
/Адам Мицкевичдан/
Ўз-ўзин ўлдириш асримиз учун -
Оддий бир воқеа. Агарда биров -
Қирғоққа сайрга чиқса кун ё тун,
Уст-боши эскироқ ва ё бўлса кир,
Ташвишли кўринса ҳолати, дарров -
Дарё қўриқчиси бўлади ҳозир.
Чўкмоққа келган деб айлар хулоса.
Юракдан ачиниб, қўлидан ушлаб,
Қутқарар — турмага кетади бошлаб.
Бир кун кимдир оқимга терс, Сена
ёқалаб
Чопиб борар эди, шу дам тутди жандарм.
Расмий ажабланиш билан бир қийиқ қараб,
Деди: «Недур бу ҳолатга сабаб, жигарим».
(
Давомини ўқиш
)