
Бугун 20 апрель куни Сирдарё вилоятида
"Ўзбекистонда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада кенгроқ жорий қилиш ва ривожлантириш: устувор вазифалар" мавзуидаги семинар бўлиб ўтди.
Семинарга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси аъзолари, депутатлар, Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти масъул ходимлари ҳамда
UZINFOCOM Маркази директори биринчи ўринбосари
И.Жўраев, Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини ахборот билан таъминлаш ва ривожлантириш гуруҳининг бош мутаҳассиси
А.Назаров ҳамда «ZiyoNet» ресурс маркази ХТВ бўлинмаси етакчи мутахассиси
Г. Ибрагимовалар ўз маърузалари билан иштирок этдилар.
Шунингдек, тадбирда яна Сирдарё вилоят Ҳокими ўринбосарлари, Сирдарё вилояти марказий банк бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, АРМ раҳбар ма ходимлари, коллеж раҳбарлари иштирок этдилар.
Семинарда амалий семинарлар, яъни тренинглар ҳам ташкил этилди.
1 семинар-тренинг мавзуси:
«Сирдарё вилоятида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида электрон ҳужжат айланиш тизимини жорий этиш жараёни ҳолати ва истиқболлари» 2 семинар-тренинг мавзуси: «Интернет тармоғида долзарб регионал ахборот ресурсларини яратиш» мазуларида бўлди.
Семинар — тренинглар жуда қизиқарли ва долзарб мавзуларда ташкил этилди. Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олдилар ҳамда музокара жараёнида сўзга чиққанлар ўз фикр мулоҳазаларини, таклифларини ҳам баён қилдилар.