Паҳлава

Керакли маҳсулотлар: 2 та «Sabah» ёки «Yayla», 250 г қатиқ, 6 та тухум, 5 стакан ун, 1 чимдим ванилин, 0.5 чой қошиқ сода.

Тайёрлаш: тоғорачага 2 стакан унни элаб, устига маргаринни қирғичдан чиқарилади ва уқаланади. Устига қатиқ, сода, ванилин, тухум сариғи солиб аралаштирилади ва оз-оздан ун солиб хамир қорилади. Хамир ўртача юмшоқликда бўлади. Уни 1 соатга музлатгичга қўйилади. Музлатгичдан олиб хамирни 3 бўлакка бўлинади. Ун сепиб листга ёйилади. Бир бўлаги газга қўйиб пиширилади, таги кизил усти оч пушти бўлади. Иккинчи бўлакни ёйиб (озгина қаттиқ бўлади), устига начинка солинади. Устига пишган хамир қўйилади, яна начинка солинади, устига хамир солиниб, четлари чимчилаб чиқилади. Уни тагигача етказмасдан ўртасигача тўртбурчак шаклида кесилади, устига тухумнинг сариғи, майдаланган Ёнғоқ сепилади. 1.5 соат пиширилади, духовка очилмайди.

Ичига кетадиган маҳсулотлар (Начинка
)
Керакли маҳсулотлар: 6 та тухум оқи, 2.5 стакан шакар, 2 стакан Ёнғоқ, 2 стакан магиз.
Тайёрлаш: сирли тоғорачадаги тухум оқига оз-оздан шакар солиниб, қаттиқ кўпик қилинади. Устига Ёнғоқ, магиз солиб аралаштирилади.

  • +19
  • 30 январ 2012, 10:41
  • mujgona

Изоҳлар (2)

RSS ўгириш / айлантириш
+
+3
«Pahlava»ngizning tayyorlashni hamma sirlarini yozmabsiz-ku… :)
Duxovkadan olingach, qaynoqliida pahlavani ustidan asalli qiyom quyilmaydimi?
avatar

nigora

  • 31 январ 2012, 17:21
+
+1
Шу нарсана ёзиш эсга келмабти :))))
avatar

mujgona

  • 1 феврал 2012, 09:51

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.