Тасдиқлаш
Замонавий ахборот коммуникацион технологияси ва уни амалга ошириш воситаларининг жадал ривожланиши ахборот жамиятининг шаклланишини олдиндан белгилаб беради. Бундай жамиятда инсон фаолиятининг ҳамма соҳаларида меҳнат қилаётганларнинг аксарияти ахборотларни ишлаб чиқиш, сақ-лаш, қайта ишлаш ва унинг энг юқори шакли — билимларни тарқатиш билан шуғулланади. Бу соҳада Интернет технологиялари муҳим аҳамиятга молик.
XX асрнинг иккинчи ярми, айниқса, унинг охирги 10 йиллигидан бошлаб ахборотлар оқими кўлами кескин ўсиб борди. Инсоният саноат асридан ахборот манбаи даврга ўтди, бу эса кўпгина фаолият соҳаларида сезиларли ўзгаришларга, дунёда ягона ахборот муҳитининг шаклланишига олиб келди. Ахборот энг асосий ишлаб чиқарувчи ресурслардан бирига, иқтисодиёт ва умуман, жамиятнинг ривожланиш пойдеворига айланмоқда. Бу эса инсоният томонидан ахборотларни қанча- лик тез суръатларда қабул қилиш ва ўзлаштиришини тақозо этмоқда. Акс ҳолда ахборотлар мазмуни эскириб, ўз қийматини йўқотади.