Дискка кўчган "ғоя"лар

Ҳар ким ўз хоҳлаган динига эътиқод қилиш эркинлиги мамлакатимизнинг Бош қомуси билан мустаҳкамланиб қўйилган. Аммо, фуқароларга диний таъсир ўтказиш, уларни бир диндан чиқиб, бошқасига киришга ундаш, шу мақсадда турли диний мазмундаги адабиётларни тарқатиш ва бошқа хатти-ҳаракатларни амалга ошириш амалдаги қонунларга кўра мумкин эмас.


( Давомини ўқиш )

Эртадан кейин байрам!!!

Бир дўстим айни пайтда хорижда. Кеча у билан гаплашаётиб, «байрамлар билан!» десам хайрон қолди.

-Қанақа байрам?

Кутилмаган саволдан салкам довдирадим.

-Мустақиллик байрами-ку!

“Ҳа-а, шундай демайсанми...” — деб қўйди у бепарво тарзда.



( Давомини ўқиш )
  • +3
  • 30 август 2010, 10:39
  • husen
  • 2+2

Ўйиндан ўт чиқмасин, ўйинчоқдан дард!

Ўйинчоқ шунчаки овунчоқ воситаси эмас. Эндигина шаклланаётган бола онгининг дунёни англаши, тасаввур этишида уларнинг аҳамияти жуда катта. Бу эса фарзандларимизга ўйинчоқлар танлашда янада эътиборли бўлишни талаб этади. Зеро, ўйинчоқлар нафақат ташқи кўриниши, шаклу шамойили билан балки кимёвий таркиби, гигиеник сифати билан ҳам келажагимиз эгаларига зиён етказмаслиги керак. Бу қатъий талаб мамлакатимизга четдан келтирилаётган болалар ўйинчоқларига ҳам бирдек тааллуқлидир.


( Давомини ўқиш )

Чаққон репортёр нима дейди?

Эсимда, ўқитувчимиз дарсга қўлида журнал билан кириб келарди. Ўқитувчи ва журнални алоҳида-алоҳида тасаввур қилолмасдик ҳам. Қаттиққўл устоз столига ўтирар экан, йўқлама (э-келинг, шуни борлама дейлик) ни бошларди. Дарсга келмаган ўқувчиларга минус қўйиларди. Бундан-да, даҳшатлиси дарсни ўз вақтида қилмаганимиз учун “2” олиш ва унинг журналга босилиши нақ фожеа эди. Ҳа, мактаб ҳаётининг темир қонуни шу! Бугунчи? Келинг, бугуннинг айрим манзараларини тасвирлашга уринамиз.

( Давомини ўқиш )

Аттестация

“Жимликни сақланг! Аттестация ўтказиляпти!”

Эшикка хафсала билан ёпиштириб қўйилган оқ қоғоздаги йирик-йирик ҳарфларда ёзилган бу жумла айни пайтда бу ердаги муҳитдан, жараёндан дарак берувчи энг қисқа аммо, энг жонли репортажнинг ўзгинаси эди. Вилоят бошқармасининг учинчи қаватига бироз ҳаяжони ҳадик аралаш кўтарилаётиб эшикка чамаси ўн-ўн беш қадамлар қолгандаёқ қоғозга кўзим тушган эди. Ўқидим, йўқ-йўқ, ўқимадим, шунчаки кўзларим инон-ихтиёрим билан ҳисоблашмай дарҳол нима ёзилганини англаб олди, холос. Эҳ бу кўзлар, хожасига бунча сотқин бўлмаса-я, деб ўйладим

( Давомини ўқиш )
  • +3
  • 24 апрел 2010, 11:21
  • husen
  • 5+5

Диск – хавф манбаи(ми)?

Диск! Жамият ҳаётининг яқин 10-15 йилида муомалага кириб келган сўзларнинг ҳеч қайсиси ушбу сўзчалик оммалашмаган бўлса керак. DVD, VCD, CD, Flash каби қатор турларга бўлинувчи ушбу мўъжазгина матоҳнинг ўзида олам жаҳон маълумотларни жамлаши бир қарашда мўъжизадек туюлади. Айниқса, Интернет унчалик оммалашмаган ҳудудларда дисклар асосий ахборот ташувчига айланади. Юртимизда ҳам ахборот технологияларининг энг оммалашган ушбу турига нисбатан эҳтиёж борган сайин ортиб бормоқда. Сабаби эса оддий — ахир компьютер, замонавий тохнологиялар кириб бормаган идоралар, муассасалар, хонадонлар оз қолди дейсизми?

( Давомини ўқиш )
  • +4
  • 24 апрел 2010, 11:08
  • husen
  • 2+2