Самовий ҳис-туйғулар мусаввири - Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек (1)

Шундай ижодкорлар бўладики, вақт уларни эл қалбидан йироқлаштира олмайди. Вақт олислагани сайин ижодкор халқ, юрт, башар дилига қириб бораверади, долзарб ижтимоий муаммоларни ҳал этишда авлодларга маънавий, ғоявий кўмаклашишдан тўхтамайди. «Элининг виждони ҳисобланган мана шундай адиблардан бири Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек эди.

Шанба куни бир қанча ҳамфикрларим билан Мусо Тошмуҳаммад Ойбекнинг уй-музейига зиёратга бордик.





Адабиёт тарихига назар ташлайдиган бўлсак, истеъдодсиз қаламкашларда шижоат ва курашчанлик туйғуси бўлмаганлигини кўрамиз. Шунинг учун улар ўзларидги маънавий куч ва имкониятга эмас, бошқаларнинг шафқат ва мурувватига суяниб, ич-ичидан ялтоқланиб яшашган. Истеъдоднинг табиати эса бошқа. Ойбекнинг куч-қуввати- ҳақиқий истеъдод эгаси эканлигида ҳамда ўзига, энг оғир шарт-шароитларда, вазиятларда ҳам ўзининг ҳақлигига ишонч.
 Биргина оғир хасталигида ёзган шеърини олинг:



Ёки бўлмасам,

Тош экан бошим
Ҳеч ёрилмади-
Ёғилди минг тош.

Қалам ҳамдардим
Бир сирқимади
Қўздан қатра ёш.

Гар қолдим нонсиз
Ва бошпанасиз-
Дарз кетмади қалб.

Дилда ҳақиқат
Бир он сўнмади
Гўё зўр қуёш!
  • +14
  • 6 феврал 2012, 17:52
  • nigora

Изоҳлар (0)

RSS ўгириш / айлантириш

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.