Эртадан кейин байрам!!!
Бир дўстим айни пайтда хорижда. Кеча у билан гаплашаётиб, «байрамлар билан!» десам хайрон қолди.
-Қанақа байрам?
Кутилмаган саволдан салкам довдирадим.
-Мустақиллик байрами-ку!
“Ҳа-а, шундай демайсанми...” — деб қўйди у бепарво тарзда.
Сезяпман, мусофирчиликдаги турмуш тарзи, оиласидан узоқда, тирикчилик кўйида кечаётган ҳаётидан мамнун эмас. Бунга эса сабаб, важ қилиб бир четда мустақилликни кўраётган бўлса ҳам ажаб эмас.
Мутақиллик айёми. Ўн тўққиз йилдан бери ушбу санани нишонлаяпмиз. Тўғри, ўтган йиллар давомида кимдан олдин, кимдан кейин бўлиб келдик. Баъзида бундан-да яхши бўлиши мумкин эди-ку деб гиналар қилдик. Аммо, нега энди қорин ғамини, тўкис яшаш деган азалий истакни ҳамиша Ватанга бўлган меҳр билан қориштиришимиз керак? Демак, ўз юртимизда шоҳона яшасак, Ватан бечора севилишга ҳақли-ю, оч-наҳор кунларимизда таъна-дашномлар кўмилсинми?
Ахир, Ватан – она эмасми? Онадан эса бирон нарса хомтама бўлмайдилар. Қайтангга, Уни улуғлашни, авайлаш ҳам фарз ҳам қарз деб қулоғимизга қуйиб келишган. Шоир айтганидек, Ватан синглим каби покдир, онамдайин хокисор!
Ўн тўққиз йил ўтди, аммо нима ўзгарди дейдиганларга эса жавоб битта – шу ўтган йилларнинг тинч-осойишта кечганининг ўзи улкан ютуқ эмасми?
Ҳа-я, гап билан бўлиб муддаога кўчмабман. Ҳаёлидан кўтарилганларга сиз ҳам эслатинг — эртадан кейин байрам! Мустақиллик байрами!
Истиқлол тантанаси барчамизга муборак бўлсин! Ватанга меҳримиз, мухаббатимиз тобора ошиб бораверсин!
- +3
- 30 август 2010, 10:39
- husen
-
Изоҳлар (2)
RSS ўгириш / айлантиришkavsar
nigora
Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.