Халқаро Конференцияга тайёргарлик

Халқ таълими вазирлиги томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида
 
Мамлакатимизда таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ва юқори малакали интеллектуал баркамол авлодни тарбиялашда давлат сиёсатининг ўрни ва ролини халқаро жамоатчиликнинг ўрганиши  ва танишишини таъминлаш мақсадида ташкил этилаётган “Билимли ва интеллектуал баркамол авлодни тайёрлаш – мамлакатни барқарор ривожлантириш ва модернизациялашнинг энг муҳим омили” мавзусидаги Халқаро конференцияни ўтказишга оид Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 5 январдаги “Тошкент шаҳрида Халқаро конференция ўтказиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги           Р-3777-сонли Фармойишининг ижросини таъминлаш мақсадида:
 Бугунги кунга қадар мазкур буйруқ асосида Халқаро  конференцияга тайёргарлик кўриш юзасидан қуйидаги ишлар амалга оширилди:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 5 январдаги “Тошкент шаҳрида Халқаро конференция ўтказиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Р-3777-сонли Фармойиши асосида вазирликнинг 2012 йил 9 январдаги 1-Ф-сонли Фармойиши қабул қилинди.
Мазкур Фармойиш асосида вазирлик ишчи гуруҳи аъзолари таркиби, секциялар бўйича масъуллар таркиби, амалга оширилиши зарур бўлган ишларнинг назорат режаси тасдиқланди.
Барча масъуллар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Ҳар бир секция, айниқса, вазирлик масъул бўлган секциянинг (Мактаб таълими – интелектуал баркамол авлодни тарбиялашнинг асоси)  ҳар бир йўналишига масъуллар бириктирилиб, уларнинг вазифалари белгиланди.
Республика таълим маркази томонидан муассасаларни намунавий тайёрлаш юзасидан тавсия ишлаб чиқилиб, муассасаларга етказилди. Тошкент шаҳридаги 5 та умумтаълим мактаби (69-, 243-,17-, 28-, 50-сонли мактаблар)да меҳмонлар ташрифи учун тайёргарлик ишлари бошланди. Жумладан, ушбу мактабларда ташриф кунлари очиқ дарслар ўтадиган ўқитувчилар, синфлар белгиланиб, уларга дарс мавзулари аниқланди.
Кимё, биология, физика, информатика, математика, инглиз тили фанларидан замонавий педтехнологияларни қўллаган ҳолда дарсларни намойиш этиш бўйича барча ташкилий ишлар олиб борилмоқда.
Вазирликнинг Таълим жараёнига ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш бўлими томонидан таълим муассасаларига 131 номдаги электрон дарсликлар ва физика, кимё ва биология фанларидан вертуал лаборатория ишлари етказиб берилди.
Меҳмонларнинг ташриф маршрути ва хронометраж тайёрланди.
Халқаро конференция иштирокчиларини белгиланган объектларга ташрифини ташкил  этиш кетма-кетлиги  схемаси ишлаб чиқилди ва Олий таълим вазирлиги билан ҳамкорликда такомиллаштирилмоқда.
Ташриф белгиланган мактабларни таъмирлаш ва жиҳозлаш учун Вазирлар Маҳкамаси баёнига кўра қўшимча маблағ йўналтирилди.
Бугунги кунда танланган мактабларда таъмирлаш ишлари тугатилмоқда.
Вазирликнинг 2012 йил 3 январдаги 02-03-сонли хати билан Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқлари, Давлат педагогика ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтлари ректорларига жорий йилнинг 18 январига қадар 3 тадан илмий мақола тайёрлаш бўйича кўрсатма берилган эди.
Белгиланган муддатда 227 та мақола таклиф этилди. ЎзПФИТИ ходимлари мазмуни ва долзарблигига қараб 89 та мақола  сараланиб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этилди.
Белгиланган жадвал аосида конференциянинг ялпи йиғилишида қатнашиш учун вазирлик раҳбарияти ходимлари, ҳудудий ҳалқ таълими бошқармалари, малака ошириш ва давлат педагогика институтлари  ректорлари, республика ташкилотлари раҳбарлари, Тошкент шаҳридаги илғор мактаб директорларидан иборат 164 кишилик рўйхат ҳам тайёрланиб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида ташкил этилган  ишчи гуруҳга тақдим этилди.
Халқ таълими вазирлиги томонидан конференция ишига таклиф этиладиган жами 52 нафар чет эллик иштирокчилар рўйхати шакллантирилди, ушбу номзодлардан 19 кишини таклиф этиш юзасидан рухсат олинди.


Тасдиқланган назорат режа ижроси мониторинги  вазирликнинг штаби томонидан олиб борилмоқда.
  • +28
  • 30 январ 2012, 16:10
  • mumtoz

Изоҳлар (2)

RSS ўгириш / айлантириш
+
+2
Assalomu alaykum, kattakon rahmat Mumtoz opa, juda yaxshi mavzu ekan. Yurtimizdagi ta'limga qaratilayotgan islohotlardan juda xursandman. :)

Xalqaro konferensiya tashkillashtirilayotganini o'qib xursand bo'ldim to'g'risi.

Batafsil ma'lumotlarni yana kutib qolamiz,
hurmat bilan Kavsar.
avatar

kawsar

  • 31 январ 2012, 15:24
+
+1
Эътибор учун раҳмат. Албатта кузатиб боринг, Кавсархон. Халқаро симпозиумга дунёнинг турли бурчакларидан иштирок этувчиларнинг, шунингдек ўзимизнинг олимлар ва Халқ таълими тизими мутахассисларининг ҳам мақола-тезислари, янгиликлари жойлаштириб борилади.
avatar

mumtoz

  • 1 феврал 2012, 10:25

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.