Ҳаёт-сендан кўнглим қолди



















(давоми, боши аввалги бетларда)


Эрта тонгда она қўл телефонини ёқиши билан хабар келди..Қараса ўғлидан..Ҳайрон бўлди… Демак, она ухлаган пайтида юборган. Унда қисқа, аммо… алам ва армон битилган ушбу сатрлар ёзилган эди:

  «Мен ҲАЁТни дунёдаги энг ёмон сўз билан атаган бўлардим… Тўғри, у менга соғлиқни, ҳаммадек тенг ҳуқуқда яшашни берди. Яқинларимни бахтини кўрдим. Лекин нега мени ҳаётим бу тарзга келиб қолди?

Энди қай тарзда яшайман? Борар йўлим қай томон?.. Яхши кунларим, беғубор тонгларим кўп бўлди бу ҳаётда… вақтида ўйнаб — кулдим ҳам. Бошқалардан фарқи ўлароқ  мен, МЕН..ҳаётимнинг ҳар бир синовига чидайман, дердим.

ҲА, ЧИДАРДИМ ҲАМ. Мен ўзимни ишонтириб бўлган эдим… бутунлай,          МЕН ФАҚАТ ҲАРБИЙ БЎЛИШИМ КЕРАК, БОШҚАЧА БЎЛМАЙДИ ҲАМ!

Лекин менинг бутун бошли ҳаётимни бир парча қоғоз ҳал қилгани -МЕНИ ҲАЁТ КАМСИТГАНДАЙ ТУЙУЛДИ »..

Шоиранинг "Ҳаётга" деб ёзган ушбу тўртлигини тушунгандай бўляпман:

Ким қўйибди менга бунча синовни,

Борми ҳеч имтиҳон қўрқув солмаган?

Қандай яхши кўрай, бошқа бировни -

Сени кўришга ҳам кўзим қолмаган. (Х.Р)

  Онанинг кўзларига ёш тўлди… сўзлашга ҳожат йўқ… секин ўғли ётган уйга қаради… Юз тубан тушиб ётибди.билмади, ухлаяптими, уйғоқми… Шу туришда онанинг кўнглидан қаердадир ўқиганими, ё эшитгани: "БАХТЛИ ДАМЛАР ҚИСҚА БЎЛАДИ", деган сўзлар ёдига тушди. Корейс мақлои эди… адашмаса.

Она тушунди… демак ўғил..17 ёшига қадар «инқ» демаган, бирон марта онасини қийнаб соғлигида нуқсони бўлмаган забардаст ўғли нимага тунда бу қадар иситма қилганлигини англади… Демак унинг қалбида қандайдир изтироб бор онасига ёрилолмайдиган..

"Ғарибман,

На бир кўнгил овутар гўзал бор бу шаҳарда,

На бир таниш чеҳра..."(Урхон Вели Қўниқ)

Она ортиқча гапиришни ўзига эп билмади. Нонушта пайтида у ўғлига: Азизбек, жоним болам, қаддингни тик тут-да, "ҲАРБИЙ БЎЛАМАН", деган орзуингни шу ерга кўм, кўмиб қўй!,  у пастни кўрсатди қўли билан, Нима қиласан ўзингни қолипга солиб..ўзингни қийнаб… Сен шунчалар хоҳласанг-у, ҳақиқатдан ҳам кимлардир сени орзуингни пайҳон қилсалар… сенга керакмас… Тўғриси бу касб менга умуман ёқмийди, мен хурсанд бўлдим, демак мен ёлғиз қолмийман, «гражданский»га топширасан ва доим олдимда бўласан… Она бу гапларни ўзини шунчалар мажбурлаб айтди-ки...
-Ойижон, биласизми… доктор «Сени юрагинг шундай… дегандан бери шу еримга кучли оғриқ кирди..»..Ҳа, бу асабдан… зўриқишдан… Кўнгилнинг синишининг яна бир кўриниши мана шу… эди. Билиб туриб бир чинни идишни отиб синдиргандек… у фаросатдан Худо қисганлар соғ боланинг кўксига совуқ сўзлар ила пакон йўллаб, сўздан ўқ отиб унинг хали мўртгина кўнглини мажбурий, атайдан синдирдилар… Роҳатланинг энди бундан эй сиз қалби тошу, кўзи очиқ сўқир бандалар!

«Шундай бир сўз бор-ки, у-бахт, яна шундай бир сўз бор-ки, у-бадбахт!», дейдилар… Ёки "ўйнаб гапирсанг ҳам ўйлаб гапир"… деса ёпишармикан ушбу вазиятга… Таҳлил қилиб кўринг, бир покиза дил, орзулари осмон навқирон йигитнинг дили аёвсиз сўзлардан зарб еди… Хоп, шуни ўша ўзини валломат санган доктор опамиз бошқа йўсин билан, унинг оғримаган юрагига наштар санчиб оғриқ киритмасдан, ширин муомула билан тушунтирса бўлмасмиди?

Қизиқ бу каби «оқ халат» эгнида-ю,… мақсади ниманидир ундириш дардида юрганлар яна киларнинг бут кўнглини синдирарканлар?!.. Муаммонинг яна бир шунда, азизлар.

Шунчалик уни ваҳимага тушуриб, ҳаётдан бездириш тўғримикан?

         Ушбу нақл ҳам бежизга айтилмагандир:

Бахт нима у? Давлатми? Ё шуҳратми, савлатми? Бахт нима у, недир бахт? Бахтсизликни енгиш-бахт! (С.С.Бухорий)

     Ҳа, Азизбек сингари иродаси мустаҳкам ўғлонлар ўзларига бўлган ишонч билан бир куни бу каби «кичик бахтсизлик»ларни мардона енгиб ўтадилар..Ҳарбийлик бўлмаса, агар энди у насиб этмаган бўлса, бошқаси бўлар?!

Аммо мен юқоридаги бурнидан нарёғини кўролмайдиган совуқ сўзни ўзларига қурол қилиб олган, ўшал ўзини касбда «буюк»санаганларга ачинаман..

Ҳатто қўлим бормас

қувишга,

Сенда не айб — ит бўлса зотинг.

Вақт сарфлашга, тиш синдиришга -

Арзийдиган суякни топдинг. (Хосият Рустамова)

 

  • +25
  • 21 феврал 2012, 15:11
  • mumtoz

Изоҳлар (1)

RSS ўгириш / айлантириш
+
+2
Ҳа таъсирли воқеа.Афсуски жамиятимиздаги айрим мана шунақанги унсурлар, ёшларимизнинг йўлини тўсишмоқда.Бойлик орттириш йўлида ҳеч қандай қабиҳликлардан ҳам қайтишмаяпди.Бир мисол: бу бўлган воқеани айнан қаерда бўлганини айтишим шарт эмас, лекин бўлиб ўтган.Бир туғруқҳонадаги акушер-генекологлар Кўз ёриш учун келган аёлларнинг турмуш ўртоқларига кераксиз қиммат дориларни айтишиб, яна фақат фалон дориҳонада бўлади бошқа жойда йўқ ўта танқис дори шуларни олиб келмасангиз бўлмайди дейишни одат қилишибди.Эр бечора бўлса ёнидан, бўлмаса қарз ҳавола қилиб бўлсаям олиб келаркан.Врач дориларни олиб уларнинг ўрнига ҳар доим ишлатадиган дориларни ишлатиб, у қиммат дориларни қайтариб яна ўша дориҳонага олиб бориб бераркан.Шерик экан улар.Ҳақиқат қарор топиб тегишли жазоларини олишди.Инсоннинг инсонга иши тушиб келса унга яҳшилиқ қилиш ўрнига ундан фойдаланиб қолишни ўйлайдиганлар анча кўпайиб қолганлиги одамни изтиробга солади.
Кўрмадим Парвардигорим бандаи мўминдин яҳшилиқ,
Сен бино этган бу жонлар,қилмас ёмондин яҳшилиқ.
Ёмонлик истар кўнгиллар, кун аро кенг саф тортадур,
Берма имкон Сен ёмонга, топсин имкондин яҳшилиқ.

Тингла оҳим эй улуғ Зот, мен қулингни бир нафас,
Бўлмасин иймони бутлар, ёмонликдин ҳору ҳас,
Сен ўзинг қўлла уларни, дард чекмасин, бўлди бас,
Сенга қул бўлган кўнгиллар, олсин иймондин яҳшилиқ.
Заминни барпо этиб, бандангни шоҳ сайлаган Сен Ўзинг,
Китобинг бериб қўлга, иймондин огоҳ айлаган Сен Ўзинг,
Баҳодир бандангни ҳар дам, э воҳ,қўллаган Сен Ўзинг,
Замонни тинч айла ҳеч йўқ, кўрсин замондин яҳшилиқ.

Баҳодир Нурий.
avatar

baht1962

  • 21 феврал 2012, 18:09

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.