Тасдиқлаш

Англагувчи бўлса яхши кўнгил сирин,
2012 йил 2 май куни Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факультетида Халқаро матбуот ва сўз эркинлиги куни муносабати билан анъанавий байрам тадбири ташкил этилди. Унда ОАВ соҳасида муносиб хизмат қилиб келаётган жонкуяр журналистлар, талабалар, эстрада юлдузлари иштирок этди.
ЎзМТДП Олмазор туман Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан Олмазор тиббиёт коллежида “Мустаҳкам оила йили” га бағишланган “Ёш оилалар мустаҳкамлигини таъминлашнинг маънавий –ҳуқуқий асослари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
ЎзМТДП Олмазор туман Кенгаши ва Республика уруш ва меҳнат фахрийлари пансионати ҳамкорлигида 9-май Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган “Хотира азиз-қадр муқаддас” мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди.
2 май, чоршанба. Мамлакатимизнинг нуфузли олий таълим муассасаларидан бири- Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультети ҳақиқий маънода байрамона кайфиятда. Сабаби, 3 май халқаро матбуот ва сўз эркинлиги куни муносабати билан факультетда катта байрам шодиёнаси нишонланмоқда. Атроф дид билан безатилган: деворларда махсус гуруҳ газеталари-ю мақолалардан бўш жой қолмаган, шарлар тантанага янада байрамона руҳ бағишласа, давранинг тўрини тўлдириб турган ширинлик-тортлар барчанинг иштаҳасини қитиқлайди. Барчанинг кўзларида танатананинг бошланишини сабрсизлик билан кутиш, нима бўларкин деган қизиқиш порларди.
Ривоятлардан бирида айтилишича, азалда Аллоҳ Одамни яратиш ниятини бошқа яратиқларга маълум қилибди. Бутун борлиқ ичра мукаррам бўлиши тақдир этилган Ҳазрати Инсонга дахлдор бўлиш умидида барча унсурлар бош кўтаришибди. «Одамни мендан яратгин» деб, ҳар бири ўз афзалликларини айтиб, мақтанишга тушишибди. Фақат Тупроқ бу мунозарага қўшилмабди. «Мен оёқ остидаман, ҳаммадан пастдаман. Мақтанишга арзигулик бирор сифатим йўқ« деганича, бир чеккада қимтиниб турибди. Шунда Аллоҳга унинг камтарлиги маъқул келибди ва Одамни Тупроқдан яратибди.