Навоий ғазали
Эй сабо, ҳолим бориб сарви хиромонимға айт,
Йиғларимнинг шиддатин гулбарги хандонимға айт.
Буки анинг аҳду паймонида мен ўлсам дағи,
Яхши фурсат топсанг ул бадаҳду паймонимға айт.
Буки анинг зулфи зуннорида диним ҳосили
Куфр ила бўлмиш мубаддал номусулмонимға айт.
Буки қилмишмен жаҳону жонни онинг садқаси,
Юз туман жону жаҳондин яхши жононимға айт.
Буки юз жон садқаси қилсам пушаймон бўлмағум,
Васлиға бир ваъда қилғандин пушаймонимға айт.
Буки юз минг фитнакўзлик бўлса пайдо онсизин,
Қилмағум наззора ҳаргиз, кўзи фаттонимға айт.
Буки чок айлаб яқо усрук чиқар эл қасдиға,
Мен ўлуб, эл жон топар бебок нодонимға айт.
Дахр боғи гуллари ҳусни вафосиз эрканин,
Юзи гул, жисми суман кўйи гулистонимға айт.
Эй
Навоий, ҳеч гулшаннинг сенингдек хушнаво
Булбули йўқ эрканин шоҳи сухандонимға айт.