Навоий ижодида Ватан

Навоийнинг мана бу рубоийси эл орасида шунчалар машҳур бўлиб кетганки, кўплар уни ёд билади:

Ғурбатда ғариб шодмон бўлмас эмши,

Эл анга ишфиқу меҳрибон бўлмас эмиш.

 Олтун қафас ичра гар қизил гул бутса,

 Булбулга тикондек ошён бўлмас эмиш.

Бу шеър — шоирнинг илк лирикаси маҳсули. Олимларнинг далолат қилишича, у муаллиф, такдир тақозосига кўра, ҳозирги Эроннинг Машхад шаҳрида — мусофирликда яшаган даврида (1457-1464) ёзилган.

( Давомини ўқиш )