Германия Федератив Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганлигининг 20 йиллиги муносабати билан Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси Германияга оид лойиҳалар бўйича «Маданият элчиси» танловини эълон қилади. Германия маданияти, иқтисодиёти, сиёсати ёки спортига тааллуқли бўлган ва Ўзбекистонда ўтказиладиган тадбирлар лойиҳалари бўйича аризалар 2012 йил 20 февралгача қабул қилинади.
Танловда ғолиб чиққан лойиҳалар элчихона томонидан 500 еврогача бўлган миқдорда молиялаштирилади. Ушбу танлов бутун Ўзбекистон ёшларига қаратилган. Айниқса, Ўзбекистоннинг чекка ҳудуд ва вилоятларида яшайдиган ёшлари ҳам танловда фаол иштирок этишга чорлаб қолинади.
Фақат Ўзбекистонда доимий яшайдиган жисмоний шахсларгина танлов учун ариза топширишлари мумкин. Ташкилот ва муассасалар танловда иштирок этмайди.
Ўқувчи ва талаба ёшлар битта умумий лойиҳа бўйича ариза топширишлари ҳам мумкин. Бунда улар лойиҳа ғолиб чиқадиган тақдирда Тошкент шаҳрида ютуқни қабул қилиш учун бир шахсни аризада вакил этиб кўрсатишлари керак бўлади.
Лойиҳа бўйича аризаларни 2012 йил 20 февралгача ўзбек, рус ёки немис тилларидан бирида электрон почта манзилига юбориш лозим. Аризада лойиҳа ҳақида маълумотлар батафсил баён этилиши ва уни молиялаштириш учун зарур бўлган сарф-харажатлар рўйхати ҳам кўрсатилиши шарт.
Танлов ғолибларини 2012 йил 6 март куни — Германия Федератив Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги дипломатик алоқалар ўрнатилган юбилей санасида эълон қилиш режалаштирилган.
Изоҳлар (0)
RSS ўгириш / айлантиришРўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.