Рейтинг
+11.44
Овозлар сони:
6
avatar

Хуш келибсан, моҳи Рамазон  

Қадр кечаси ҳақида

Қадр кечасини  Аллоҳ таоло бошқа кечалардан шарафлироқ қилиб, унинг фазилати ва мўл-кўл яхшиликларини бу умматга инъом қилди. Бу кечанинг фазилати хақида Ўзининг Азиз Китобида марҳамат қилиб шундай деди: «Очиқ-равшан Китобга — Қуръонга қасамки, албатта Биз уни бир муборак-баракотли кечада нозил қилдик.

( Давомини ўқиш )

Қадр кечаси фазилати мақола кўрсаткич

Рамазон нафақат муборак ой, балки унда минг ойга тенг бир кеча ҳам бор. Маълумингизким, бу — Лайлатул Қадр. Ушбу кеча, унинг савоби ва фазилати ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари билан маслаҳатлашган ҳолда сизга маълумот берамиз…

Исроф(3)

Сувга бўлган ҳурматсизлигимиз ҳаддидан ошди. Қишлоқларда ҳам, шаҳарларда ҳам анҳор, сой, ариқ сувлари тўлиб оқяпти. Лекин ҳеч ким эгилиб, бир ҳовуч сув олиб ичмайди. Қўлини, юзини ҳам ювмайди. Нега? Негалигини ҳамма билади — сув ифлосланган. Бу ариқ-сойларда сув ўтлари ҳам йўқ ҳозир, ҳатто зулуклар ҳам қирилиб кетган. Бу сувнинг ифлослигига фақат каламуш чидаяпти. Қишлоқларда далага сепилган заҳарли дорилар сувга тушгани учун ҳам ичиш хатарли. Шаҳарларда эса ҳожатхоналарини анҳорга чиқариб қўювчи ноинсофлар ҳам бор. Айниқса «дача» деб номланмиш далабоғларда шаҳарникидай шароит яратиш учун ҳаммом, ҳатто ҳожатхоналарнинг қувурларини сойга қараб буришади.

( Давомини ўқиш )

Исроф(2)

Уйларимизда электр чироқни ёқиб-ўчирувчи мослама бор. Уни «ёққич» деб номлаганмиз.  Айримлар бу мосламани кўпроқ чироқни ёқиш учун ишга соладилар. Уни кераксиз пайтида ўчириб қўйишни ё унутадилар ё эринадилар. Айниқса, ошхона ва ҳожатхона чироқлари бекордан-бекорга ёниб тураверади. Телевизорни биров кўрмаса-да, ишлаб туради. Баъзан чироқ ўчиб қолса юрагингиз сиқилиб кетадими? Аёллар дазмолни вақтида қилолмайдилар, кир ҳам юволмай қийналадилар, тўғрими? Ана шунда электр қувватини бекорга исроф қилганингизга ачинармикинлар ё йўқми? Сувни ҳам бекордан бекорга оқизиб қўямиз, а? Сув тўхтаб қолган куни челак кўтариб кўчага чиққанимизда ўша гуноҳимизни ёдга оламизми ё йўқми? Ярим литрли чойнакка чой дамлаш учун уч литрли човгумни сувга тўлдириб газга қўядилар. Икки ярим литр сув бекорга қайнайди. Демак, уни қайнатишга ортиқча газ исроф бўлдими? Ундан ташқари, газни ўчириб-ёқишга эриниб, пастлатиб қўядиганлар бор. Газ соатлаб ёниб ётади. Баъзан човгум эриб ҳам кетади, а? Газ келмай қолса, уйимиз исимаса, қозондаги овқат чала пишганича қолса, буни газни исроф қилганимиз учун берилган кичик жазо ўрнида қабул қиламизми ё йўқми?

( Давомини ўқиш )

Исроф(1)

                                                                 

Ёшлик кезларимизда ўтмишдаги бойларни ёмонлашга қаратилган ҳикояларни кўп эшитганмиз. Бой албатта хасис ва золим бўлади, деган ҳақиқатни омма онгига сингдиришга уринишарди. Тўғри, бахил ва золим бойлар бўлгандир, бунақалари ҳозир ҳам учрайди. Лекин ўшанда мисол тариқасида келтириладиган воқеада бахиллик унсури йўқ эди. Айтилардики, бир хасис бойнинг уч хотини ва ўн келини бор экан. Шом пайти ҳаммалари қорачироқларини кўтариб келарканлар ва бой битта гугурт чўпи билан барча чироқларни ёқиб бераркан. Бу сизга ҳам хасислик бўлиб туюляптими? Билмадим, бой балки гугуртга сарфланадиган пулини ўйлагандир, ҳар ҳолда у дамларда гугурт қиммат бўлган. Нияти бошқа бўлса ҳам ҳаракатида, амалида исрофдан қочиш бор эди, шу боис уни бахилликда айбламаганимиз яхши.

( Давомини ўқиш )

Сабр имтиҳони (3)

Асалари нилуфар гулининг рангини кўриб, дарҳол унга қўнади. Ширасини сўриб, ҳидидан завқлана бошлайди. Бу ишга шунчалик берилиб кетади-ки, учиб кетиши лозимлигини ҳам унутиб қўяди. Бу орада нилуфар аста-секин япроқларини юмади ва асалари улар ичида қолиб, ҳалок бўлади. Ўз қисматига рози бўлмай, ортиқча нарсалар талаб қилувчи қаноатсиз одам, гўзал чаманларда ранг-баранг чечакларнинг хушбўй ҳидига ва яшил япроқли дарахтларнинг меваларига қаноат қилмай, филнинг қулоғига кирган ва қулоқ супрасининг бир ҳаракати билан ҳалок бўлган пашшага ўхшайди.

( Давомини ўқиш )

Сабр имтиҳони (2)

«Қаноат» эса еб-ичмак ва кийинмакнинг борига рози бўлиб, имкон ва зарурат даражасидан ортиғини талаб қилмасликдир. Шу боис донолар қаноатни қушлардан ўрганишни тавсия қиладилар. Қуш эртанги озуқаси бўлмаса ҳам масъуд-бахтиёр учаверади. Одамнинг эса омбори донга тўла бўлса-да, кейинги йил ғамида, ташвишида паришондир.

( Давомини ўқиш )

Сабр имтиҳони (1)

«Рамазон — сабр ойидир». Демак, бу ойда озми-кўпми сабр имтиҳонини топширамиз. Қудсий ҳадисда:

«Эй Одам фарзанди, сабрли бўл ва ўзингни паст тут, Ўзим сени олий даражага кўтараман», деб марҳамат қилинган. Бизлар қандай даражада эканмиз? Эндиги суҳбатимиз шу ҳақда. Фарзандларимизни, яқинларимизни дуо қилганимизда бахт-саодат тилаймиз-у аммо сабр-тоқат, қаноат тилашни унутамиз. Сабр-қаноатсиз бахт-саодатга етиб бўлмаслигини биламизми? Биз фақат жанозага борганимиздагина марҳумнинг яқинларига сабр тилаймиз. Бу яхши одат. Бошига мусибат тушган ҳар бир бандани сабрга чақириб, ёнида далда бўлиб туриш аъло фазилатлардан.  Аммо сабр фақат мусибатли кундагина керакми? Бу саволга ҳар биримиздан жавоб лозим.

( Давомини ўқиш )

Рўза: саломатлик ва таомнома мақола кўрсаткич

Бу йил муборак рўза кунлари айни ёз палласига тўғри келгани кўпчиликни ташвишга солиши тайин. Чунки ҳар бир кишини очликдан ҳам чанқоқликни қандай енгиш мумкинлиги ўйлантириши табиий...

Рўза: унинг тарихи, ҳақиқати, мақсадлари



Мана, муборак Рамазон ойнинг бир неча кунларини ҳам ўтказдик. Бизларни ушбу улуғ кунларга етказган Парвардигори оламга шукрлар бўлсин. 2011 йил 26 июл куни эълон қилинган «МУБОРАК РАМАЗОН ОЙИНИ МУНОСИБ ТАРЗДА ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА» Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори чиқди. Қарор тўрт банддан иборат бўлиб, унинг учинчи банди «Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ойини ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин», деган топшириқ бўлди. Мамлакатимиз Раҳбарининг мазкур қарорларидан илҳомланиб, биз ҳам азиз ҳалқимизга, қарорда айтилганидек, «Рамазон ойининг моҳиятида мужассам бўлган инсонийлик, яхшилик, маънавий поклик фазилатларини эъзозлаш, юртимизда дину диёнатимизни тиклаш» ҳақида нимадир тақдим қилсак, деган фикрга келдик.
Биз ушбу мақолада рўзанинг ҳукмлари, уни нима бузадию, нима бузмаслиги ҳақида гапирмоқчи эмасмиз, балки, рўзанинг моҳияти, унинг шахс ва жамият ислоҳотидаги таъсири, унинг ҳикматлари ва мақсадлари борасида сўз юритмоқчимиз.
Рўза Ислом динининг беш рукнидан биридир. У Парвардигор томонидан ҳар бир мусулмонга фарз қилинган.
Эй, иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақво қилсангиз”. (Бақара 183)
Рўзанинг мусулмонларга фарз қилинишидаги ҳикматларни англаб етиш учун, аввало, бир неча ҳақиқатларни тушуниб олишимизга тўғри келади. Келинг, ана ўша ҳақиқатларга бир назар солиб чиқайлик.


давоми: islom.uz/content/view/2322/197/

В Узбекистане пройдет благотворительная акция "Ифторлик"

Для каждого мусульманина месяц Рамазан – это время для добрых дел, поддержки людей, нуждающихся в помощи и внимании. 10-19 августа 2011 года, в дни священного месяца, Фонд «Мехр нури» проводит крупномасштабную благотворительную акцию «Ифторлик».




Во всех областных центрах страны будет организовано праздничное угощение. Участники акций — социально уязвимые слои населения, а именно многодетные семьи, семьи, потерявшие кормильца, ветераны, пенсионеры и другие представители социально уязвимых слоев населения.

С 2005 года Фонд «Мехр нури» ежегодно проводит праздничные мероприятия с традиционным приготовлением — на большое количество приглашенных — узбекского плова. Такие акции осуществляются во всех регионах страны в дни празднования Навруза и проведения обрядов «Ифторлик» во время священного месяца Рамазан. Всего в данных мероприятиях с 2005 года приняло участие более 100 тыс. человек.

( Давомини ўқиш )

Нафс (4)

Атрофингизда одамлар қандайлар? Хушомаддан роҳатланадиларми? У ҳолда нафсларига итоаткор эканлар. Ўзларини мадҳ этилишларини истайдиларми? Демак, нафсларига қул эканлар. Пуллари кўпми? Нафси учун яшаётган одам қанчалар бадавлат бўлмасин, аслида ғариб ҳисобланади. Нафсини сув каби сепган кишигина инсонларга бера олади.Сизнинг дўстингиз шундайми? Икки тоифа одамдан эҳтиёт бўлиши тавсия қилинади: бири — қилган ишининг натижаларини ҳисобга олмайдиган, яхши билан ёмонни фарқ қилмайдиганлар. Иккинчиси — кўзларини бошқаларнинг молига тиккан, қулоқларини фисқу-фасод ва ғийбатларга ўргатган, вақтини айшу ишрат билан ўтказадиган ёмон нафсли одамлардан. Шаҳвоний нафсга берилган — нафснинг қурбони бўлади. Бу балолардан нафсни тийиш — ҳалокатдан нажот топиш демакдир. Нафси мавж ураётганлар сизни маишат завқи томон чорласа, демак, ҳалокат сари чорлабди. Сиз Ҳақ даъватига интилинг, шунда фароғат топасиз.

( Давомини ўқиш )

Нафс (3)

Нафс душманлиги ҳар қандай ёв душманлигидан шиддатлироқ, чунки у инсондан ҳеч айрилмайди. Нафс бир нарсага кўникдими, осонгина ташламайди. Масалан, энг оддийси — сигарет чекишни ташлаш қанчалар оғир. Ичкилик, ёлғон, қимор, ҳийла, ўғирлик, тарозидан уриш ҳам беҳад қабиҳ амал — гуноҳи кабиралардир. Бу хусусда ҳазрат Имом Биргивийдан (раҳматулиллаҳи алайҳ) нақл этилган бир ривоятда: «Аллоҳ таолонинг таъқиқларидан зарра миқдоричалик бўлса-да, бирортасини тарк этмоқ еру осмон аҳлининг нафл ибодатларидан хайрлироқдир», дейилади. Нақадар сермазмун ва ҳикматга бой сўз!

( Давомини ўқиш )

Нафс(2)

Нафсни енгиш осон эмаслиги кўп такрорланади. Аммо мушкулотни кўриб, чекиниш, ёки нафсга қарши жиҳодни тўхтатиш иймон эгасининг иши эмас. Кимки нафсга қарши жиддий жанг бошлай олмаётган экан, масалан, мансаб ғамини бирданига тарк этолмаётган экан, Имом Ғаззолий тавсияларига кўра, ишни ундан кўра енгилроғини тарк этишдан бошласин. Кимдадир таомга очкўзлик бор, унга рўза ва таомни кам ейиш буюрилади. Кейин унга тотли таомларни тайёрлаш топширилади.

( Давомини ўқиш )

Нафс

Одамнинг энг зўр душмани — ўз нафсидир. Бошқача айтганда, нафс шайтоннинг энг ишончили қуролидир. Киши тирик экан, нафси билан курашда мағлуб бўлмаслиги керак. Нафс шундай ғаним-ки, манманлик ва қайсарлик унинг шиоридир. Кибру ҳаво унинг доимий ҳамроҳидир. Нафс тарбияси билан шуғулланиш инсоннинг кундалик асосий вазифаларидан биридир. Шу нуқтаи назардан қаралганда, Рамазони Шарифда бу тарбиянинг гўзал кўринишлари юз очмоғи аниқ.

( Давомини ўқиш )

Неъматларнинг ҳақи - шукр(2)

Инсоннинг қалби тош сингаридир. Ҳатто баъзан тошданда қаттиқ ва маъюсдир. Бу маъюсликни фақат тақво, шукр ва севинч кўзёшлари кеткиза олади. Шукр (буни "ҳамд" ҳам деймиз)- илоҳий ахлоқнинг бири ҳисобланади.  Ғаззолий ҳазратлари айтганлар: «чакмон инсонга қанчалик ёқимли бўлса, ҳамд — шукр ҳам Аллоҳга шунчалик ёқимлидир». Аллоҳ Айюб алайҳиссаломга ваҳий йўли билан: «Мен комил бандаларимдан комиллиги эвазига фақат шукр олишга рози бўлдим», деб билдирган.

Ибн Масъуд шундай дедилар:
-Шукр — иймоннинг ярми. Билки, шукр: қалб билан; тил билан; аъзолар билан изҳор этилади.


( Давомини ўқиш )

Неъматларнинг ҳақи - шукр

Рамазони Шарифнинг ҳикматларидан бири шукрдир. Жаноби ҳақ замин юзини бир дастурхон неъмати суратида яратган. Биз бу неъматлардан баҳрамандмиз. Демак, Аллоҳга шукрлар айтиш, барча неъматларни Ундан деб билиш банданинг бурчи ва муборак ойда шукр айтишнинг комил кўринишлари намоён бўлади. Ҳофиз Шерозийда шундай сатрлар бор:

Ногаҳон ғам келса сенга, ўзни тут, бўлма тажанг,
Шукр қилғил, токи баттарроғига бўлма дучор.
Сен ишонгил, ғам ема, сабр айла, эй дил оқибат,
Шомдан тонг, кечадан кундуз келур, қишдан баҳор...

( Давомини ўқиш )

Руҳ шифоси

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Бизларни ўн бир ойнинг султони ҳисобланмш Рамазони Шарифнинг қутлуғ кунларига еткурган Тангри таолога шукрлар бўлсин! Бандаларининг ҳар икки дунё саодатини кўзлаб, рўзани Исломнинг фарз ибодатлари қаторига қўшган Аллоҳ таборак ва таолога ҳамду санолар бўлсин! Умматларига рўза тутмоқликни ўргатиб кетган Пайғамбаримиз алайҳиссаломга саловату саломлар бўлсин! Бизлардан дуо талабида ётган марҳум ва марҳумаларни Аллоҳ мағфират этсин. Аллоҳ бу муборак ойдаги амалларимиздан ҳосил бўлган савоблардан уларнинг руҳларини баҳраманд этсин.

( Давомини ўқиш )

"Ё Рамазон" қўшиғининг келиб чиқиши, айтилиши

Ҳар йили рўза кунлари бошланиши биланоқ болакайлар оқшом тушишини сабрсизлик билан кутадилар. Чунки қуёш ботгач, улар анъанага биноан уйма-уй юришиб, қадимий рамазон қўшиқларини айтадилар. «Ё рамазон» халқимизнинг энг кўҳна маросим қўшиқларидан бири бўлиб, асрлар давомида ёш авлод дилини поклик, ҳалаллик, имон, эътиқод ва меҳр-мурувват зиёси ила равшан этиб келган.
Бироқ бугунги кун болажони «Ё рамазон» қўшиғини тўғри айтмоқдами? Сўзлардаги пала-партишлик, оҳангига аҳамият бермоқдами? Афсусларким, болажонлар ушбу қўшиқни айтдингми-айтдинг тарзида ижро этишиб, қўшиқнинг мазмун моҳиятига эътибор бермай келишмоқда.
Рамазон қўшиқларининг келиб чиқиши, айтилиш услублари ҳақида фольклоршунос олим, профессор Маматқул Жўраевга мурожаат этдик ва улардан қуйидаги маълумотларни олдик:

( Давомини ўқиш )

Фикру ўйларимиз ҳам «рўзадор»ми?

Бошимизга буюк бир ойнинг сояси тушиб турибди: Рамазон! Аллоҳнинг Расули бу муборак ойнинг фазилатлари ҳақида шундай марҳамат қилганлар: «Рамазоннинг биринчи кечаси келганда Аллоҳ жаннатнинг ҳамма эшикларини очади. Бутун ой давомида бу эшикларнинг ҳеч бири ёпилмайди. Аллоҳ бир жарчига амр этади, жарчи бандаларни огоҳлантиради:
— Ҳей, хайр талаб инсон, кел! Ҳей, гуноҳ йўлидаги сарсон, қайт!
Кейинроқ дейдики:
— Тавба-истиғфор қилувчилар йўқми? Тиланг, махфират қилинасиз! Савоб тилаган йўқми? Тиланг, тилагингиз вожиб бўлади. Тавба қилиб, гуноҳ йўлдан қайтаётганлар йўқми? Тавбаси қабул этилади!..».
Яна марҳамат қиладилар: «… Бу — сабр ойидир. Сабрнинг мукофоти эса жаннатдир. Бу — лутф ойидир. Бу ойда мўминнинг ризқи ортади...».

( Давомини ўқиш )