Диск – хавф манбаи(ми)?

Диск! Жамият ҳаётининг яқин 10-15 йилида муомалага кириб келган сўзларнинг ҳеч қайсиси ушбу сўзчалик оммалашмаган бўлса керак. DVD, VCD, CD, Flash каби қатор турларга бўлинувчи ушбу мўъжазгина матоҳнинг ўзида олам жаҳон маълумотларни жамлаши бир қарашда мўъжизадек туюлади. Айниқса, Интернет унчалик оммалашмаган ҳудудларда дисклар асосий ахборот ташувчига айланади. Юртимизда ҳам ахборот технологияларининг энг оммалашган ушбу турига нисбатан эҳтиёж борган сайин ортиб бормоқда. Сабаби эса оддий — ахир компьютер, замонавий тохнологиялар кириб бормаган идоралар, муассасалар, хонадонлар оз қолди дейсизми?

Ачинарлиси, ахборотлаштириш бўйича ислоҳотлар жадал тус олаётган бир кезда ахборот технологияларига ортаётган эҳтиёждан мўмай даромад илинжида фойдаланиб қолишга уринаётган сохта тадбиркорлар ҳам учраб турибди. Республикамиз божхоначилари томонидан шу турдаги қонунбузарликларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.

Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари “Сетра” йўловчи автобусини кўздан кечиришганда, унда қўнғиротлик Р.Ешекеева томонидан салкам 2 минг дона сифати кафолатланмаган DVD дисклар ҳеч қандай ҳужжатларсиз яширин тарзда олиб кетилаётганлиги аниқланди.

“Тико” русумли автомашинани назоратдан ўтказган андижонлик божхоначилар натижада фуқаро М.Алметовнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатларига чек қўйишди. Қонунбузар салкам 1.1 млн. сўм қийматдаги 15 та VCD плейер, 2 та компьютер процессори ва 1та монитор, 3 та рангли принтер, 700 дона сифатсиз VCD дискларга тегишли биронта ҳам ҳужжатни божхоначиларга тақдим қила олмади.
Наманган вилояти божхона бошқармаси ходимлари З.Тўхтасинованинг муқаддам айланма йўллар орқали юртимизга олиб кирилган товарлари қаторида аҳоли ўртасида “флешка” номи билан ёйилган 15 дона компютер Flash дискларнинг ҳам ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйишди.

Жиззахда эса “Нексия” автомашинасини божхона назоратидан ўтказиш чоғида бухоролик У.Комилов томонидан божхона расмийлаштирувидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 2600 дона DVD ва CD дискларнинг ноқонуний равишда олиб кетилишининг олди олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида республикамиз божхоначилари томонидан аниқланган 40 та ҳолатда 18.7 млн. қийматдаги 50,2 минг дона сифати кафолатланмаган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган турли ҳажмдаги дискларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган.

Хўш, юқоридаги қонунбузарликларни шунчаки санаб ўтишдан кўзланган мақсад нима? Сир эмас, борган сайин ахборотларнинг манбаи ҳам, кўлами ҳам ортиб бормоқда. Табиийки, кимдир бундан эзгулик йўлида, кимдир ғаразли манфаат йўлида фойдаланиб қолишга интилади. Ахир, бугун маънавиятимизга путур етказувчи ва баъзида беҳаё мазмундаги материалларнинг электрон нусхаларда ёйилишида ноқонуний равишда олиб кирилаётган дискларнинг ҳиссаси йўқ деб ўйлайсизми?
  • +4
  • 24 апрел 2010, 11:08
  • husen

Изоҳлар (2)

RSS ўгириш / айлантириш
+
+1
Тўғри, масалани куч ишлатиш йўли билан тўла бартараф этиб бўлмайди! Маънавий-маърифий ташвиқотларни кучайтириш керак!
avatar

husen

  • 26 август 2010, 11:46

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.