Бас дили чун кўҳро ангехт ў,
Мурғи зийрак бо ду по овехт ў.
(
Тоғдайин қалбларни ҳам қўзғотди Ул,
Фаҳми тез қушни оёқдин осди Ул )
Тоғ – табиатнинг энг гўзал манзараларидан бири. Тоғ – заминни ушлаб тургувчи ва зилзилаларнинг олдини олувчи қозиқ сифатида ўрнатилгандир.
XIX асрнинг иккинчи ярмига келиб, Франк Преснинг ҳаммуаллифликда чиқарган “Ер” номли китобида, тоғлар чуқур илдизга эга бўлиб, у қозиққа ўхшаш деган фикр илгари сурилди. Тоғлар нафақат ички томондан, ташқи кўринишидан ҳам қозиқларга ўхшаши ва ер қобиғининг мустаҳкам туришида муҳим ўрин тутиши, зилзила жараёнларининг қийинлашишида ҳам унинг аҳамияти катталиги эътироф этилди.
Дарҳақиқат, инсон жисмидаги юрак мисли тоғ каби собитдир. Агар у хасталанса, бошқа аъзоларга таъсир қилади. Демак, қалб жисмда қозиқлардек ўрнашган бир тоғ кабидирки, инсон усиз ҳаёт эмас.
Сангҳоу кофирон сангдил,
Андар оянд андар у зору хажел.
Тошлару кофир жамоат – тошкўнгил,
Унга дуч келганда бўлгайлар хижил.
Тоғ қаттиқ тош жисмларидан иборат. Кўнгил ҳам баъзан шу жисмлардек қаттиқ бўлиши мумкин. Мутасуввуф олимлар бу ҳолатга “қалбнинг қотиши” ёки “қалб қорайиши” деб таъриф берганлар.
Кўнгил итоатсизлик ва нафсга берилиш оқибатида қораяр экан, у виждон амрига бўйсунмай қўяди. Ва қалб, тошдек қотади. Юқоридаги байтда осийлар юраги тошга ўхшатилмоқда. Зеро, тошнинг ичи қаттиқ бўлганидек, кофирнинг ҳам сурати ва сийрати тошга ўхшайди. Улар эшитмаслар ҳам, кўрмаслар ҳам. Осийга юзма-юз бўлган кишининг кўнгли доим хижил бўлади. Чунки улардан маънили гап чиқмайди. Қалбларида эса касаллик бордир. Бу касаллик – ғурур, ўзига бино қўйиш, ҳақиқатни тан олмаслик, дунёга ҳирс қўйиш, тажовузкорлик, ҳасад кабилардан иборат.
(давоми бор)
Изоҳлар (2)
RSS ўгириш / айлантиришМавлоно Румий «Ичингдаги ичингдадир» асарларида бу нарсани ёрқин ёритиб берганлар.
nigora
kavsar
Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.