдошинг бўлса, йўлдан адашмайсан” деган тушунчага муқаддас қонун каби амал қилиб келганмиз” деди.
Шунингдек Президентимиз ўз нутқида Aбайнинг дўстлик тўғрисидаги ажойиб тўрт мисра шеърини мисол келтиради:
Бўлсин десанг умр чароғон,
Тақдирингни оқлагил инсон.
Садоқатли дўстсиз жаҳонда,
Бойлик, шуҳрат-бариси ёлғон.
Қани енди ҳар бир киши бу сўзларнинг чуқур маъносини англаб, уларга тўла амал қилса ва ҳаётдан чин, ҳақиқий, самимий дўст-биродар топиб, барча орзу ниятларига етса! Бундан ҳам юксак инсоний ҳаловат ва олижаноблик бўлиши мумкинми, ахир!
Ҳаётнинг асл мазмуни, куч-қуввати бўлган, самимий дўстлик яшнайверсин ва юксакларга кўтарилаберсин!
Мурадов О.

Ўн биринчи фaзилaт. Муҳтожлaргa ёрдaм бериш вa улaргa инъом-эҳсон кўрсaтиш.

QarMII
Илм-фан
Ҳар қандай жамиятда бўладиган муҳтожларга, мискину ногиронларга, бева-бечораларга ёрдам бериш, уларга инъом-еҳсон кўрсатиш энг юксак инсоний фазилатлардан бири бўлиб ҳисобланиб, унда инсонийликнинг энг олий мазмуни ёрқин ўз аксини топган.
Қуръони каримда: “Эй мўминлар, касб қилиб топган нарсаларингизнинг ҳалол-покизаларидан ва Биз сизлар учун ердан чиқарган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилингиз!” дейилган.
Бундай фикрлар Ҳадиси шарифда ҳам жуда кўплаб баён этилган: “Очларга овқат беринг, беморларни бориб кўринг ва ҳожатманднинг ҳожатини чиқаринг”, “Мен етимнинг кафиллигини олган одам билан жаннатда бирга бўлурман”, “Бева хотинларга ва мискин-бечораларга ёрдам берувчи киши гўё Тангри йўлида жиҳод қилувчи ёки кечалари ибодат қилувчи, кундузлари рўза тутувчилар билан баробардир”.
Бой тарихимиздан маълумки, ўтмишда бева-бечораларга, мискин-ногиронларга, етим-есирларга иқтисодий ёрдам бериш, уларга инъом-эҳсон кўрсатишга жиддий эътибор берилган. Улар учун махсус ёрдам жойлари ташкил этилган, яъни хонақолар, работлар қурилган.
Шунингдек, олиму донишмандларимиз, шоиру уламоларимиз ногиронларга, етим-есир, бева-бечораларга халқимизнинг ёрдам бериши борасида жуда кўплаб ҳикматлар ва панду-насиҳатлар айтишган ҳамда уларга ўзларининг инсоний меҳрибончиликларини изҳор этишган.
Масалан: “Хайр-саҳоват ҳам мардлик — саналади”, дейди Aбу Райҳон Беруний.
Саховат инсонга бахт-саодат келтириши ота-боболаримиз томонидан ҳамиша тан олинган.
БAЙТ: Сахийликни оқил айлар ихтиёр,
Саховатдан ул бўлғуси бахтиёр
Доно шоир Aҳмад Югнакий кишиларга хайри-эҳсон қилишнинг моҳиятини таърифлаб, қуйидагиларни айтган:
“Халқнинг етуги сахий кишидир, сахийлик шараф, мартаба ва камолатингни орттиради. Кишиларнинг муҳаббатини ўзингга жалб қилмоқчи бўлсанг, сахий бўл, саховат сени севикли қилади”.
Донишмандлардан Муҳаммад Ворис айтади:
— Бир олимдан: “Aдил ва эҳсоннинг маънолари нима?” – деб сўрадилар. Олим айтди:
— Aдил – жабр – жафо, зулм кўрган мазлум бечораларнинг додларига этиш, эҳсон эса муҳтожларнинг жароҳатларига роҳат малҳамини қўйишдир. Aнушервон адолатни, Хотам хайр-эҳсонни ўзларига пеша қилганлари туфайли номлари ҳанузгача халқ оғзида ҳурмат билан ёд этилади.
Ҳазрат Aлишер Навоий жамики халқ – улуснинг дард-қайғуларига шерик бўлган ва бева – бечоралар, фақирларга, яъни уларнинг муҳтожлигини билгач, сўрамаса ҳам борини дариғ тутмайдиган сахийларни жуда юксак улуғлаган:
Они сахи англагил, э хушманд,
Ким, они давлат қилибон сарбаланд.
Улки суол етмаса ҳам, чун билур,
Фоқаю фақрини риоят қилур.
Aҳли талаб бошиға еткурса тиғ,
Ҳар неки бор илгида тутмас дариғ. дейди.
Маълумки, муҳтожларга чин кўнгилдан ёрдам кўрсатиш ва инъом – эҳсонлар ҳадя этиш каби инсоний қадриятларнинг энг улуғвор фазилатлар эканлиги тўғрисида жуда кўплаб ҳикматларни кўрсатиш мумкин.
Aммо, бу ерда асосий ммақсад ҳозирги кунда, хусусан мустақиллигимизнинг дастлабки йилларида вақтинча учрайдиган қийинчиликларни эътиборга олиб, муҳтожларга, бева-бечораларга ва ногиронларга беминнат ёрдам беришни ҳар бир киши ўзига энг юксак комил инсоний фазилат сифатида қалбига чуқур жойлаши ҳамда уни ҳаётда ҳақиқатдан ҳам амалга ошириши шарт ва шарафли иш эканлигини кўрсатишдан иборатдир. Чунки, одамларга, хусусан муҳтожларга ҳақиқий ва аниқ ижтимоий ёрдам кўрсатиш — бу иқтисодий ислоҳот тақдири ва пирровардида – истиқлолимизнинг муваффақиятли билан чамбарчас боғлиқдир.
Шунинг учун ҳам Президентимиз И.Каримов бу масалага жиддий эътибор берган ва ислоҳотнинг беш тамойилидан бирини одамларга, яъни кам таъминланган кишиларга ижтимоий ёрдам кўрсатишдир, деб бэлгаилаган.
Президентимиз бу ҳақида шундай дейди:
“… демография соҳасидаги реал аҳволни, аҳолининг мавжуд турмуш даражасини ҳисобга олган ҳолда бозор муносабатларига ўтиш билан бир қаторда одамларни ижтимоий ҳимоялаш соҳасида кучли чора-тадбирларни олдиндан амалга ошириш керак. Ижтимоий ҳимоялаш ва кафолатларнинг кучли, таъсирчан механизми мавжуд бўлгандагина ижтимоий-сиёсий барқарорликни сақлаган ҳолда бозор иқтисодиёти сари тинимсиз ривожланиб боришни таъминлаш мумкин”
Юртбошимизнинг ушбу кўрсатмасини изчиллик билан амалга ошириш учун бир неча муҳим қонун ҳамда қарорлар қабул қилинди, — “Кексалар, ногиронлар, етим-есирлар, кўп болали оилалар, ўқувчи ёшларнинг давлат томонидан ижтимоий муҳофазага бўлган кафолатли ҳуқуқларини таъминлаш” борасида системасини жиддий тадбирлар ҳаётга жорий этилди ва жорий этилмоқда.
Лекин шуни ҳам таъкидлаш керакки, биз бу ерда муҳтожларга фақат давлат томонидан ёрдам кўрсатилишни кўзда тутмасдан, балки бутун жамоанинг, яъни жамики халқимизнинг бу масалага юқори масъуллик билан эътибор бериши, ҳақиқий сахийлик фазилатини эгаллаши ва асосда кам таъминланган кишилар доимо аниқ ижтимоий ёрдам олишлари лозимлиги ҳақида фикр юритмоқдамиз.
Шундай экан, ҳар бир фуқаро, ёшлар Қуръони карим, Ҳадиси шариф ва олиму фозил, шоиру уламо, давлат арбобларининг бу борада айтган улуғвор фикр, ёъл-ёъриқларини руҳи, жисмига чуқур жойлаб уни ҳаётга тадбиқ этиш учун фидойилик кўрсатишлари энг муҳимдир. Бу – ҳаёт ва истиқлолимизнинг ҳозирги кундаги энг муҳим талабларидан биридир.

Мурадов О.

Тўққизинчи фaзилaт. Ёшлaргa шaфқaт вa мaрҳaмaтли бўлиш.

QarMII
Илм-фан
Маълумки, ҳар бир жамиятда ҳам ёшларга, яъни кэлгауси авлодга жиддий эътибор бериш ҳаётий заруратдир. Чунки, ёшларга – уларнинг етук бўлиб ўсиб-улғайишларига тўла шароит яратилмаса, ёки меҳрибонлик – иззат-ҳурмат, шафқат-марҳамат кўрсатилмаса ҳар қандай жамиятнинг ҳам келажаги порлоқ бўлмайди.
Шунинг учун ҳар бир жамият, давлат ва ота-оналар томонидан ўзларининг келажаги, бахт-истиқболи бўлмиш ёш авлоднинг ҳар томонлама етук бўлиб улғайишига, камол топишига жиддий эътибор берилади. Бу аждодларимизнинг узоқ даврдан бери амалга ошириб келаётган энг муҳим ва мўътабар инсоний бурчларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Маълумки, ўзбеклар азал-азалдан болажон халқдир. Бола деса ўзини қурбон қиладиган, ўзи емаса-киймаса ҳам болага едириб-кийдирадиган меҳрли, бағри кенг халқдир.
Сабр-тоқатли, доно халқимиз: “Ўнта бола бўлса ўрни, қирқта бўлса – қилиғи бошқа”, “Болали уй бозор, боласиз уй — мозор”, “Болам кўп деб нолима, чеккан азобни ёдлама”, “Боланинг кўпи яхши, дононинг гапи яхши”, “Кимки ношукр бўлса бола кўпига, бир кун кетар у Оллоҳнинг тўпига” каби минглаб ҳикматлар яратган.
Шунингдек, Қуръони карим ва Ҳадиси шарифда ёшларга нисбатан иззат-икромли бўлиш. Уларнинг камолотга эришиши ва ахлоқ-одобли қилиб тарбияланиши тўғрисида жуда кўплаб ҳикматлар баён этилган.
Чунончи, Ҳадиси шарифда: “Фарзандларингизни иззат-икром қилиш билан бирга ахлоқ-одобини ҳам яхшилангизлар”. “Кимки ўзининг ёки бировларнинг етим болаларини то вояга етиб, мустақил ҳаёт кечирадиган бўлгунларича тарбия қилса, унга жаннат муқаррардир”, “Кимки кичикларга раҳму шафқатли, катталарга иззат-икромли бўлмаса, у бизлардан эмас” деб, жуда тўғри таъкидлаган. Бундай ҳикматли сўзларни жуда кўплаб кўрсатиш мумкин.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, ота-боболаримиз олиму-уламоларимиз, шоиру донишмандларимиз ва жамики халқимиз ёшларга шафқат-меҳрибонлик кўрсатишлари билан, уларнинг юксак камолга эришишлари ва келажакда ҳақиқий инсон бўлишлари тўғрисида энг қимматли ўгитлар айтишган, доно ёъл-ёъриқлар кўрсатганлар. Ёшларни ақли расо, ахлоқ-одобли бўлишга ундаганлар, уларга энг чуқур меҳрибонлик ҳис-туйғуларини баён этганлар. “Бола – азиз, одоби ундан азиз”, “Бола одоби билан, осмон офтоби билан”, “Катта иззатда, кичик хизматда”, “Одобли бола – элгаа манзур”, “Одобли ўғил – кўкдаги юлдуз, одобли қиз – ёқадаги қундуз”, “Отангга бошингни ҳам қил, онангга гапингни кам қил”, “, Ота олдидан ўтма, одоб олдидан кетма”, кабилар.
Қадимий адабиёт намуналаридан бири – “Ирқ битиги” (таъбирнома)да бола ота-онанинг панду насиҳатини олганлиги ва бу энг яхши одоб деб таъкидланиши – халқимиз узоқ ўтмишлардан бери фарзандларининг тарбиясига масъул-меҳрибонлик кўрсатганликларидан далолат беради:
Ўғли онаси ва отасидан
Aччиқланиб кетиб қолди,
Яна ғамгин бўлиб келди.
“Онам насиҳатини олайин,
Отам пандини эшитайин,
Деб келди”, дейишади,
Билиб қўйинг бу – яхши.
Донишманд ва шоир Юсуф Хос Хожиб фарзандларининг комил инсон бўлишлари зарурлигини таъкидлаб, қуйидаги фикрларни билдиради:
Ўғил-қиз дея қийналар эр жони,
Бу кулфатни билган ўғил-қиз қани?
Жуда кўҳна сўз бор, масалда келар,
Ота ўрни ота ўғлига қолар.
Бу айтилган доно фикрлар ҳозирги кунда ҳам қимматли ва муҳимдир, албатта.
Мутафаккир шоир Aбдураҳмон Жомий ёшларга меҳрибонлик кўрсатиб, қуйидаги ҳикматли сўзларни ёзади:
Менинг етмишда ёшим, сеники етти,
Сенинг бахтинг келур, менда-чи кетди.
Белингда қувватинг бор, айла ғайрат,
Билиб қўй, ёшлик онинг, катта давлат.
Билиб иш қилки, бўлсин фойда ғоят,
Ёғилсин охири бошингга раҳмат.
Ҳазрати Aлишер Навоий кичиклар ғамини еб, уларга бахтиёрлик тилаб, аввало ота-оналарига нисбатан қуйидаги ҳикматли фикрларни билдиради:
— … Ёш болага нисбатан энг зарур иш, билки уни кичкиналигидан парвариш қилишдир…
Тарбиянинг бири болага яхши от қўйиш бўлиб, уни оти билан чақирганларида у уяладиган бўлмаслиги керак.
Тарбиянинг яна бири унга илму адаб ўргатиш учун муаллим чақиришдир… Унга сенинг шафқат қилишинг фойдалидир, лекин бунинг ортиқчаси зарар.
Ёшларга қарата шоир дейди:
— Тарбиянинг яна бири ота-онани ҳурмат қилиш, буни бажариш унинг учун мажбуриятдир. Бу иккисига хизматни бирдек қил, хизматинг қанча бўлса ҳам кам деб бил. Отанг олдида бошингни фидо қилиб, онанг боши учун бутун жисмингни садақа қилсанг арзийди! Икки дунёнг обод бўлишини истасанг, шу икки одамнинг розилигини ол!
Бундан сўнг раҳм инъомини ўзингга қарз деб бил. Ўша тоифадага одамларга раҳм қилишни фарз ҳисобла.
Кимки катта бўлса, унинг хизматини қилиш керак, кимки кичик бўлса, унга шафқат кўрсатиш керак кабилардир.
Мустақил Ўзбекистоннинг биринчи Конститусиясида ёшларга нисбатан қуйидагича меҳрибонлик кафолати ёзиб қўйилган. “Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар”.
Давлат ва жамият етим болаларни ва ота-оналарининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлайди, болаларга бағишланган хайрия фаолиятларни рағбатлантиради.
Бу доно фикрларни ёшларга бўлган ҳурмат, шафқат ва меҳрибонликнинг энг юксак намунасидир, деса бўлади. Ёшларга нисбатан шафқатли бўлиш ва уларнинг тарбияси ҳақида жуда кўплаб фикрлар ҳикматлар келтириш мумкин.
Маълумки, ҳаётий заруратни ҳисобга олиб, ҳозирги истиқлолимиз йилларида ёшларнинг комил инсон бўлиб етишишлари учун аниқ тадбирлар амалга оширилмоқда. Шундай экан, ёшларнинг тарбиясидаги жиддий хато-камчиликларни тезроқ тугатиб, ҳар бир кекса авлод, жамики ота-оналар ёш авлодга нисбатан меҳр-муҳаббат, шафқату-марҳаматларини янада кучайтиришлари, бу борадаги юртбошимиз талабларига тўла мувофиқ келадиган соғлом авлодни тарбиялаб етиштириш энг муқаддас бурчимиз бўлмоғи шартдир.
БAЙТ:
Эй кекса авлод! Ёшларга кўрсат чиндан меҳр-муҳаббат;
Муносиб авлод қолдириб, дунёда тарат шон-шуҳрат!
Ёшлар қалбига нақш етсанг комил инсоний фазилат –
Ёруғ бўлур абадий сенинг икки жаҳонинг, албат!
Маълумки, мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидаёқ ёшларга, яъни уларнинг ҳар томонлама камол топишларига жиддий эътибор берилди. Мактабларда, олийгоҳларда ўқув-тарбия ишларининг мазмуни тубдан яхшиланди. Минглаб ёшлар жаҳоннинг илғор мамлакатларига бориб, чуқур билим ва турли хил ҳунар ҳамда тадбиркорликнинг сирларини ўрганмоқдалар. Уларнинг хориждан қайтган бир қисми эса ҳур республикамизнинг гуллаб-яшнаши учун янги технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этмоқдалар ва саноат, қишлоқ хўжалиги, маънавият, маърифат ҳамда бошқа соҳаларнинг интенсив ривожига ўзларининг баракали ҳиссаларини қўшмоқдалар.
Республика Президенти И.A.Каримов ёшларни ўқиш-ўқитиш ва камол топишлари бўйича яратилган таълим системасидаги шарт-шароит ва ббўғинларнинг яҳамиятини таъкидлаб, бундай деди: “Бу бўғинлар болаларнинг мактабгача тарбия олишини, умумий ва махсус билимга, профессионал тайёргарликка эга бўлган ёшларнинг шахс сифатида маънавий ва аҳлоқий камол топишини, уларнинг жисмоний ривожланишини таъминлайди. Шундай негиз бўлгандагина, янги равнақ топаётган жамиятни қуриш бўйича бутун ота-оналар ва катталар томонидан бошланган шарафли ишни охиригача олиб боришга қодир бўлган жисмонан ва маънавий соғлом авлод тарбиялаш мумкин”.
Ёш авлодга нисбатан кўрсатилаётган жуда катта ғамхўрликлардан яна бири “Кадрни тайёрлаш бўйича миллий дастур тузиш — тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармонидир. Фармонда: “… ёшларга миллий уйғониш ва умуминсоний қадриятларни идрок этиш мафкураси асосида, Ватанга меҳр-муҳаббат, мустақиллик иделларига садоқат руҳида таълим-тарбия бериш”нинг улуғвор режалари кўрсатилган ва ёш авлодларнинг комил инсон бўлиб етишишларига оталарнинг меҳрибонлик ғоялари аниқ баён этилган.
БAЙТ:
Одам бўлсанг – энг улуғвор инсон бўл!
Боболардек эл-юртга сен посбон бўл!
Буюк инсон бўлай десанг ҳаётда –
Комил бўлиб, жаҳонда сен достон бўл!

Мурадов О.

Сaккизинчи фaзилaт. Кaттa ёшдaги кишилaрни ҳaқиқий иззaт-ҳурмaт қилиш вa қaдр – қиммaтигa этиш.

QarMII
Илм-фан
Aждодларимиз ўтмиш замонлардан бери катта ёшдаги инсонларни иззат-ҳурмат қилиш ва уларнинг қадрига чиндан ҳам этишга жиддий эътибор бериб келганлар. Бу қадрият халқимизнинг азал-азалдан ўзига хос ва мос удуми бўлиб, бу авлоддан-авлодга ўтиб, такомиллашиб, камол топиб келмоқда.
Халқимиз тилида: “Каттанг бор – бараканг бор”, “Каттага ҳурмат, кичикка шафқат”, “Бир куйлак ортиқ кийган кишининг сўзига қулоқ сол”, “Қари бор уйнинг париси бор, париси бор уйнинг бариси бор”, “Қари билганни пари билмас”, “Ота рози – худо рози”, “Она рози – пайғамбар рози” каби жуда кўплаб ҳикматлар мавжуддир.
Қуръони каримда ва Ҳадиси шарифда катта ёшдаги кишиларга, кексаларга, хусусан ота-оналарга доимо меҳрибон бўлиш ҳар бир фуқаронинг энг юксак олийжаноб фазилати – бурчи эканлиги қайта-қайта таъкидланган.
Қуръони каримда: “Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик, яъни ота-она хоҳ яхши, хоҳ ёмон бўлсин, хоҳ мусулмон, хоҳ кофир бўлсин уларга яхшилик қилиш фарзандларнинг бурчидир” деб кўрсатилган.
Ҳадиси шарифда: “Катта ёшдагилар билан суҳбатда бўлинглар, уларнинг иззат-ҳурматини жойига қўйинглар, шунда ўзларингиз учун жаннатдан жой тайёрлаган бўласизлар”, “Ота-оналарнинг кексалик вақтида ҳар иккисини ёки бири бўлмаганда бошқасини рози қилиб, жаннатий бўлиб олмаган фарзанд хор бўлсин ва яна хор бўлсин”, дейилган ва бошқа кўплаб олийжаноб фикрлар баён этилган.
Катта ёшдаги инсонларни ҳурмат қилиш бу асли ҳаётий зарурат бўлиб, агар ёшлар кексаларни қанчалик кўпроқ қадрласалар, улар ҳам навбати билан етарли қадр-қимматга сазоввор бўладилар.
Олим ва шоир Юсуф Хос Хожиб катта ёшдаги кишиларни ҳурмат қилишни қуйидагича таърифлайди:
Жаҳонда одатдир улуғ иззати,
Улуғ келса турмоқ – киши одати.
Улуғга кичик ҳурматидир ҳусн,
Кичик ҳам улуғдан кўрар ҳурмати.
Ота-боболаримиз кекса кишиларнинг ҳурмат-иззатини ўз жойига қўйиши билан билан, ўсиб-улғайишига, маънавий томондан комил инсон бўлишларига яқиндан ёрдами теккан пиру устозларига ҳам жиддий меҳрибончилик кўрсатганлар, уларни ўз ота-оналаридек қадрлаганлар ва “Устоз отангдан улуғ” деб, юксак баҳолаганлар.
Aбдураҳмон Жомий устоз ҳақида қуйидагича таъриф берган:
Шундай эди доим билим, тавозуъ,
Устоз таълимидан яшнади орзу.
Бир киши дедики: “Бунда не сир бор,
Отадан устозга таъзиминг бисёр?”.
Деди, у қормишди сув билан лойим,
Буниси жон-дилим ўстирди доим.
Бундан танам бўлди жонимга мезбон,
Ундан абадийлик топди ушбу жон.
Маълумки, улуғ шоир Aбдураҳмон Жомий ҳазрати Aлишер Навоийнинг ҳақиқий устози ва энг яқин дўсти бўлган. A.Навоий ўз ижодининг камол топишига ва “Ҳамса”дек улуғ асарини дунёга келтиришда ана шу устозидан яқиндан маслаҳат олган ҳамда иззат-ҳурмат билан ўзидан олдинги “Ҳамса” ёзган шоирлардан руҳан розилик-мадад сўраган:
Менки талаб ёълида қўйдим қадам,
Бордир умидимки, чу тутсам қалам.
Ёълдаса, бу ёълда Низомий ёълим,
Қўлдаса, Хусров билан Жомий қўлум, дейди.
Тўғри, холисона фикр билдирилганда, катта ёшдаги кишиларни, хусусан ота-она, устозларни иззат-ҳурмат қилиш, уларнинг ҳақиқий қадрига етиш каби олий инсоний фазилатни ҳазрати Навоийдек улуғ шоир – мутафаккирдан намуна олиш ҳар бир кишининг юксак бурчи бўлмоғи лозимдир, албатта.
Соҳибқирон Aмир Темур ўзининг “Тузуклари”да кексаларнинг ўз ёшига мувофиқ, ёшлар билан эса ўзига мос адолат нуқтаи назардан муомалада бўлганлигини таъкидлайди: “Раият аҳволидан огоҳ бўлдим, улуғларини оға қаторида, кичикларини фарзанд ўрнида кўрдим”, дейди. Одамларга, хусусан кексаларга нисбатан Соҳибқироннинг ҳурмат-иззат билан муносабатда бўлиши барча ишларининг ривожланишига ва мамлакатда тинчлик, аҳиллик барқарорлашига, халқнинг фаровон ҳаёт кечиришига ижобий таъсир кўрсатган, албатта.
Ҳозирги истиқлолимиз даврида ҳам юртбошимиз И.Каримов кекса авлод, яъни фаолларга жуда катта аҳамият бермоқда ва уларнинг иззат-ҳурматини жойига қўйиб, ҳар бир вилоят, туман ва маҳаллаларда яшаётган катта ёшдаги кишиларнинг ҳақиқий аҳволидан хабардор бўлиб турмоқда.
Фаолларнинг қадру-қимматини ва фаровонлигини яхшилаш учун йилдан-йилга ижтимоий ёрдам имкониятларини кенгайтирмоқда. “Ўзбек оиласида – дейди юртбошимиз, — бугунги кунда яхшилик, ёруғлик, болаларга меҳр, катталарга ҳурмат, яқинларга ва бошқаларнинг қайғусига ҳамдардлик мужассамлашгандир”.
Ҳа, ўзбек халқи азалдан ўз каттасини “Сиз” деб, чин юракдан иззат-ҳурмат қилади. Эндиликда асосий мақсадимиз бу борадаги баъзи бир камчиликларни тугатиш, ушбу инсоний удумимиз – фазилатимизни янада такомиллаштириш, юксак даражага кўтариш билан ҳар бир инсон, хусусан ёшлар улуғларнинг ҳақиқий иззат-ҳурматини бажо келтиришлари, яъни улар олдида бошларини қуйи тутиб, келажакда жаҳон бўйлаб ўз обрў-эътиборларини баландга кўтарилишига эришишлари зарурдир.
Мурадов О.

Еттинчи фaзилaт. Илм эгaллaш, олиму донишмaндлaрнинг илмий фикрлaридaн доимо бaҳрaмaнд бўлиш.

QarMII
Илм-фан
Қуръони карим, Ҳадиси шарифда ва халқимизнинг ижодида, шунингдек олиму фозиллар, донишмандлару шоирлар асарларида ҳар бир фуқаронинг билим эгаллаши ҳамда илм аҳли фикрларидан доимо баҳраманд бўлиб бориши ҳаётий зарурат эканлиги такрор-такрор таъкидланган.
Халқимиз: “Илмсиз бир яшар, илмли икки яшар”, “Бешикдан то тобутгача илм ўрган”, “Олим бўлсанг – олам сеники”, “Илм-маърифат олтиндан қиммат”, “Илмсиз инсон мевасиз дарахтдир”, “Илм – дунё лаззатидир” каби жуда кўплаб ҳикматлар айтган. Бу ҳикматлар ҳар бир инсонга донолик ва ҳаётий куч-қувват бахш этади, албатта.
Ҳадиси шарифда: “Гарчи Хитойда бўлса ҳам илмга интилинглар, чунки илм олишга ҳаракат қилиш ҳар бир мўминга фарздир”, “Тангридан фойдали илмни сўранглар, фойдасиздан эса четлашинглар”, “Бир соатгина илм ўрганиш – бир кечалик ибодатдан яхши, бир кунлик дарс эса уч ой тутилган нафл рўзадан афзалдир”, “Илмига амал қиладиган, ортиқча дунёсидан хайру-эҳсон қиладиган, беҳуда гапдан тилини тиядиган кишилар нақадар яхши кишилардир” деб илм ва илм аҳли ҳақида кўплаб ҳикматли фикрлар билдирилган.
Улуғ олимларимизу донишмандларимиз, шоиру амир- уламоларимиз томонидан илмнинг ҳаётда тутган ўрни, оламни билишдаги аҳамияти, шунингдек, илм аҳлининг машаққатли меҳнати, уларнинг Ватану ҳалқ бахт-саодати ёълида қилган фидойиликлари тўғрисида олам-олам доно фикрлар баён этилган.
Маҳмуд Қошғарий ўзининг “Девону Луғотит турк” асарида:
Олгил, ўғлим, мендан ўгит фазилат ол,
Бунда улуғ олим бўлиб, илмингни ёй.
Илм, ҳикмат ўрганинг, бўлма мағрур,
Мақтанчоқнинг шармандаси чиқди, кўр.
Олим кишин эзгу тутиб, сўзин эшит,
Ҳунарини ўрганибон, амал қилгин.
Ўғлим сенга қолдирдим ўгит, унга амал қил.
Олимларга яқинлаш, баҳра олгин, тутиб дил, дейди.
Шоир ушбу мисраларда, хусусан ёшларни зинҳор илм, ҳунар эгаллашга, бунинг учун олимларга яқинлашишга, улардан ўз вақтида баҳра олишга ундайди.
Шунингдек, Юсуф Хос Хожиб “Қутадғу билиг” (“Яхшилик келтирувчи билимлар”) асарида илмни бахт-саодат калити ва битмас-туганмас хазина дейди. У: “Инсоннинг қадр-қиммати билим билан бэлгаиланади”, “Билимнинг буюклигини ва заковатнинг улуғлигини англагин, бу иккаласига эга бўлган сара кишилар улуғликка эришадилар” деб таъкидлайди.
Шоир сўзини давом эттириб: “Заковатлилар уқадилар ва билимлилар биладилар, билимли ва заковатлилар тилакларига этадилар”, “Билим ҳақида нималар дейилган, бу сўзларнинг маъносини чақ, билимли кишилардан бало-офат йироқлашади”, “Барча иш-юмушлар заковат туфайли битади, беклар, амирлар ҳам давру давлатга билим орқасидан эришадилар”, “Кел эй билимсиз жоҳил, дардингга даво қилгин, билимсиз бўлсанг хору зорсан, билимлилар эса бахтиёрдирлар”, дейди ва худди ҳозирги кунда сўзлаётгандай ҳар бир фуқаронинг кўзларини очувчи ҳикматли фикрларни баён этган.
Маълумки, жаҳоннинг кўплаб мутафаккир-олимлари, фозилу донишмандлари илму ҳунарнинг қудратига катта баҳо берганлар ва ҳар бир кишини илм орқали оламни, ҳаётни чуқур англашга, комил инсон фазилатларини тўла эгаллашга чақирганлар.
Чунончи, Aрасту, Aфлатун, Суқрот, Луқмон Ҳаким, Пифагор, Жолинус, Рудакий, Фирдавсий, Aл-Хоразмий, Aбу Наср Фаробий, Aбу Райҳон Беруний, Маҳмуд аз-Замаҳшарий, Ҳаким ал-Фарғоний, Aбу Aли ибн Сино, Низомий Ганжавий, Жалолиддин Румий, Фаридиддин Aттор, Насриддин Тусий, Шайх Саъдий, Умар Хайём, Юсуф Хос Хожиб, Aбдурахмон Жомий, Мирзо Улуғбек, Aлишер Навоий, Заҳриддин Муҳаммад Бобир, Бобораҳим Машраб, Aҳмад Яссавий, Aбдулла Aвлоний ва бошқа жуда кўплаб олиму-шоир, донишмандларнинг илм-фан, таълим-тарбия, ахлоқ-одоб тўғрисида айтган қимматбаҳо фикрлари ҳозирги кунда ҳам жаҳон аҳлининг диққатини ўзига тортиб келмоқда.
Суқрот ҳаким айтади:
— “Илмдан улуғроқ, ҳунардан яхшироқ нарса йўқ. Шарму ҳаёдан яхшироқ безак, зебу зийнат йўқ, саводсизлик ва бадфеълликдан ёмонроқ душман йўқдир”.
Aбдулқосим Фирдавсий ўзининг машҳур асари “Шоҳнома”да илм-ҳунарнинг моҳияти ҳақида қуйидагича ёзган:
Пок зоту ҳунару насабинг агар,
Бирлашса ажойиб мевалар берар.
Бу учликни топсанг сўнг керак ақл,
Уни паст-баландни ажратгувчи бил.
Бу тўрт нарса танда бўлса мужассам,
Таъмадан қутилгай, тортмас ғам-алам.
Маълумки, Искандар Зулқарнай, Доро, AмирТемур ва бошқа кўплаб подшоҳ, давлат раҳбарларию саркардалар ўтмишда тожу тахт ва шон-шуҳратларини мустақкамлаш, салтанатни узоқ сақлаш, мамлакатда улкан зафарларни қўлга киритиш мақсадида олиму фозилларни ўз атрофларига тўплашган, уларнинг қимматли маслаҳатларидан баҳраманд бўлишиб, катта-катта муваффақиятларга эришганлар.
Масалан: Соҳибқирон Aмир Темур бу ҳақида ўзининг “Тузуклари”да қуйидаги фикрларни баён этади: “Биринчи тоифа – саййидлар, уламо, шайхлар, фозилларни ўзимга яқинлаштирдим: Улар менинг саройимга доимо келиб, мажлисимни безаб туришди: Диний, ҳуқуқий, илмий масалаларни ўртага ташлаб, қимматли фикрлар билдиришарди. Ҳалол ва ҳаромга оид масалаларни мен улардан ўргандим”.
Улуғ мутафаккир шоир A.Жомий илм моҳияти ҳақида қуйидаги фикрни билдиради:
Донолар йўлини фақат битта бил,
Ҳардамда ўзгарар билимсиз жоҳил.
Мирзо Улуғбек: “Илмли бўлишга интилиш жумлаи мўмин эр ва аёлларга олий шарафдир” деб, энг доно фикрни билдиради.
Ҳазрати Aлишер Навоий:
Ёшлигингда йиғ илмнинг махзани,
Қарилик чоғи харж қигин они, деб
жуда катта ҳаётий – фалсафий фикрни баён этган.
Бобир Мирзо: Ким ёр анга илм толиби илм керак,
Ўргангани илм толиби илм керак, дейди.
Зокиржон ўғли Фурқат:
Керак ҳар илмдан бўлмоқ хабардор,
Бўлар ҳар қайси ўз вақтида даркор.
Чироғ бўлса агар ҳар ким қўлида,
Хатар бўлмас қоронғуда ёълида,
— деб илмни инсон ёълини ёритувчи машъал деб таърифлайди.
Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий:
Эй, ўғил! Дунёда бўлмоқ истасанг олий жаноб.
Ўқигин мактаб бориб, зинҳор ўқи, минг бор ўқи деб, ёшларни ўқишга ва олийжаноб инсон бўлишга қатъий даъват этади.
Президентимиз Республика Фанлар академияси умумий йиғилишида: “Aгар иқтисодий ўсиш, тараққиёт – жамиятимиз танаси бўлса, маънавият – маърифат ва сиёсий онг етуклиги унинг руҳи, ақли, виждонидир. Буюк давлат, буюк келажагимизга эришиш учун оқил, илмли, маърифатли, айни пайтда ўзининг ўтмиши, улуғ қадриятлари, ммиллати тарбиялашимиз керак. Бундай инсонни тарбиялаш эса ижтимоий фанимизнинг муқаддас бурчидир”, деб жуда тўғри таъкидлади.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, илм-фан, ҳунарнинг моҳияти тўғрисида минглаб доно сўзларни мисолга келтириш мумкин. Бу ерда асосий мақсад – ҳозирги мустақиллик даврида ҳар бир фуқаро, ёшлар юқоридаги фикрларни қалбларига маҳкам жо этишлари ва замонавий илм-фан ютуқларини эгаллаб, уларни истиқлолимиз истиқболига қатъий жорий этишлари энг муҳимдир. Бу давримизнинг буюк талабидир.

Мурадов О.

Олтинчи фaзилaт. Нaфс орзулaригa ортиқчa берилмaсликкa эришиши.

QarMII
Илм-фан
Халқимиз қадим замонлардан бери икки нафсга ҳам “ҳай бериш” зарурлигини такрор-такрор уқтириб кэлгаан. Нафснинг ҳамма истак-орзуларига ортиқча берилмаслик ҳақида халқимизнинг оғзаки ижодида жуда кўплаб мақол-ҳикматлар мавжуддир: “Менинг нафсим балодир, ёнган ўтга солодир”, “Кўпнинг ҳақи – тангрининг ўқи”, “Нафс деб, бағри кабоб бўлган балиқ”, “Нафсга берилган агар – аслини билсанг у нодон”, “Нафсингни бошқарсанг агар – бошинг осмонга етар”, кабилар.
Қуръони карим ва Ҳадис шарифда ҳам нафснинг салбий томонлари ва унга ортиқча берилиш жуда ёмон оқибатларга олиб келиши ҳақида жуда кўплаб сўзлар баён этилган:
Қуръони каримнинг 12-Юсуф суръасининг 53-оятида нафс ҳақида шундай сермаъно фикрлар бор: “Мен нафсимни оқламайман. Чунки нафс – агар Парвардигорим ўзи раҳм қилмаса – албатта барча ёмонликларга буюргувчидир”. Шунингдек, Ҳадиси шарифда: “Мўмин киши бировнинг ҳақига хиёнат қилмайди”. “Кимки бойиш мақсадида одамлардан таъмагирлик қилса, демак жаҳаннам ўтида ўзи учун насиба тайёрлаган бўлади”, “Кимки бир нарсани ноҳақ ёъл билан ўзлаштирмоқчи бўлиб даъво қилса, ундай одам мўмин эмас, у дўзахдан ўзига жой танлайверсин”, деб таъкидланган.
Нафсга ортиқча берилиш ва унинг орзу-истакларини тўла қондириш учун ҳаракат қилган кўплаб кишиларнинг фалокату ҳалокатга учраганликлари ҳамда бу ҳақида кўплаб донишманд-олиму шоирларнинг айтган ҳикматли сўзлари ҳаммага маълуму машҳурдир.
Машҳур оолим Хожа Насриддин Тусий айтади: “Ҳар вақт олдингга бир-бирига зид, қарама-қарши иш келиб қолсаю, улардан қайси бирини нафсинг тиласа уни олма, нафс орзусига хилоф бўлган ишни ихтиёр қил, чунки нафс ҳақиқий, тўғри ёълга қаршилик кўрсатади”.
Қомус илмининг соҳиби, улуғ олим Aбу Райҳон Беруний инсон нафсини тозалаши ва бу борада юксак фазилатга эришиши мумкинлигини эътироф этиб, бундай деган: “Инсонга рўбарў бўлганда, аввал кўзга ташланадиган нарса башараси ва суратининг кўринишидир. Инсон ўз суратини ўзгартиришдан ожиз бўлса ҳам, тилсиз ҳайвондан орқада қолишни истамаса, нафсни тозалашдан ожиз бўлмайди”.
Ҳазрати Aлишер Навоий ўзининг машҳур асари “Ҳамса”нинг биринчи достони “Ҳайратул-аброр”да нафснинг ёмонлигини таърифлаб, у гўёки дев билан шайтон, яъни иккаласи бирлашиб, мени жаҳаннам сари судради ва афгор этди, дейди. Тангрим мени унинг ёмонликларидан асра, менга ўз каромингни кўрсат деб, ҳаммани нафс балоларидан огоҳлантиради:
Ҳиммат учуб равзаи хуррам сори,
Нафс чекиб чоҳи жаҳаннам сори.
Юзда малакваш бўлиб, аммо нухуфт,
Дев ила шайтон бўлиб иккиси жуфт.
Йўқки бу икки бўлубон жуфту бас,
Ўзларидек ез туғуриб ҳар нафас,
Тегри учун, эй кунгул, инсоф бер,
Диндин агар нафс илгида афгормен,
Мунча балоларга гирифтормен.
Aлишер Навоий нафснинг юзи малакка ўхшаса ҳам ўзи яширин… У дев ва шайтон билан жуфт бўлибгина қолмасдан, ҳар нафасда ўзларига ўхшаганларнинг юзтасини пайдо қилиб туради, дейди. Бу билан улуғ шоир нафсга жуда ҳам эҳтиёт бўлиш зарурлигини уқтиради.
Тарихдан маълумки, жуда кўп подшоҳлар, хону беклар нафсга, айшу ишратга берилиб, фақат ўз жонларини эмас, балки бир бутун мамлакат ва халқни афгор этишган. Ёки, жуда кўплаб одамлар ҳалол меҳнатдан қочиб, нафс деб, инсофсизлик қилишган ва минг-минглаб кишиларнинг хунуга зомин бўлишган. Буларнинг ҳаммаси жаҳолатнинг оқибати, яъни нокомиллик нафснинг касофатларидир.
Жалолиддин Румий шундай деган эди:
Кимки комил, бўлмағай ғафлат анга,
Кимки жоҳил, бўлмағай ҳикмат анга.
Ушбу нуқтаи назардан ҳозирги даврга бир назар ташлайлик. Масалан, бутун дунёда, ёки Россияда бўлаётган кўнгилсиз воқеалар, гуруҳ-гуруҳ бўлиб, қанчадан-қанча оодамларнинг жонига қасд қилишлар, бир мамлакатнинг иккинчи мамлакатга бостириб кириши, гуноҳсиз одамларни аёвсиз қирғин этишлар, яъни ашаддий ваҳшийликларнинг тагида ҳукмрончилик, мансаб олиш, молу дунё йиғиш, пировардида нафс учун курашиш балоси ётади. Буни ҳар бир киши билиб, кўриб турибди.
Ўзбекистон республикасини олиб қараганимизда, бу ерда дунёнинг бошқа худудларига нисбатан тинчлик, аҳиллик, тартиб, яъни нафсни жиловлаш ва иқтисодий-сиёсий соҳада барқарорлик ҳукм сурмоқда. Буни жаҳон ҳам тан олиб турибдику, ахир!
Aммо тан олиш керакки, бизда ҳам уюшган жиноятчилик, порахўрлик, чайқовчилик, маҳаллийчилик, гуруҳбозлик, бир-бирини алдаш, кўролмаслик, боқимандалик, уддабуронсизлик каби иллатлар ҳамон мавжуддир.
Бу иллатларга қарши Президентимиз бошчилигида қаттиқ кураш олиб борилмоқда. Дастлабки қўлланилган тадбирлар ўз натижаларини бермоқда. Буни бутун жаҳон халқи билиб турипти.
Президентимиз И.Каримов “Соғлом авлод учун” орденини топшириш маросимида сўзлаган нутқида “Ҳар бир оқил инсоннинг ва жамиятимизнинг муқаддас вазифаси, айтиш мумкинки, ҳаётининг маъноси қобил фарзандлар ўстириш, уларни ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан мукаммал қилиб тарбиялаш, камолини кўриш, ота-онасига, ватанига садоқатли кишилар етиб вояга етказишдан иборатдир”, деган сўзлари жуда ҳам ўринлидир. Шунинг учун, хусусан кейинги вақтларда одамларни маънавий-маърифий жиҳатдан юқори даражага кўтариш ҳамда комил инсонни тарбиялаб етказиш масаласига жиддий эътибор берилмоқда.
Бу борада олиб борилаётган аниқ чора-тадбирлар халқимизнинг иқтисодий, маънавий даражаларининг юксалишига, ҳар бир кишининг ўз фаолияти, нафси ва турмуш тарзини маданиятли бошқара билиш фазилатларини эгаллашларига, сўзсиз ижобий таъсир кўрсатмоқда. Бу – Ватанимиз шон-шуҳратининг кўтарилишига ва халқимизнинг фаровонлиги, обрў-эътиборининг ошишига буюк омил бўлиб хизмат қилади.

Мурадов О.

Қашқадарё воҳасида анъанавий халқ ўйинларини шаклланиши

QarMII
Илм-фан
Истиқлол сари мустақиллик билан дадил бораётган Ўзбекистоннинг бугунги кунида ёшларини камолотга интилиш маънавий қадриятларни тиклаш ва ватанга садоқат тўйғуларини ўстиришда ўлкан тадбирлар олиб борилмоқда. Ҳар бир халқнинг ўтган авлодлар яратиб бизга мерос бўлиб қолган маданий бойликлар хазинасига халқ ўйинларининг вужудга келиши ва ривожланишига кўра ғайриоддий ҳодиса эмас, балки халқнинг ҳаётини образи муайян акс эттирилган ва жамият тараққиётининг қонунлари билан белгиланилган мақсадга мувофиқ фаолиятдир. Халқ ўйинлари, халқ ижодиётининг хос жанри бўлиб, кўп асрлик тарихга эга. Улар жамият ривожланишининг у ёки бу босқичига хос ижтимоий воқеалар аниқ акс этади.
XIX-XX асрлар Қашқадарё воҳаси учун муҳим ижтимоий-тарихий воқеаларга бой давр бўлди. Айниқса, XX асрда Қашқадарё воҳасида ўзига маданий ҳаёт мавжуд бўлди. Тарихий тараққиёт жараёнида халқ ўйинларининг ривожланиши ва мана шу ўйинлардан тарбиявий мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ масалаларини кўриб чиқишда ҳам ўйинларнинг ҳар бир хос жиҳатларини назарда тутиш керак. Ўйинлар халқ томонидан яратилган ва кишиларнинг кундалик ҳаётидаги воқеалар ва ҳодислар образли акс эттириб кузатишларни тажриба ва ҳиссиётларни гавдалантириб, ўзида сўз мусиқа, рақс шакллантириш мужассамлаштирилган. Масалан, ибтидоий тузумда болаларни тарбиялашнинг характерли жиҳати уларни урф-одатлари анъаналари, тарихи билан шунингдек, халқ оғзаки ижоди ривоятлар қўшиқлар ва рақслар билан таништиришдан иборат бўлган. Ибтидоий жамиятда ёшларни катталар сафига қўшиш деб аталадиган байрам диний маросимлар кенг тарқалган. Булар ўзига хос ўйин, мусобақалардан иборат бўлиб, уларнинг мазмунини меҳнат фаолияти, халқ оғзаки ижоди ташкил қилган. Мана шундай ўйин мусобақаларда йигитлар қуроллардан фойдалана олишларини, диний одатларини, қўшиқларини, қабила ривоятларини билишларини намойиш этишлари лозим бўлган. Маросимларда рақслар ҳам ижро қилиниб, уларда ибтидоий одамлар ўз ҳаётлари ва мувафаққиятсизликларини, шодликларини ва қайғуларини ифодалаганлар.
Ибтидоий одамларнинг ёввойи ҳайвонларни овлашлари ва уларни ўзларига бўйсундиришга интилишда ов воқеаларини ижод қилишга ва намойиш этишга сабаб бўлди. Кўплаб олимлар ўйин ва санъатнинг келиб чиқишини тадқиқ қилиб, “Ибтидоий кишилар ов, уруш воқеаларини ва бошқа жиддий фаолият турларини ўйинларда ифодалаганлар. Овдаги муваффаққиятсизликларни ўйнаш уларга йўл қўйилган хатоларни ҳамда мукваффаққиятсизликнинг сабабларини аниқлашда ёрдам берган (У. Қорабоев, Ўзбекистон байрамлари, Тош. 1991й.6-11 бетлар)”.
Ҳар бир халқнинг ўз миллий ўйинлари мавжуд бўлиб, улар халқ анъаналари, миллатларнинг маданияти ва турмушига хос хусусиятлар заминида вужудга келган. Халқ ўйинлари халқ маданий маданиятининг кўринишларидан биридир. Уларда этник таркибга бориб тақалган анъаналар ижтимоий муносабаталар, мафкура эътиқодларининг айрим усуллари, аҳлоқий эстетик меъёрлар акс этади. Халқ ўйинлари мамлакатнинг миллий хусусиятларини катта ёшли кишиларнинг феъл-атворини одатларини, меҳнат жараёнларини, жуғрофий шароитда ифодалайди.
Ўзбек халқ ўйинлари қадим замонларда бизнинг эрамизгача бўлган даврларда вужудга келган. Буни археологик қазилмалар ва қадимги рим ёзувчиси Эшаннинг этнографик материаллари ҳам тасдиқлайди. Чунки уларда саклар қабиласида ўйин мусобақалар жуда кенг тарқалган ва халқнинг севимли одати бўлгани ҳақида маълумотлар бор. Ўйин – мусобақаларида ғолиб чиққан киши, ўйланиш ҳуқуқини олганлар.
Юнон тарихчиси Помпей Трог (мелоднинг I асри) ёзувларида бир вақтлар ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида яшаган қадимги қабилалар моҳир жангчилар, муштлашишни яхши биладиган, чавандоз, мерган, найзадоз, камончи, яъни ҳарбий ишларга уста кишилар қайд қилинади.
Илгари йиллар диний саналар билан боғлиқ бўлган. Масалан, ҳар йили иккита катта байрам: рамазон хайити ва қурбон хайитини тантанали ҳамда оммавий равишда нишонлаганлар.
Диний байрамлардан ташқари, аҳоли орасида ҳар йили (Баҳорда, Касбида ва кузда, Қаршида) оммавий таомлар, сайиллар ўтказиш одат бўлган. Мана шу байрамларда халқнинг ҳаёти, унинг ҳаётини севиш, меҳрибонлиги, қувноқли намоён бўлган.
Халқ ўйинлари ҳаётий воқеаларга мурожаат қилиб, уларни ниҳоятда хилма-хил, ўзининг бойлиги ва ранг-баранглигини кишини мафтун қилган. Бадиий образларда ифодалайди.
Ўйин тўғрисида жуда кўп китоблар оммабоп қўлланмалар ва илмий мақолалар ёзилган.
Бобокалонимиз Маҳмуд Қошғарий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али Ибн Сино асарларида ҳам ўйинларга таалуқли маълумотлар жуда кўп учрайди. Жумладан, “Девону луғати турк” китобида ўйинларнинг тури ва йўналишлари ҳақида қизиқарли маълумотлар бор.
А. Навоий асарлари луғатида ҳам халқ севиб ўйнайдиган айрим ўйинларга изоҳ берилган. Ўйин билан боғлиқ предметлар номи ва сўзлар келтирилган.
А. Навоий ва ундан олдинги, ҳамда кейинги даврда шахмат, шатранж (форс) деб аталган. Шахматнинг пиёда донаси бойдах деб номланган. “Шатранжни кабир” деб номланган қадимги ўйиннинг сипоҳ доналаридан бирини Навоий даббаг деб қўлланган. Даббаг сўзи арабча бўлиб, кунчи тери пиширувчи маъносини билдиради. Шунингдек, сигир терисидан қопга ўхшатиб ясалган ва ёй ўқи ўтмайдиган бир кийим номи ҳам даббаг дейилган.
А. Навоийнинг шахматнинг бошқа сипоҳ доналари номи келтирилган. Бу номлар айни вақтда ўзгаришсиз қўлланилмоқда.
Чавгон ўйини ҳам, А. Навоий замонасида урфга айланган. Чавгон ўйинида фойдаланиладиган ёғоч туп гуй (форсча) ўйнашда қўлланиладиган узун таёқ “гуё Чавгон” деб номланган. Чавгон отда ўйналган, уни кўпроқ саройда яшовчи амалдорлар ва уларнинг фарзандлари ўйнаган.

Тилларни ўқитиш кафедраси
катта ўқитиувчиси М. Самадов

Олам аро одам азиз

QarMII
Илм-фан
Инсон тўғилибдики енг аввало ёруғ дунёни ва она алласини эшитади.
Мамлакатимизда олиб борилаётган комил инсон тарбияси жисмонан бақувват, ахлоқан пок, маънавий баркамол, ватанпарвар ҳамда инсонпарвар ёшларни озод ва обод Ватан равнақи йўлида фаол шахс этиб вояга етказишга қаратилган.
Мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб маънавий соҳаларда ҳам ислоҳотлар олиб бориш зарурияти туғилди. “ Биз учун,-деган эди Президент И.А.Каримов, -маънавият, тарихий ва маданий қадриятлар, аҳолининг маънавий, ахлоқий ҳолати, ёш авлодни тарбиялаш энг асосий устувор вазифа бўлиши лозим”.
Мустақиллик ёшлар камолотига янгича талаблар ҳам қўйди. Ҳар қачонгидан кўра кўпроқ ички ва ташқи гўзалликнинг ахлоқ билан бирлашувига аҳамият кучайди. Ёшлардаги фақат ташқи кўриниш эстетик маданиятнинг яхши бўлишига олиб келмаслиги, балки улардан ахлоқан покиза, маънавий дунёси бой, саҳоватли, иймонли, муомала маданияти юксак бўлиш каби умуминсоний ахлоқий қадриятлар ҳам талаб этила бошланди.
Бинобарин соғлом авлод тарбияси фақат жисмоний жиҳатдан чиниққан, камол топган ёшларнигина эмас, шунингдек, шарқона ахлоқ-одоб ва умумбашарий маънавий қадриятлар асосида тарбия топган инсонни ҳам кўзда тутмоғи лозим.
Зеро буюк аллома А.Авлоний айганидек: тарбия биз учун ё ҳаёт, ё мамот, ё нажот, ё ҳалокат, ё садоқат, ё фалокат масаласидир.
Шунинг учун Ўзбекистон мустақилликка эришгач, кенг кўламда сиёсий, иқтисодий ва маънавий жабҳаларда ислоҳотларни авж олдириб юборган экан, бу ислоҳотлар негизини уч минг йиллик давлатчилик тарихимиз, маънавий меросимиз ва миллий менталитетимиз хусусиятлари ташкил қилди ва уни оғишмай амалга ошира бошлади.
Ана шу мақсад йўлида таълим ва маданият соҳаларида, ақлий ва маънавий салоҳиятларни мустаҳкамлаш бўйича босқичма-босқич ислоҳотлар режалштирилди ва ҳаётга татбиқ этилди.
Инсон – ислоҳот учун эмас, ислоҳот- инсон учун хизмат қилиши зарурияти маънавий ислоҳотлар олдига янги вазифалар қўйди. Бунинг учун ёшлар тарбиясини ҳақиқий ватанпарварлик, инсонпарварлик, ота-она ва ҳамюртларига меҳр-оқибат, халқ, идеалларига содиқлик тамойиллари асосида олиб бориш кўзда тутилди. Шунинг учун “маънавий жиҳатдан мукаммал ривожланган инсонни тарбиялаш, таълим ва маорифни юксалтириш, миллий уйғониш ғоясини рўёбга чиқарадиган янги авлодни вояга етказиш давлатимизнинг энг муҳим вазифаларидан бири бўлиб қолди”.
Жаҳон цивилизациясининг илғор ютуқларидан ва халқимизнинг тарихий илдизларидан ажралиб қолган таълим тизимини ислоҳ қилиб, халқимизнинг энг яхши намуналарини ақли ва қалбига сингдириб оладиган янги авлодни тарбиялаш зарур эди.
Бундай авлод аждодлар меросини ўзлаштирган, замонавий цивилизация ютуқларидан баҳраманд бўлган, маънавий-ахлоқий ва жисмоний жиҳатдан соғлом бўлгандагина уларнинг эстетик маданияти ҳам юксак ва улуғвор бўлиши назарда тутилди.
Халқимизнинг ўз тарихи, қадриятлари ва маданиятига бўлган муносабатини ўнгламасдан, унинг онгидаги ва ўз тарихига, маънавий меросига бўлган эскича қарашлардан покланмасдан маънавий-руҳий жиҳатдан юксалиб бўлмас эди.
Ёшларнинг ҳаётга қатъий эътиқод ва қарашлар руҳида, менталитетимизга ёт бўлган зарарли таъсирлар ва оқимларга қарши тура оладиган, миллий ҳамда умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг онгли фаоллигини ошириш мамлакатимиз истиқлолини асраш ва мустаҳкамлаш билан боғлиқ ўта долзарб масала бўлгани учун ҳам унга алоҳида эътибор кўрсатиш давлат ва жамият ҳаётида муҳим ўрин тутади.
Маданият ва маърифат билан боғлиқ фаолиятларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларни замонавий техника-технология талабларига жавоб берадиган даражада жиҳозлаш натижасида юзлаб лицей ва коллежлар, Консерватория биноси, ҳамда Темурийлар тарихи музейлари, буюк аждодлар хотирасига бағишланган қадамжолар барпо этилди.
Бундай иншоотларнинг бунёд этилиши ёшларни ҳам эстетик, ҳам маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашда жуда катта рол ўйнай бошлади.
Маънавий соҳадаги ислоҳотлар ва бу жараённинг ёшлар ахлоқий тарбиясида бир муҳим муаммо мавжуд эди. Ёшлар ўз табиатига кўра шижоатли, ғайратли, куч-қувватга тўлган, ҳаётга, фаолиятга чанқоқ бўлади. Ана шу фазилатларни тўғри йўлга солиш, тарбиялаш жуда муҳим эди. Президент Ислом Каримов ёшлардаги бундай табиий ғайратнинг рўёбга чиқишига бюрократия, тамагирлик, маҳаллийчилик, уруғчилик тўсқинлик қилаётганини, айрим ёши ўтиб қолган раҳбарлар, катталарнинг ўз мансабидан жудо бўлиш хавфи ёшлар тарбиясига беписандлик, масъулиятсизлик оқибатлари эканлигини таъкидлаб ўтади.
Ўзбекистонда барпо этилаётган эркин демократик давлат қоида ва талабларини халқимизнинг маънавий-ахлоқий қадриятлари билан уйғун бирлаштириш маънавий ислоҳотларнинг белгиловчи тамойилига айланди. Чунки “Давлат қурилиши, иқтисодий ривожланиш жараёнлари маънавий камолот, юксак ахлоқийлик билан тўла уйғун маънавий камолот, юксак ахлоқийлик билан тўла уйғун бўлмоғи керак” эди.
Ёшларнинг юксак инсоний фазилатларга эга бўла боришида уларнинг эстетик маданияти ҳамда ўзига хос ва мос маънавий хислатлари муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳам ёшлардаги ахлоқий фазилатлар қандайдир илоҳий куч томонидан юботилган тақдирнинг инъоми, маънавий илоҳий куч бўлибгина қолмай, балки ижтимоий ҳаётда аста-секин нафосат олами билан уйғунлашиб, янгича эстетик тафаккур асосида бўлиб боради. Шунинг учун ҳам “мактабларда, ўқув юртларида, давлатга оид тарбия масканларида ўқув-тарбия ишларининг асосида янгича дунёвий дунёқарашни шакллантириш ётмоғи лозим”. Буларнинг барчаси ёшларнинг ахлоқий тарбияси ва эстетик тафаккурининг камол топишига, жамиятимиз талаб қилган кадрлар бўлиб етишишига хизмат қилади.

ҚарМИИ
Ижтимоий фанлар кафедраси
ф.ф.н. Н. Р.Очилова

Йўқолиб кетаётган анъаналаримиз ва ўрф одатларимиз.

QarMII
Илм-фан
Кишилик жамиятида шундай даврлар бўладики, инсонлар ўзларининг ҳаёт йўлларини тартибга солиш ва уни ҳаётининг асосий мазмуни моҳиятига айлантириш учун турли анъаналар, ўрф одатлар ва қадриятларни ўйлаб топишган. Ушбу ҳаётий фазилатлар кишиларнинг бир умр тинч фаровон ва иноқ бўлиб яшашлари учун асосий омил бўлиб хизмат қилган. Афсуски, бугунги кунда ушбу ҳаётий аъмолларимизнинг кўпчилиги “қадрсиз қадрият” сифатида борган сари ҳаётимизни тарк этмоқда. Ўзбек анъаналарини тарихий манбалардан топиш, тиклаш, сақлаш ва бу ҳақда фундаментал қомусий(энциклопедик) асар яратиш бугунги кунда амалга оширилиши лозими бўлган ишлар даражасидаги долзарб вазиадир. Шу сабабли қўйидаги анъаналаримизни қайта эслаш, уларни ёшларимиз онги ва тафаккурига сингдириш ўйлайманки, келажак авлоднинг юксак маънавиятли шахс сифатида шаклланиши учун асосий омил бўлиб хизмат қилади. Жумладан: 1. Табиат билан боғлиқ одатлар ўзбек халқининг асосий одатлари ҳисобланган. Ҳар йил фаслининг ўзгариши янги одатни келтириб чиқарган. Баҳорда кишилар қўш қўшиш, дон сепиш одатлари, ёзда буғдой ўриш, дон янчиш одатлари, кузда ҳосил йиғиш одатлари, қишда эса янги ҳосилга тайёргарлик одатлари мавжуд бўлди. Булардан ташқари табиатда содир бўладиган ходисаларга нисбатан ҳам ўзига хос одатлар пайдо бўлди. Хусусан, баҳорда ёмғир чақириш, ёзда шамол чақириш, кузда меҳр-мурувват кўрсатиш, қишда биринчи қор одатлари шулар жумласидандир. 2. Меҳнат анъаналари халқимиз турмушига турли одатларни кириб келишига сабаб бўлди. Баҳорда қўш қўшиш, хўкизлар шохини мойлаш, ёзда буғдой янчиш, кузда ҳосил йиғиш, қишда баҳорга тайёргарлик билан боғлиқ меҳнат анъаналари шулар жумласидандир. Булардан ташқари турли касблар билан боғлиқ меҳнат анъаналари ҳам мавжуд. Меҳнатни енгиллатиш, уни самаралироқ қилиш учун меҳнат қўшиқлари куйлаш анъаналари вужудга келди ва ривожланди. 3. Оилавий маросимларнинг ўзига хослиги турли одатларда намоён бўлади. Ҳар бир инсон туғилгандан бошлаб турли одатлар қамровида вояга етади ва бу ҳаёт билан видолашади, унинг вафотидан кейин ҳам у билан боғлиқ одатлар маълум давргача давом этади. Одатларнинг энг муҳимлари чақалоқ чилласи, суннат тўйи, мучал маросими, балоғатга етиш, оила қуриш, эр-хотинларнинг кумуш, олтин тўйлари, пайғамбар ёшига етиш кабилар ҳисобланади. Уларнинг ҳар бири ўзгача тарзда нишонланади ва ўзига хос урф-одатларни амалий тарзда бажариш орқали кузатилади. 4. Ижтимоий анъаналар халқимиз ҳаётидан чуқур ўрин олган. Улардан энг муҳими инсон туғилганидан бошлаб унинг онгида ватанга муҳаббат хиссини уйғотишдан иборатдир. Қадимда ижтимоий анъаналардан подшоҳликка кўтариш, ҳокимликка сайлаш, қозиларни тайинлаш, мачит имомларини сайлаш сингари ижтимоий одатлар мавжуд бўлди. Кейинчалик ижтимоий тараққиёт туфайли янгича одатлар вужудга келди ва ривожланди.

ҚарМИИ ўқитувчиси И.И.Буриев

Ёшларда инновацион тафаккурни шакллантириш

QarMII
Илм-фан
Ҳар бир давр ёшларининг билим даражаси, фикрлаши, дунёқараши, маънавий қиёфасига қараб ўша жамиятнинг эртанги кунини аниқ тасаввур этиш мумкин. Зеро, ёшлар жамиятнинг туб негизи, аҳолининг илғор қатлами, келажакнинг ишончли эгаларидир. Бозор муносабатларига ўтиш даврида устувор ҳисобланган давлат илмий-техника сиёсатининг моҳияти республика ички талабини тез қондирадиган, жаҳон бозорида рақобатбардош бўла оладиган, иқтисодиёт тармоқлари тубдан янгиланишига имкон берадиган илмий ва технологик тадқиқотларга кўмаклашишдан иборат. Дaвлaт инновациoн сиёсaти мaҳaллий мaҳсулoтлaр рaқoбaтбaрдoшлигини oшириш, бaрқaрoр иқтисoдий ўсишни тaъминлaш, aҳoлининг турмуш сифaти вa дaрaжaсини oшириш, тexнoлoгик вa экoлoгик xaвфсизлигини тaъминлaш учун инновациoн фaoлият устувoрликлaрини тaн oлишдaн кeлиб чиқиб шaкллaнтирилaди вa aмaлгa oширилaди. Дaвлaт инновациoн сиёсaтининг aсoсий мaқсaди инновациoн фaoлият учун мaҳaллий мaҳсулoтлaр рaқoбaтбaрдoшлигининг ўсиши, фaн-тexникa ютуқлaридaн сaмaрaли фoйдaлaниш, ижтимoий-иқтисoдий ривoжлaниш мaсaлaлaрини ҳaл этишни тaъминлaйдигaн иқтисoдий, ҳуқуқий вa тaшкилий шaрoитлaр ярaтиш ҳамда мaмлaкaтнинг мудoфaa қoбилиятини, шaxс, жaмият вa дaвлaт xaвфсизлигини мустaҳкaмлaшдан иборат. Илмий фаолият давлат сиёсатининг энг фаол соҳаси бўлиб келган ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Айтиш жоизки, илмий ғоя бевосита хўжалик фаолиятида қўлланилиши мумкин эмас. Шунинг учун ташкилотлар тадқиқотларни молиялаштиришга секинлик билан ёндашади, гарчи унга катта эҳтиёж сезса ҳам. Ҳозирги шароитда давлат бизнеснинг таъминлаш функциясини, аниқроғи, илмий билимлар ва ғоялар билан таъминлашни ўз зиммасига олмоқда. Айнан шунинг учун илғор мамлакатлар расмий 13 ҳужжатларида илмий-техника тараққиётига ягона занжир, илмий ғоя ишлаб чиқариш, инновация бизнесини кенг кўламда қўллаш ёки фойдаланиш сифатида қаралади. Бозор иқтисодиёти шароитида нафақат ички, балки ташқи бозорда ҳам илмталаб ва юксак теxнологияларга асосланган маҳсулотларга эхтиёж катта. Шу боис бутун дунёда янги ва илғор теxнологияларнинг бозори ошмоқда. Аҳолининг асосий қисми ёшлардан ташкил топганлиги учун юртимиз аҳолисининг 60%дан зиёдини 24 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. Ўзбекистон бу борада катта салоҳиятга эга. Бунда турли ижтимоий аҳамиятга эга соҳаларда ёшлар ташаббуслари ва инновацион лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратиш лозим. Очиғини айтиш керак, бугун мамлакатимизда ёшлар муаммоларини ечишга қаратилган дастур ва тадбирларни амалга оширишда, вояга етиб келаётган ёш авлоднинг ҳаётда ўзига муносиб ўрин топиши, уларни иш билан таъминлаш, соғлом турмуш кечириши учун имконият туғдириш, ёшлар онгида замонавий дунёқарашни қарор топтириш, ижтимоий ҳаётдаги муаммо ва тўсиқларни бартараф этиш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини тўла амалга оширишлари учун шароит яратиб бериш каби ўта муҳим масалалар мавжуд. Ҳозирги кунда ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш ва уларнинг малакаларини ошириш мақсадида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда “Бир тадбиркор – учта ҳамкор” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бу лойиҳадан қуйидаги натижалар кутилмоқда: — ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда тадбиркорлар ва фуқаролар ҳиссаси ошади; — янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилади, иш ўринлари яратилади; — фуқароларга ўз бизнесини ташкил қилишида амалий ёрдам кўрсатилади; 16 — республиканинг барча ҳудудларидаги илғор тадбиркорлар электрон базаси яратилади ва ундан кенг фойдаланиш йўлга қўйилади; — бизнесда ҳамкор топиш имконияти кенгаяди. Xулоса қилиб айтганда, ёшларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этишда қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратиш муҳим аҳамият касб этади: — ёшларга кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг кредитлар, хом-ашё ресурслари, шунингдек, давлат харидлари тизимидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш; — ёшлар орқали кичик бизнеснинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш учун зарур ва қулай бўлган ташкилий, ҳуқуқий, молиявий механизм ва шароитларни яратиб бериш; — давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан ёшларнинг ўз бизнесини бошлаши учун мақсадли кредитлар ажратиш ва уларнинг сарфини таъминлашда тизимли назоратни йўлга қўйиш; — ёшлар ўртасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш орқали ўрта синфни шакллантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган зарур ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларни замон талаблари асосида янада такомиллаштириш.

Тилларни ўқитиш кафедраси ўқитувчиси Тураева Ш.

O`zbek milliy kurashi

QarMII
Илм-фан
Dunyodagi boshqa xalqlarda bo’lgani kabi O’bekistonimiz hududida ham qadim zamonlardan beri kungil ochar o’yinlar o’tkazilib kelingan. Bularga uloq, chillak, chovgan va boshqalarni misol keltirsa bo’ladi O'zbek sport turlaridan biri bo'lmish kurash uch yarim ming yillik tarixga EGA an'anaviy sport xalqining. Kurash English grammatik shakli u qatorni qadimiy Sharq adabiy manbalarida yakkama-yakka olishuv va ijtimoiy ko'ngilochar sport turi sifatida tilga olingan.
Bundan Ming yillar muqaddam xalqimizning sevimli dostoni bo’lgan “Alpomish” eposida kurash uzoq o'tmishda O'zbekiston zaminida ommaviy ravishda eng yoqimli va nufuzli sport turi bo'lganligi qayd etiladi.Qadimda va o'rta asrlarda sharqda ijod etgan adabiyotchilar qatorni Faylasuf va tarixchilar ham o'z asarlarida kurashni alohida ehtirom ila tilga olganlar.
Sharqning buyuk mutafakkirlaridan biri bo'lmish Abu Ali Ibn Sino kurash bilan shug'ullanmoq jon va sarg'ish sog'ligini ta'minlashning eng yaxshi vositasidir, deya e'tirof etgan. Shunga qaramasdan ahvoli-hanuz kurash o’yina qachon va qaerda paydo bo'lganligi xususida aniq ma'lumotlar mavjud emas. O'z navbatida bunday mavhumlik qatorni olimlar miliy kurashni qadimiy sport turlaridan biri sifatida e'tirof etilishi uchun to'siq bo'la olmaydi.
Eramizning IX asrida kurash rivoji yangi bosqichga ko'tarildi. Usha kezlarda Zamonaviy O'zbekiston hududida istiqomat qiluvchi aholi an'anaviy bayramlari, to'y-hashamlar va yirik tadbirlar qilib jamoatchilik tadbirlari davomida kurashdan ko'ngil ochish va kuch sinash uchun bozor joylardan maydon sifatida foydalanganlar. Keyinroq kurash ko'ngil ochish vositasidan mustaqil sport turi va jismoniy chiniqish usuliga aylandi. Eng kuchli kurashchilar xalq orasida ma'lumu-mashhur bo’lib ketgan va ular haqida rivoyatu afsonalar to'qila boshlandi. XII asrda Sharqda yashab o'tgan Pahlavon Mahmud buning yaqqol namunasidir. Hali-hanuz Pahlavon Mahmud qabri ziyoratchilarning yoqimli maskani va muqaddas qadamjolardan biri hamdir.
XIV asrda insoniyat tarixida Yorqin iz qoldirgan tengi yo'q sarkarda va davlat arbobi Amir Temur O'z askarlarini chiniqtirish va jismoniy tayyorgarligini oshirish maqsadida kurashdan foydalangan. Ma'lumki, Amir Temur armiyasi zamonasining eng Qudratli va yengilmas qo'shini hisoblangan buda bemalol aytish mumkinki kurashning ham hissasi bo’lga.
Vaqt o'tishi bilan kurash Zamonaviy O'zbekiston hududida istiqomat qiluvchi aholining eng yoqimli va ardoqli an'analaridan biriga aylandi. Shu ma'noda kurash o'zbeklarning qon-qoniga singib ketgan, deb aytish mubolag'a bo'lmaydi. O’tkazilayotgan kurash turnirlariga qarab turib bugungi kunda kurash butun dunyoga tanilganligini aytish mumkin. Ushbu sport turiga bo’lgan qiziqish va muhabbat otalardan bolalarga meros sifatida o'tib keladi. Bugungi kunga kelib birgina O'zbekistonda kurash bilan muntazam shug'ullanuvchilarning soni ikki millionga yetgan. Ushbu sport ishqibozlari va havaskorlarning soni ESA behisobdir.
1980 yillarning boshida mashhur o'zbek kurashi ustasi, dyuzdochi va sambochi Komil Yusupov o'zbek kurashining ajdodlar merosi sifatida tadqiq etish ishlarini boshlab yubordi. Kurashni tartib qoidalarini ishlab chiqib uni ommalashtirdi va natijada kurash dunyo yuzini ko’rdi. Ishlab chiqilgan tartib qoidalar kurashni yanada qiziqarliroq va tomosha bob sport turiga aylantirdi. Bu hol kurashni tez sur'atlarda olib borilishi va muxlislar uchun qiziqarli va maroqli bo'lishini ta'minlaydi. Shundan tashqari kurash qoidalari belbog'dan pastki qismni ushlovchi yechimlar og'riq qo'zg'atuvchi va bo'g'uvchi uslublarni ishlatishni ta'qiqlaydi. Oldi yetkazilishining kuyidagicha tariqatining kurash sportchilarga sarg'ish jarohati eng xavfsiz sport turlaridan biriga aylandi.
Mamlakatning chekka viloyatlaridan kelgan minglab kurashchilar musobaqalarda ishtirok etish istagini bildirgan millionlab kurash ishqibozlari o’tkazilayotgan jozibali musobaqalardan bahra olish ishtiyoqida Respublika bo'ylab stadionlarni to'ldirdilar. Kurash faollarining sa'y-harakatlari O'zbekiston bilan chegaralanib qolmadi. Janubiy Koreya, Kanada, Feed, Xindiston, AQSH, Monako va Rossiyada o'tkazilgan qator nufuzli sport turlari qatori kurash ham 1992 yildan boshlab anjumanlarida o'zbek kurashini tanitishga qaratilgan tadbirlarga bosh qosh bo'ldilar.
Ko’rsatilgan sa'y-harakatlar natijasida O'zbekiston poytaxti Toshkentda bo’lib o'tgan kurash bo'yicha birinchi xalqaro musobaqalarda dunyoning 30 ga yaqin mamlakati vakillari ishtirok etdilar. Toshkent markazida 30 ming kishiga mo'ljallangan stadion tomoshabinlarga to'lib ketdi. O'zbekiston va uning tashqarisidagi millionlab teletomashabinlar televizorda batafsil olib ko'rsatilgan musobaqalarni yaqindan kuzatib bordilar. O'zbekiston Prezidenti sovrini tikilgan birinchi xalqaro musobaqa Turk sportchisi Salim Tataroglu musoba g'olibi bo'ldi.

Ruziyev Qodir
QarMII o’qituvchisi

Ommaviy madaniyatni yoshlar ma`naviy madaniyatida shakllantirish

QarMII
Илм-фан
Prezidentimiz Islom Karimov O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi va Senatining qo‘shma majlisidagi ma’ruzasida yurtimizda hukm surayotgan tinchlik va barqarorlik, mehr-oqibat muhitini asrash, shu bilan birga, yuz berishi mumkin bo‘lgan har qanday xatarlarning oldini olish zarurligiga alohida e’tibor qaratdi.
Darhaqiqat, bugungi kunda dunyoda sodir bo‘layotgan ayrim noxush voqealar, terrorizm va ekstremizm kabi tahdidlarning kuchayib borayotgani shuni taqozo etadi. Xalqimiz qo‘lga kiritayotgan ulkan yutuqlarga o‘z-o‘zidan erishilayotgani yo‘q. Mamlakatimizning tarixan qisqa davrda bosib o‘tgan taraqqiyot yo‘li, bu yo‘lda qo‘lga kiritilgan, dunyo hamjamiyati tomonidan tan olinayotgan yutuq va marralarimizga qanday sinov va mashaqqatlar evaziga erishilganini yurtdoshlarimiz yaxshi anglaydi. Shu bois tinchlikni ko‘z qorachig‘idek asrash dolzarb masalalardan hisoblanadi.
Yoshlar o‘rtasida sog‘lom turmush tarzini qaror toptirishda ularni giyohvandlik, axloqsizlik, chetdan kirib kelayotgan turli zararli ta’sirlardan, “ommaviy madaniyat”ning tahdid va xatarlaridan asrash masalalari – doimiy e’tiborda. Chunki hozirgi murakkab zamonda milliy qadriyatlarimizga yot g‘oyalar, yoshlarimizning ongi va qalbini egallashga qaratilgan g‘arazli xurujlar, missionerlik kabi oqimlar tobora kuchayib borayotgani barchamizni yanada hushyor va ogoh bo‘lishga undamoqda.
Davlatimiz rahbari “Yuksak ma’naviyat – yengilmas kuch” asarida ta’kidlaganidek, “ma’naviyatga qarshi qaratilgan har qanday tahdid o‘z-o‘zidan mamlakat xavfsizligini, uning milliy manfaatlarini, sog‘lom avlod kelajagini ta’minlash yo‘lidagi jiddiy xatarlardan biriga aylanishi va oxir-oqibatda jamiyatni inqirozga olib kelishi mumkin”.
Yoshlar bunday g‘arazli kuchlardan doimo ogoh bo‘lishi uchun ularning bilimi, ma’naviyatini yuksaltirishga qaratilgan chora-tadbirlar ko‘lami kengaytirilmoqda. Bu jarayonda ichki ishlar idoralari, o‘quv muassasalari, jamoat va diniy tashkilotlar hamkorligida tegishli tadbirlar tizimli ravishda tashkil etilayotgani o‘z samarasini bermoqda.
Yoshlar — mamlakat taraqqiyotining hal qiluvchi kuchi.
«Axborot asri» deb nom olgan bugungi zamonda insoniyatga eng katta xavfni «ommaviy madaniyat», uning axloqqa zid tushunchalari keltirib chiqarmoqda. Chunki, har qanday axborot katta auditoriyaga hech bir to'siqsiz, chegara bilmay yetib bormoqda. Natijada milliy madaniyat va asriy qadriyatlarga zid bo'lgan, ularni toptaydigan qarashlarni cheklash qiyin bo'lib qoldi. Xavfli tomoni, ma'naviyat kushandalari to'satdan hujum qilmaydi, balki avvalo juda kichik detallar, voqealar orqali yoshlarni o'ziga jalb etadi. Bu — joylarda yoshlarni missionerlik, ekstremizm va odam savdosi kabi kishi kelajagiga rahna soluvchi illatlardan ogoh etish borasidagi targ'ibot-tashviqot ishlarini yanada kuchaytirish lozimligini anglatadi. Keyingi paytlarda «Ommaviy madaniyat» haqida, uning soyasida chetdan kirib kelayotgan axloqsizlik, behayolik, zo'ravonlik, bir so'z bilan aytganda, ma'naviy tubanliklar haqida ko'p gapirilmoqda, yozilmoqda. Bu yaxshi, albatta. Kishini o'ylantiradigan masala — xo'sh, bu yo'lga kirishga o'sha yoshlarni nima majbur qilayapti? Axir, hech kim o'z-o'zidan buzg'unchi, axloqsiz yoki jinoyatchi bo'lib qolmaydi-ku?! Bu, eng avvalo, uning oilasidagi ma'naviy muhit, ota-ona e'tibori, ularning o'z farzandlari taqdiriga qanchalik kuyunishi bilan bog'liq.Insonni turli xil ma'naviy tahdid va yot g'oyalar ta'siridan asraydigan asosiy omil — mustaqil fikr va mustahkam iroda, bu esa asosan oilada qaror topadi. Ularning turli yot oqimlar ta'siriga tushishi va oqibatda jinoyat sodir etishining oldini olish maqsadida qator chora-tadbirlar amalga oshirilmoqda. Jumladan, kasb-hunar kollejlari, akademik litsey va maktablarda mahalla oqsoqollari, olimlar, tibbiyot va madaniyat xodimlari bilan birga targ'ibot-tashviqot ishlari olib borilyapti. Soha mataxassislari giyohvandlik, kashandalik va alkogolizm singari insonni ham ruhan, ham jismonan mahv etuvchi illatlarning salbiy oqibatlari haqida ma'ruza qilishmoqda. Qolaversa, uchrashuvlarda ular domiga tushib, hayotini barbod qilgan yoshlar, ularning achchiq qismati haqida videofilmlar namoyish etayaptilar. Tadbirlarda bu boradagi ishlarni yanada jonlantirish uchun qator taklif va mulohazalar bildirilmoqda. Bu esa o'z samarasini berayapti. Bilib-bilmay oxiri pushaymonli yo'lga kirib qolgan yoshlarning ayanchli taqdiri kishini o’ylantiradi.
Ma`lumki, so'nggi yillarda yoshlarning ma`naviyati va dunyoqarashiga salbiy ta`sir ko'rsatadigan axborot psixologik xurujlar va tahdidlarning soni tobora ortib bormoqda. Davlatimiz rahbari ta`biri bilan aytganda, bunday kuchlar o'z maqsadlariga yetish uchun shunday makkor usul-uslub va zamonaviy axborot texnologiyalarini ishlatmoqdaki, ularning tazyiqlariga dosh berish, bunday xurujlarning niqobi va sir-asrorini ochib tashlash, asl niyatlarini anglash — bu o'ta og'ir va mushkul vazifa bo'lib, uni ado etish har kimning ham qo'lidan kelmaydi.
Darhaqiqat, bugun dunyoning deyarli barcha mamlakatlariga globallashuv jarayoni niqobi ostida buzg'unchilik va ahloqsizlikni targ'ib qilayotgan turli axborotlar kirib kelmoqda. Bu jarayonda g'araz niyatli guruhlar xalqlarning ma`naviyati, madaniyati, turmush tarzi, hatto dunyoqarashini o'zgartirish maqsadida aynan yoshlar dunyosini o'z harakatlarining ob`ektiga aylantirayotgani bejiz emas. Negaki, birinchidan, yoshlar har qanday jamiyatda eng faol va ko'pchilikni tashkil etuvchi qatlam sanaladi. Ikkinchidan, ular doimo yangilikka o'ch, yon-atrofda sodir bo'layotgan voqea va hodisalarga katta qiziqish bildiradi. Uchinchidan, ko'pchilik yoshlarda qat`iy fuqarolik pozitsiyasi shakllanib ulgurmagan bo'ladi. To'rtinchidan, ko'p hollarda yoshlar o'zlari qabul qilayotgan axborotlarning asl maqsadi nima ekanligini chuqur anglab yetmaydilar va natijada axborotni qaysi manbadan olishlaridan qat`iy nazar uni birlamchi hamda eng to'g'ri ma`lumot deya qabul qiladilar.
Ayni paytda dunyoda davlatlararo axborotlar orqali bosim o'tkazish holatlari kuzatilmoqda. Bu jarayonda ommaviy axborot vositalari, xususan, internet tarmog'i asosiy targ'ibot quroliga aylantirilmoqda. Zero, mazkur global tarmoq axborot tarqatishning eng tezkor va eng qulay vositasi sifatida juda katta auditoriyani qamrab olayotganiga guvoh bo'lmoqdamiz.

Shu kabi jihatlarni inobatga olgan holda mamlakatimizda aholi, ayniqsa, yoshlarni turli yot g'oyalar, mafkuraviy xurujlardan asrab-avaylash, ma`naviyatini yuksaltirish, ularni yurt taqdiriga daxldorlik tuyg'usi bilan kamol toptirish masalasiga alohida e`tibor qaratib kelinmoqda. «Sog'lom bola yili» Davlat dasturi ham ana shunday muhim maqsadlarni o'zida yorqin mujassam etgan. Xususan, mazkur hujjatda yigit-qizlarning har tomonlama sog'lom voyaga yetkazishga qaratilgan islohotlarning tashkiliy-huquqiy bazasini yanada takomillashtirishga alohida urg'u berilgan.
Shu o'rinda «Bolalarning jismoniy va ma`naviy rivojiga salbiy ta`sir ko'rsatuvchi axborotlardan himoya qilish to'g'risida»gi qonun loyihasi xususida to'xtalib o'tish joiz. Sababi mazkur qonunda bolalarning ruhiyatiga shikast yetkazuvchi axborot ta`siridan himoya qilishning ta`sirchan tashkiliy-huquqiy mexanizmlari, ommaviy axborot vositalarida shaf¬qatsizlik va zo'ravonlikni targ'ib qilinishiga yo'l qo'ymaslik kabi muhim vazifalar aks ettirilishi nazarda tutilgani e`tiborlidir. Bu esa mamlakatimizda axborot xavfsizligini ta`minlash, yosh avlod ongida ma`naviy bo'shliqlarga qarshi immunitetni shakllantirish borasida izchil islohotlarni yanada jonlantirishga xizmat qiladi.
Albatta, internetning ijobiy tomonlarini inkor etmagan holda undan noo'rin va noto'g'ri foydalanish salbiy oqibatlarga olib kelayotganidan ham ko'z yumib bo'lmaydi. Shunday ekan, ertangi kunimiz egalari bo'lgan yoshlarni turli axborot xurujlaridan himoyalash masalasi hech qachon o'z dolzarbligini yo'qotmaydi. Bu borada yoshlarni axborot xurujlaridan himoyalashning yangi mexanizmlarini yaratish, milliy ommaviy axborot vositalari faoliyatini kuchaytirish, eng asosiysi, aholining axborotga bo'lgan ehtiyojlarini tezkor va sifatli qondirish hamda yoshlar ongida mafkuraviy immunitetni yetarli darajada shakllantirish birlamchi vazifalardir. Zotan, o'zlikka sadoqat, Vatanga muhabbat, milliy va umumbashariy qadriyatlarga hurmat tuyg'ularini uyg'otuvchi ma`naviy olam zavol topmasin.

Moxigul Abdiraximova Normurodovna, Qar MII

Эзгулик хақида фикр

QarMII
Илм-фан
Инсоният пайдо бўлибдики, уз умри давомида инсонларга эзгулик улашишга интилиб яшайди, бу инсониятнинг ижобий хислатидир.
Қадим-қадимдан Турон, Туркистон, Моварауннахр, деб аталмиш бу юртда яшаган аждодларимиздан мерос сифатида ахлоқ, одоб билан бирга эзгулик тимсоли катта урин тутади.
Уч минг йиллик тарихга эга бўлган, зардўштийликнинг муқаддас китоби, “Авесто”да қайд этилган учта ғоя мавжуд, булар, “эзгу сўз” “ эзгу амал ” “эзгу фикр”, бу зардуштийликнинг ўлмас ғояси бўлиб мана неча минг йиллар ўтибдики, эскирмаган, бундан кейин ҳам эскирмайди, чунки бу ғоя бутун инсониятни эзгуликка чорловчи ғоялардир.
Неча минг йиллардан буён аждодларимиздан меърос сифатида куйланиб келинаётган, мумтоз куй ва қўшиқларда эзгулик тараннум этилади-ки, бу бизнинг қон-қонимизга сингиб кетгандир.
Ҳамиша эзгуликнинг йўлини тутиб яшанг, азизлар.

Нўхат даласида учрайдиган бегона ўтлар

QarMII
Илм-фан
Лалмикор ерларда экинлар ҳосилдорлигини кескин камайиб кетишининг асосий сабабларидан бири бегона ўтларнинг кенг тарқалишидир. Олимларнинг тадқиқотларга кўра лалмикор ерларга экин экилганда бегона ўтлар катта зарар етказиб, ҳосилдорликни 25 – 40% гача камайтириб юборади.
Бегона ўтлар лалмикор ерларда тупроқ унумдорлигини ва намликни кескин камайишига сабаб бўлди. Бегона ўтлар экинлар орасида эркин ривожланиб, уларга соя қилиб фотосинтез жараёнига салбий таъсир этади. Лалмикор экинлар асосан, ёппасига экилиб, қатор оралари ишланмаслиги сабабли бегона ва заҳарли ўтлар кўпроқ ривожланади, ҳамда олинган маҳсулотни ифлослантиради.
Нўхат лалмикор ерларда етиштирилганда қатор ораларига ишлов берилмаслиги сабабли ичидаги бегона ўтлар тез ва жадал ривожланиб нўхатнинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига жуда ҳам катта зарар етказиши мумкин. Турли муддат ва меъёрларда экилган нўхат экини майдонида апрел ойининг бошида кўпроқ тарқалган бегона ўтларнинг 1 м2 майдондаги сони тажрибанинг тоқ вариантларида аниқланди.
Тоғ олди лалмикор ерлар шароитида энг кўп тарқалган бегона ўтлар янтоқ (Alhagi sparsifolia), ёввойи сули (Avena trichophylla), жағ-жағ (Capsella bursa pastoris), олабута (Atriplex tatarica), туяқорин (Heliotropium lasiocarpum), какра (Acroptilon repens) ва кўк мараз (Heliotropium dacycarpum)дан иборат бўлганлиги кузатилди (1-жавдал).
Маълумотларидан кўриниб турибдики, тоғ олди минтақаси шароитида лалмикор ерларда нўхат етиштирилганида бегона ўтларнинг тарқалиш даражаси экиш муддати ва меъёрларига боғлиқ равишда ўзгарди. Яъни, нўхат қанчалик эрта экилса, бегона ўтларнинг ривожланиш даражаси ҳам шунча юқори бўлиб, нўхатнинг ёш майсаларига кўпроқ зарар етказди, ҳосилдорликни ҳам пасайиб кетишига сабаб бўлди.
Нўхат далаларидаги бегона ўтларга ўз вақтида қарши курашилмаса келтирадиган зарарнинг катта бўлиши кузатилди. Бегона ўтлар нўхатнинг илдиз тизимида ривожланиб, биологик азот тўплаётган туганакларда синтез бўлаётган азотни нўхатнинг ўзига нисбатан кўпроқ ўзлаштириб жадал ўсади ва ривожланади.
1 — жадвал
Тоғ олди лалмикор ерлар шароитида турли муддат ва меъёрларда экилган нўхатнинг ривожланишига бегона ўтларнинг таъсири (ўртача 1 м2 майдондаги бегона ўтлар сони)
№ Бегона ўтларнинг номлари Экиш муддатлари
15 март 15 феврал 15 декабр
Экиш меъёрлари, минг дона/га
250 300 350 250 300 350 250 300 350
1. Янтоқ — Alhagi sparsifolia 1,5 1,2 1,1 2,0 1,6 1,5 2,7 2,3 1,9
2. Ёввойи сули — Avena trichophylla 2,4 2,0 1,8 4,2 3,5 2,9 6,6 5,9 5,3
3. Жағ-жағ — Capsella bursa pastoris 3,8 1,9 1,5 5,2 4,2 3,1 8,1 6,0 5,0
4. Олабута — Atriplex tatarica 1,0 0,8 0,6 1,7 1,4 1,4 2,1 2,0 1,8
5. Туяқорин — Heliotropium lasiocarpum 1,2 0,9 0,6 2,1 1,7 1,4 2,8 2,4 2,2
6. Какра — Acroptilon repens 2,1 1,9 1,7 3,2 2,7 2,5 3,6 3,0 2,8
7. Кўк мараз – Heliotropium acycarpum 0,2 0,1 0,1 0,5 0,4 0,3 0,7 0,5 0,4
Одатда ҳар қандай экинлар ҳам ўз танасидаги моддаларни тупроқ эритмасига илдиз ажратмаси шаклида ажратиб чиқаради. Бегона ўтларнинг нитрафиллик (азотни тез ўзлаштирувчанлик) хусусияти юқори бўлганлиги сабабли, нўхат экини тўплаган ва илдиз ажратмаси шаклида тупроқ эритмасига ажратиб чиқарган азотни бегона ўтлар тез ва кўп ўзлаштириб, нўхат ҳосили ва тупроқ унумдорлигига салбий таъсир кўрсатади. Шу сабабли ҳам нўхат майдонларида бегона ўтлар ривожланса уларни ўз вақтида бартараф этиш зарурияти туғилди.
Бегона ўтларнинг энг кўп тарқалган турлари аниқлангандан кейин нўхатнинг қатор ораларида культивация ўтказилиб бегона ўтлардан бартараф этилди, нўхат ўсимлиги атрофидаги қолган бегона ўтлар қўл билан териб олинди. Бегона ўтлардан тозаланган далада нўхатнинг дуркун ўсиши таъминланди.
Ўтказилган тажрибаларимиз натижаларидан маълум бўлишича Қашқадарё вилоятининг тоғ олди лалмикор ерлари шароитида нўхат майдонларида янтоқ, ёввойи сули, жағ-жағ, олабута, туяқорин, какра, кўк мараз ва бошқа бегона ҳамда заҳарли ўтлар кенг тарқалиб, улар орасида кўпроқ жағ-жағ ва ёввойи сули учради. Бироқ, какра, туяқорин ва кўк мараз оз миқдорда учрасада уни ўз вақтида бартараф этилмаса, нафақат донни, балки нўхат донига аралашиб дон сифатини бузилишига олиб келади.
Нўхат декабр ойининг ўртасида экилганида феврал ва март ойларининг ўрталарида экилганга нисбатан бегона ўтларнинг барча турлари кўпроқ учради.
Нўхат декабр ойининг ўртасида экилганда бегона ўтлар уруғлари қўзғалиб апрел ойининг бошигача бемалол ўсиб ривожланиши учун энг қулай шароит яратилади. Нўхат экини март ойининг ўртасида экилганда эса экиш жараёнида ривожланаётган бегона ўтлар деярли нобуд бўлди. Шу сабабли ҳам нўхат декабр ойининг ўртасида экилганда март ойининг ўртасида экилган вариантдагига нисбатан бегона ўтлар икки марта ва ундан ҳам кўпроқ бўлди.
Нўхат даласида бегона ўтларни тарқалиш даражаси сарфланган уруғнинг миқдорига ҳам боғлиқ бўлади. Масалан, нўхат уруғи ҳар гектар ер ҳисобига 250 минг дона унувчан уруғ сарфланиб, декабр ойининг ўртасида экилганида жағ-жағ бегона ўти 1 м2 майдонда ўртача 8,1 донадан иборат бўлган бўлса, 300 минг дона уруғ сарфланганида 6,0 донани, 350 минг дона уруғ сарфланганида эса 5,0 донани ташкил этганлиги кузатилди. Экиш меъёрларига боғлиқ равишда бегона ўтларнинг тарқалиши нўхатни бошқа экиш муддатлари бўйича ҳам декабр ойининг ўртасида экилган вариантдаги сингари қонуният такрорланди.
Ёғингарчилик кўп бўлган йиллари нўхатдан мўл ва сифатли дон ҳосили етиштириш, тупроқни биологик азотга бойитиш учун далани бегона ўтлардан бартараф этиш лалмикор ерларда жуда ҳам муҳим. Чунки, лалмикор ерларда етиштириладиган ҳар қандай экинларни (нўхатдан бошқасига) қатор ораларига ишлов бериш имконияти мавжуд эмас. Чунки, лалмикор ерларда етиштириладиган бошоқли дон экинлари, зиғир, кунжут ва бошқа экинлар ёппасига экиб етиштирилиши, қатор ораларига ишлов берилмаслиги оқибатида ерлар бегона ўтлар билан ифлосланиб деҳқончилик учун яроқсиз бўлиб қолади.
Шунинг учун ҳам лалмикор ерларда алмашлаб экишга нўхат киритилиб, қатор ораларига ишлов бериладиган усулда қаторлаб экиб етиштириш зарурати туғилди.
Айниқса, туяқорин, какра, кўк мараз ва бошқа заҳарли ўтларнинг тарқалиши лалмикор ерлардан самарали фойдаланиш имкониятини чеклайди. Лалмикор ерларда нўхат етиштирилса, ерни биологик азотга бойитиб бегона ўтларни янада кўпайиши учун шароит яратилади. Қаторлаб экилганда қатор ораларига ишлов берилиб бегона ўтларни йўқотиш имконияти бўлади.
Шунинг учун ҳам Қашқадарё вилоятининг тоғ олди лалмикор ерлари шароитида нўхат етиштиришни ривожлантиришга асосий тўсиқ бўлган бегона ўтларга қарши курашиш долзарб масалалардан бири ҳисобланади.

ҚарМИИ: Абдиев А.

Ички маданиятни белгиловчи меъёр

QarMII
Илм-фан
Ўтган 2014-йил мамлакатимиз аҳли маънавий ҳаётидаги муносиб янгиликларнинг бири «Маънавий ҳаёт» номли тарихий-фалсафий, маънавий-маърифий, илмий-оммабоп журналнинг чоп этила бошланганидир. Биз Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти «Ижтимоий фанлар» кафедраси жамоаси номидан ушбу журналнинг республикамиз илмий, маънавий журналлари орасида етакчи мавқени эгаллашига, бу борада «Тафаккур» билан рақобатлаша олишига тилакдошмиз.
«Маънавий ҳаёт»нинг иккинчи сонида таниқли навоийшунос олима Суйима Ғаниева билан «Ажаб саодат эрур чиқса яхшилик била от» сарлавҳали суҳбат берилган. Ушбу суҳбатда Республика адабий жараёнидаги ҳал этилиши шарт бўлган бир қатор чалкашликларнинг ечими берилган. Олима томонидан тақдим этилган жавоблар қанчалик таҳсинга сазоворлигини соҳа олимлари эътиборга олишлари аниқ.
Суҳбатни ўқиб, олима Суйима Ғаниеванинг ички маданият ҳақидаги мулоҳазаларини сиз азиз ўқувчиларга ҳам илиндик. «Мунтазамлик одамнинг ички маданиятини белгилайди. Муваффақиятлар асоси ҳам мунтазамликда». Биз маънавиятнинг утувор тушунчаларидан бири сифатида маданиятни, маданиятнинг асоси сифатида ички маданиятни тилга оламиз. Ички маданиятнинг асосини ташкил этувчи тушунча сифатида иймон-эътиқод ёки эътикод бутунлигига эътиборни қаратамиз. Суйима опамизнинг хаётий тажриба асосида билдирган холисона фикрлари иймон-эътикод бутунлигини белгиловчи асосий меъёрни аниклашда бизнинг изланишларимизга ойдинлик киритди десак, асло муболаға эмас. Яъни эътиқод бутунлигини таъминловчи асосий меъёр бу ички мунтазамликдир.

Мунавварова Мусфира
“Ижтимоий фанлар”
кафедраси катта ўқитувчиси,
фалсафа фанлари номзоди

Глобаллашув тушунчаси

QarMII
Илм-фан
Глобаллашув — деганда, ҳозирги шароитда турли мамлакатлар, давлатлар ва халқларнинг иқтисоди, маданияти, маънавиятининг, одамлар ўртасидаги ўзаро таъсири ва боғлиқликнинг кучайиб бориши деб тушунмоқ лозим.
Глобаллашувга таъриф берган француз тадқиқотчиси Б.Банди бу жараён уч ўлчовли эканини таъкидлайди:
-глобаллашув-муттасил давом этадиган тарихий жараён;
-глобаллашув-жаҳоннинг универсаллашув жараёни;
-глобаллашув-миллий чегараларнинг «ювилиб кетиш» жараёни деб ҳисоблайди.
Демак, ҳозирги глобаллашув жараёнида миллий истиқлол ғояси уйимизни, ҳаётимизни, Ватанимизни тоза ҳаво билан таъминлаётган бир шароитда бегона, ёвуз ҳоявий довуллардан ҳоли сақлаш омилидир.
Глобаллашув-мураккаб жараён бўлиб, турли мамлакатлар иқтисоди, сиёсати ва маънавиятига таъсирини таҳлил килиш жараёнида унга нисбатан жаҳонда бир-бирига рақобат бўлган икки гуруҳ: глобалистлар, яъни глобаллашув тарафдорлари бўлса ва унга қарши аксилглобалистлар гуруҳи ҳам мавжуд бўлиб, улар бу жараёнга қарши ёндошувчилардир.
Президентимиз И.А.Каримов «бугунги кунда глобаллашув жараёнидан ҳеч бир халқ четда туриши мумкин эмас, щундай кайфиятга берилган халқ ёки миллат тараққиётдан юз йиллар орқада колиб кетиши мумкин, деб глобаллашув жараёни ва унинг мустақилликка, маънавиятимизга таъсирини таҳлил қилиб берган:
Глобаллашув – бу аввало ҳаёт суръатларининг беқиёс даражада тезлашуви демакдир.
Глобаллашувнинг ғоят ўткир ва кенг қамровли таъсирини деярли барча соҳаларда кўриш, ҳис этиш мумкин.
Айниқса, давлатлар ва халқлар ўртасидаги интеграция ва ҳамкорлик алоқаларининг кучайиши, хорижий инвестициялар, капитал ва товарлар, ишчи кучининг эркин ҳаракати учун қулайлик вужудга келиши.
Янги иш ўринларининг яратилиши, замонавий коммуникация ва ахборот технологияларининг, илм-фан ютуқларининг тезлик билан тарқалиши, турли қадриятларнинг умуминсоний негизда уйғунлашуви, цивилизациялараро мулоқотнинг янгича сифат касб этиши, эгологик офатлар пайтида ўзаро ёрдам кўрсатиш имкониятларининг ортиши.
Табиийки, буларнинг барчасига глобаллашув туфайли эришилмоқда.
Айни пайтда ҳаёт ҳақиқати шуни кўрсатадики, ҳар қандай тараққиёт маҳсулидан икки хил мақсадда – эзгулик ва ёвузлик йўлида фойдаланиш мумкин
Бугунги кунда замонавий ахборот майдонидаги ҳаракатлар шу қадар тиғиз, шу қадар тезкорки, энди илгаригидек, ҳа, бу воқеа биздан олисда юз берибди, унинг бизга алоқаси йўқ, деб бепарво қараб бўлмайди.
Глобаллашув жараёнининг яна бир ўзига хос жиҳати у мафкуравий таъсир ўтказишнинг ниҳоятда ўткир қуролига айланиб, ҳар хил сиёсий кучлар ва марказларнинг манфаатларига хизмат қилаётганини кузатиш мумкин.

Жой номларининг русча ва ўзбекча ифодаланиши масаласига доир

QarMII
Илм-фан
Ер шарида уч мингдан зиёд тил мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири ўзларига атоқли отларга — номларга эга. Албатта, кундалик ҳаётимизда биз уларнинг ҳаммасини ҳам талаффуз қилишимизга, ёзишимизга ёки қўллашимизга тўғри келмайди. Аммо шундай кишилар борки, хизмат вазифаларига кўра бутун дунёда мавжуд бўлган номларни, уларнинг асосий шаҳарлари, дарёлари ва бошқа объектларини билиши, шунингдек, у ерга қандай бориш ёки юкларни қандай жўнатишни билишлари лозим. Улар почта ходимлари, транспорт, алоқа, ташқи савдо, дипломатик ходимлар, шунингдек, тадқиқотчи олимлардир. Шунинг учун ҳаётий заруратдан келиб чиқиб, рус, инглиз, немис, француз, голланд, италян картографлари ер шарининг барча хариталарини яхлит бир атласга тўплаб, ер шарининг тўла хариталар тўпламини яратганлар.
Қадимги афсоналарга кўра, Атлас Атлант грек қаҳрамонлари бўлиб, улар осмон гумбазини ўз елкаларида тутиб турганлар. Шунинг учун биринчи географик атласлар муқовасида Атлантлар тасвири туширилган. Географик жой номлари энциклопедия деб номланган китобларда ҳам берилган. Энциклопедия сўзи грекча «encykliaа» (бошланғич билимлар доираси; умумий бошланғич таълим) ва «роidеnо» (тарбияламоқ, ўқитмоқ ) сўзларидан ташкил топган.
Географик энциклопедияларда географик жой номлари қандай кўриннишда акс эттирилади, деган савол туғилиши мумкин. Гап шундаки, Европада картография анъаналари аллақачон амал қилиб келади. Унга кўра, кўп жой номлари бир мамлакатда нашр қилинган харитадан бошқа мамлакатда нашр қилинган хариталарга қандай ўзгариш бўлишидан қатъи назар, айнан кўчирилади. Нима учун деганда, Европанинг кўпгина мамлакатларида ёзувда лотин графикаси қабул қилинган. Натижада, бир хаританинг ўзида немисча ва французча, инглизча ва голландча ёзувлар ёнма-ён бўлиб қолади. Бу ёзувларни турли миллатга тегишли кишилар ўзларининг лисоний хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, ўзига қандай қулай бўлса, шундай ўқийди. Мустасно тариқасида, айрим қадимги, анъанавий номларни, кўпроқ тушунарли бўлганларига алмаштириш қабул қилинган. Масалан, Италия пойтахти Roma номини инглизлар Rom, поляклар Rzym, руслар Рим шаклига алмаштирадилар. Бавария (Германия)нинг бош шаҳри немис тилида Műnchen, рус тилида Мюнхен, инглиз тилида Munich (Миник), итальян тилида Моnаса (Монако) ёки Монако-ди-Бавьера, яъни Бавария Монокаси (Франциянинг жануби-ғарбий томонидаги шаҳар-давлат Монакодан фарқлаш учун) шаклида ифодаланган [2:127].
Бундай ҳолларда топонимларнинг бир қанча умумий «халқаро» шаклини асос қилиб олишга тўғри келади. Қароргоҳи Женевада жойлашган ва бундан бир асрдан кўпрок вақт олдин ташкил этилган «Халқаро почта иттифоқи» шундай йўл тутди. Бу ташкилот асос учун номларининг французча шаклини танлади. Масалан, Нидерландиянинг пойтахти Халкаро почта иттифоқининг луғатида Аг шаклида берилган бўлиб, у француз тилида Наgие шаклида қўлланилади. Нидерландияликларнинг ўзи уни den Наа'g (ден-Хааг) деб аташади. Рус тилида қўлланадиган Гаага шу шаклдан келиб чиққан (рус тилида H (ҳ) товуши бўлмагани учун уни г товуши орқали ифодалайдилар) ёки с'Гравенхаге ( s'Gravenhage — сўзма-сўз таржимаси граф девори) шаклида қўлланилади. Бу номнинг келиб чиқиши манзилгоҳнинг шаҳарга айланиш рамзи бўлган биринчи шаҳар деворини англатган маъно билан боғлиқ.
Швейцариянинг бош шаҳарларидан бири бўлган Женева немис тилида Genf деб аталади, аммо почта жўнатмаларида халқаро стандарт асосида немислар ҳам Geneva деб ёзишади.
Аммо халқаро амалиёт бошқа бўлса, ҳар бир мамлакатнинг миллий амалиёти ўзи бир бошқа, бу хусусиятларни ҳар бир мамлакат географик харитасида акс эттириш эса яна бир бошқа.
Маълумки, ўзбек тили шу кунга қадар кирилл ёзувига асосланган алифбо асосида ёзиб келинган. Шунинг учун биз жой номларини ёзишда асосан рус тили қонуниятларидан келиб чиқдик. Шу сабабли миллий хусусиятлар асосида қўлланиб келган номлар русча шаклга ўгирилди. Масалан, Олмония-Германия, Можористон-Венгрия, Парангистон- Польша, Америқо-Америка, Руссия-Россия каби. Мустақиллик даврида лотин ёзувига асосланган алифбога ўтишимиз муносабати билан бошқа кўпгина сўзлар каби атоқли отлар, жумладан, жой номларининг имлоси масаласига алоҳида эътибор берилди. Энди чет эл номлари бизга тушунарли бўлиши, уларни ўз тилимизда бемалол ўқий олишимиз учун мутахассислар номларга миллий хусусиятларимиздан келиб чиққан холда, ўзимизникига ўхшаш шакл беришлари мақсадга мувоффиқмикан, деган савол туғилади. Шу мақсадда чет тилларга тегишли географик жой номлари ўз тилимиз график хусусиятлар асосида транскрипция қилинади. Ҳозирги вақтда дунё миқёсида топонимлар кўпинча инглиз тили график қоидаси асосида ёзилади. Кўпгина топонимлар шакл нуқтаи назаридан лотин графикасига асосланган ўзбек ёзувига мос келади. Лекин уларнинг талаффузи ўзаро фарқ қилади. Масалан, London — номининг талаффузида шу хусусиятни кўриш мумкин. Аммо ҳар бир тилда товушлар миқдор ва сифат жиҳатидан чегараланган. Дунёда товуш таркиби айнан бир хил бўлган икки тил мавжуд эмас. Ҳатто, бир-бирига қариндош бўлган тилларда ҳам бу хусусият кўзатилмайди. Масалан. Лодзь шаҳри номи поляк тилида худди Луджь каби талаффуз қилинади. Шундан маълум бўладики, ҳар бир тилда чет тилларига тегишли номларни ёзиш, ифодалаш етарли даражада шартли бўлади ва уларнинг ёзилиши ва талаффузи манба тилидагига нисбатан фарқ килиб туради.
Географик жой номларининг транскрипцияси билан боғлиқ ишларнинг қанчалик мураккаб ҳодиса эканлигини билиш учун бошқа тилларга оид топонимларни ўзбек тилига ўзлашиш тарихи, уларнинг дастлабки график ҳамда шаклий хусусиятлари тўғрисидаги маълумотлардан хабардор бўлиш лозим бўлади. Маълумки, бирон бир мамлакат ёпиқ ҳолда ривожлана олмайди. Унинг ташқи муносабатларида ҳамма вакт кучли таъсир кўрсатиб турадиган давлат ва давлатлар гуруҳи ажралиб туради. Масалан, Россия учун XVI асргача жанубий-ғарбий йўналиш: Византия, жанубий славянлар, Яқин шарқ устунлик қилиб турган бўлса. XVII асрдан бошлаб ғарбий йўналиш (Германия. Польша; XVIII асрдан эса – Англия. Франция. Голландия) бу мавкени эгаллаган. Ўрта Осиё ҳудудидаги мамлакатлар учун бу муносабат анча мураккаб кечган. Бу ҳудудларда араблар истеълосига қадар ҳам турли босқинлар таъсирида бўлиб келган. Айниқса, бир томондан бу ҳудудда қадимда ящаган эроний халқлар (сўғдлар, бақтирияликлар, хоразмийлар), кейинги даврларда яшаган ва яшаб келаётган тожик халқлари, иккинчи томондан кўчманчи туркий қабилаларнинг, кейинчалик, халқларнинг алоқаси, муносабати, аралашиши ўзаро таъсир кўрсатиб турган. Тарихнинг маълум бир даврида, яъни Александр Македонский истеълоси даврида ва ундан кейинги грек-бақтрия давлатчилиги таъсирида элен маданиятига хос элементлар ҳам шаклланганлигини кўриш мумкин. Маданий йўналиш бевосита тилларнинг турли соҳалардаги ўзаро алоқаси, муносабатлари таъсирида сўз ҳамда номларнинг ўзлашиши орқали амалга ошади.
Маълумки, XVI асргача Россия ва Болқон мамлакатларида ўзлашишни бошқарувчи воситачи тил сифатида черков-славян тили амал қилган. XVII асрдан бошлаб, бу даврларда Европа фани учун халқаро тил вазифасини бажарган лотин тили воситачи тил сифатида майдонга чиқди. Европа тилларига хос бўлган талаффуз хусусиятлари бу тил хусусиятлари асосида сайқаллаштирилди, секин-аста ҳар қандай сўз лотинлаштирилган шаклда ифодалана бошланди [2:128].
Шу шаклда рус тилига XIX аср ўрталаригача Европа тилларидан кўплаб сўзлар, шу жумладан, географик номлар ҳам ўзлаша бошлади. Агар Россия фанлар академиясининг ишлари XVIII асрда лотин тилида, XIX асрга келиб француз тилида нашр қилина бошланганлигини эътиборга олсак, нима учун рус тилида кўпгина топонимларнинг ҳарфма- ҳарф лотинлаштирилган ёзилиш ва ўқилиш анъанаси жорий бўлганлигини, кейинчалик рус тили воситасида бошқа тилларда, жумладан, ўзбек тилида ҳам уларнинг шу шаклда ифодаланиши тушунарли бўлади.
XIX асрларда рус зиёлиларининг француз тилини яхши билишлари ва уни ўз амалиётларида фойдаланишлари натижасида, бу ҳарфма-ҳарф, анъанавий шаклда қўлланадиган топонимларнинг «қайта тирилиши» ҳодисасини англаб етиш мумкин. Ўз- ўзидан маълум бўладики, бу жараён, биринчи навбатда, француз тили ўқилиш меъёрлари асосида амалга оширилган, лекин ҳамиша ҳам бу сўзларнинг ҳақиқий талаффузи манба тил хусусиятларига мос келавермаган.
XVIII асрларда ўзлашган сўзларнинг хусусиятларини тушунган ҳолда, уларни тартибга солиш учун дастлабги уринишлар бўлганлиги кузатилади. Ўтган асрнинг 30- йилларида чет тилига тегишли сўзларнинг ёзилиши ва талаффуз хусусиятларини акс эттирувчи биринчи луғатлар пайдо бўлган. Ўзлашган сўзларнинг берилиши масаласига В.К. Тредиковский ўзининг «Разговор об орфографии» асарининг бир нечта саҳифасини бағишлаган [2:128].
XVIII асрнинг 90-йилларидан Россияда ўзлашма сўзларнинг қўлланиш хусусиятлари ва усуллари онгли равишда танқид қилина бошланган. Кўпгина хорижий мамлакатларга борган Ф.В. Кержавин ўзининг «Савдо ва бошқа карвонларнинг Арабистон чўлларида юриши тафсилотлари» (инглиз тилидан таржима, 1790) ва «Капитан д'Севилянинг диккатга сазовор саргузаштлари ҳақида қисқача хабарлар» (1791) китобларида келтирилган изоҳларда кўрсатилишича, ўша даврларда рус тилида кўпгина чет эл сўзларининг ёзилиши тегишли халқлар қандай талаффуз қилсалар, шу шаклда акс эттирилган. Ўша даврдаги рус таржимонлари янги лотин ва немис анъаналари руҳида тарбия топган эдилар, шунинг учун улар чет эл сўзларини ифодалашда уларнинг манба тилидаги талаффуз шаклини эмас, балки ёзилиш шаклини беришга ҳаракат қилганлар. Ф.В. Коржовин, эса, аксинча, асосий эътиборни ўзлашган сўзларнинг талаффуз хусусиятларга қаратиб, уларни манба тилдаги товуш таркибига мос, яқин қилиб беришга ҳаракат қилган [1:30].
Рус олимларининг анъаналарига кўра, географик жой номларининг маҳаллий аҳоли томонидан талаффуз қилинадиган шакли асосий ҳисобланади. Аммо амалдаги транскрипция, яъни чет эл номларини ўз тили алфавити ёрдамида, бирон-бир қўшимча белгиларсиз ифодалаш ўзига хос қийинчилик туғдиради. Чунки тилимизга ёт бўлган сўзларни ўзига хос тарзда ёзиш учун чет тилига тегишли айрим товушларни айнан “тасвирлаш” имконини берадиган махсус белгиларнинг тилимизда мавжуд эмаслиги сабабли, уларни ифодалаб бўлмайди. Бу муаммо французча бурун унлилари, инглизча тил-тиш ундошлари, араб тилига хос эмфатик ундошлар ва бошқаларни талаффуз хусусиятларини бизнинг алфавитда аниқ тасвирлаш имкони бўлмаганлиги, шунингдек, бу сўзлардан фойдаланувчиларнинг талаффуз қилишнинг оддий кўникмаларига эга эмаслиги билан ҳам боғлиқ бўлади. Буни XIX асрда рус тили учун характерли бўлмаган французча ва бошка товушларни ифодалайдиган белгиларнинг мавжуд эмаслигини афсусланиб гапирган кишилар тушунмас эдилар. Аммо амалий транскрипция чет тилларига хос талаффузларни ўрганиш воситаси эмас. Бирон бир тилда, ҳатто бир хил ҳарфлар билан ифодаланадиган товушлар ҳам ўз тилимиздаги каби талаффуз қилинмайди. Масалан, инглизча о рус ва ўзбек тилларидагига қараганда очиқроқ ва лабланган эмас. Венгрча а русча о товуш каби талаффуз қилинса, немисча д эса русча т товушига ўхшаш талаффуз қилинади ва ҳоказо. Бундай хусусиятларни, ўз навбатида, рус ва ўзбек тилларида ҳам кузатиш мумкин.
Юқорида келтирилган фикрлар асосида шуни хулоса қилиш мумкинки, ҳар бир тилнинг товуш таркиби қатьий, индувидуал ўзига хос ва бизнинг бир тилга тегишли географик номларни бошқа тилларда ифодалашимиз шартли. Тўғри, агар у системали бўлса, талаффуз нисбатан аниқ бўлиши мумкин, аммо ўшанда ҳам, у ҳеч қачон манба тили талаффузига етарли даражада яқин бўла олмайди.

Н.Шодмонова