Тасдиқлаш
Омонулла Мадаевни шогирдлари «устоз», касбдошлари эса «Омонулла муаллим» деб чақиришади. Бу бежизга эмас, албатта. Чунки, у кишининг ҳаёти, ижоди ҳам олимлик, ҳам педагоглик билан чамбарчас боғланиб кетган. Мана эллик йилдирки, Омонулла Мадаев «муаллим», «устоз», деган унвонни шараф билан ҳимоя қилиб келаяпти. Тиниб-тинчимас, ширинлутф, ҳамма давраларда самимий бу одамга шогирлари ҳайратланишади, касбдошлари эса ҳавас қилишади.
— Бугун ёшларни ҳар томонлама етук, билимли қилиб тарбиялашда устоз-мураббийларнинг ўз ўрни бор. Афсуски, ўз соҳасини яхши билмай туриб ёшларга таълим бераётган муаллимлар ҳам йўқ эмас. Уларга айтадиган гапингиз. Кўпчиликнинг эътирофича, сизнинг ўзингизга хос дарс ўриш усулингиз бор. Бошқаларда такрорланмайдиган ўзига хос дарс ўтиш методига эга бўлиш учун педагог аввало нималарга эътибор қаратиши лозим?
— Истеъдодли олим, нигоҳи тагмаъноларни кўришга қодир, зеҳнли, идроки ижод дарёсининг туб-тубларидаги гавҳарларни топиб, кўз-кўз қилишга қобил, фольклоршунослик ҳамда педагогика илмининг ўзимиздаги ва дунёдаги янгидан-янги эврилишлари билгири филология фанлари номзоди, доцент Омонулла Мадаев саҳифамиз меҳмони. Домла, аввало, достончилик ҳақида. Маълумки, ўзбек достонлари орасида «Алпомиш» қаҳрамонлик эпоси бахшилар репертуаридан мустаҳкам ўрин эгаллаган бўлиб, у ҳақида кўплаб тадқиқотлар амалга оширилган. Айтинг-чи, достон ҳар жиҳатдан асосли ва илмий таҳлил этилганми?
Ўзбек -қўнғирот элида ўсган Алпомиш ва Ойбарчинларнинг танглайи чанқовуз билан кўтарилган чоғи уни қўлига олганнинг бари чанқовузнинг тилини ўзининг тилидай сайратиб, дилларни сел қилиб юборади. Чанқовузда бир нағма қиладики, чалаётган ижрочидан бир сўз тинглагандай бўласан. Бир қарашда оддий туюлган темирнинг тилида гўёки инсоннинг қалб кечинмалари сирли равишда фош бўлгандай бўлади. Чанқовузни «бю-бю»лаб ён атрофга шунчаки оҳанг таратмаётганини қачонки бутун вужудинг қулоққа айланганида, қалбингнинг туб-тубида яшнаб ётган меҳринг кўзларингга балққанидагина янада кучлироқ ҳис этишинг мумкин. Юрагингнинг тўрида яшириб юрган, жавобсизликдан азоб чекаётган саволлар чанқовуз жўрлигида ерга қадалган киприкларинг остида ўз ечимини топаверади. Чанқовузнинг мунгли куйи кишининг бутун руҳиятига сингиб, ундаги бор ёмон иллатларни тор-мор қилиб юборади.
11- 12- may kunlari O'zbekiston amaliy san'at muzeyida «Chanqovuz sadosi» musiqa festivali o'tkazildi. Tadbir O'zbekiston Madaniyat va sport ishlari vazirligi, «Terra Termiz» ijodiy-etnografik internet hamjamiyati, Toshkent Fotosuratlar uyi, «ZiyoNET» jamoat ta'limi axborot tarmog'i kabi tashkilotlar tomonidan uyushtirildi.
У Бухородан анча олис, аммо илдизлари Бухородан сув ичган, кичик бир қишлоқчада яшар эди. Болалиги капалаклар қанотидай ранг-баранг кунлар жилвасида ўтди. Қушлар, қумурсқалар, майсаю гиёҳлар тилини ўрганишлан асло эринмади.
С Е Н
М Е Н
11 май. «Чанқовуз» куни.
Яқиндагина ташкил топган «TerraTermez» интернет ҳамжамияти Ўзбекистон тарихи, маданияти, санъатига қизиқувчи турли касбдаги жуда кўплаб иштирокчиларни ўз атрофига жамлади. Жамоанинг асосий мақсади ҳам юртимиз тарихи ва қадриятларини интернет сарҳадлари орқали жаҳонга тарғиб қилиш ва ёшларни таништиришдан иборат.
2012 йилда Германия Федератив Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 20 йиллиги нишонланмоқда. Ўтган йиллар ичида иккала давлат ўртасида кўп томонлама ва сермаҳсул алоқалар йўлга қўйилди. Ушбу муносабатлар кенг қамровли «Фарғона водийсидаги учрашувлар» лойиҳаси доирасида ўз аксини топмоқда. Булар жумласига спортнинг футбол йўналиши ҳам киради. Чунки, футбол нафақат Германияда, балки Ўзбекистонда ҳам катта ҳарфлар билан ёзилади.
2012 йилда Германия Федератив Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 20 йиллиги нишонланмоқда. Ўтган йиллар ичида иккала давлат ўртасида кўп томонлама ва сермаҳсул алоқалар йўлга қўйилди. Ушбу муносабатлар кенг қамровли «Фарғона водийсидаги учрашувлар» лойиҳаси доирасида ўз аксини топмоқда. Булар жумласига спортнинг футбол йўналиши ҳам киради. Чунки, футбол нафақат Германияда, балки Ўзбекистонда ҳам катта ҳарфлар билан ёзилади.
Бугун Ботир Зокиров таваллуд топган кун.Ҳақиқий санъат инсонларда олийжаноблик туйғуларини уйғотади. Бу эса ушбу туйғуларни уйғота оладиган инсонлар-санъаткорлар ёрдамида амалга оширилади.
Qorachadan kelgan, tojikchanamo so'zlashadigan, qiziqqon xalq — lo'lilar haqida anchadan buyon maqola qilishni o'ylab yurgandik. Ammo… har safar qo'rquv ustun kelardi. Chunki xalq orasida «lo'lilar marhumni uyiga ko'marmish, hamma uyda qabr bormish. „Charxpalak“ serialiga ham lo'lilar uyini izlab, marhum ko'milmagan xonadonni arang topishganmish» degan mish-mishlar yuradi. Yana deng, ularning ko'zi qattiq, bitta qarashda gipnoz qilib qo'yadi, deyishadi. Bironta lo'lining uyiga kirsagu, savollarimiz malol kelib… u yerdan qaytib chiqmasak nima bo'ladi, degan o'ydan yuragim gupirlab urib ketdi. Shu bois lo'lilar bilan qilinadigan suhbat qolgandan qolib kelayotgandi. Qishdan beri!