Мен нечун севаман Ўзбекистонни


МЕН ТАЪЗИМ ҚИЛАМАН ОНА ХАЛҚИМГА...

деб ёзган эди шоир машҳур бир шеърида
Ҳақиқатан ҳам шоирнинг ҳар бир сатридан Ватанга, халққа муҳаббат, фидойилик уфуриб туради.
Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Абдулла Орипов бугунги ўзбек шеъриятининг энг машҳур вакили, инсон руҳиятининг жўшқин куйчисидир.
Абдулла Орипов ижодининг дастлабки даврлариданоқ асарларида озод Ватан, мустақиллик тушунчалари акс этган бўлиб, ўқувчи қалбида истиқлолни қадрлаш туйғуларини кучайтириш учун хизмат қилади.
У ҳар лаҳза тақдир туғилиб, вояга етмоқни насиб этган Ўзбекистонни ўзи учун муқаддас Она юрт, киндик қони томган улуғ маъво деб билди. Абдулла Орипов 1964 йилда ёзилган «Мен нечун севаман Ўзбекистонни» шеърида:
Мен нечун севаман Ўзбекистонни,
Тупроғин кўзимга айлаб тўтиё.
Нечун Ватан дея еру осмонни
Муқаддас атайман, атайман танҳо...
Хўш, нечун севаман Ўзбекистонни,
Сабабини айтгин десалар менга,
Шоирона гўзал сўзлардан олдин
Мен таъзим қиламан она халқимга.
деб ҳайқирган эди. Ўз она Ватани ва халқи ҳақида бундай гапларни ўша даврда айтиш учун катта журъат, матонат керак эди.

Айтгил, дўстим

Бошинг эгиб, таъзим айла, шукрона айт,
Сени гулдек эркалаган чаман учун.
Осмонларда юрган бўлсанг, тупроққа қайт,
Айтгил, дўстим, нима қилдик Ватан учун?

( Давомини ўқиш )

Онажон - юртим!

Ўзбекистон — юртлар ичра суюк давлат,
Босқинлардан безган, бағри куюк давлат.
Офатлардан омон чиққан ҳумо қушим -
Ўзбекистон — келажаги буюк давлат.
* * *
Сенга топинурман дунёда танҳо,
Номингни дуодай ёд олиб юргум.
Танг келса ҳам ғурур, шавқимга само,
Пойингга бош ургум,
Онажон — Юртим!

НОСИР МУҲАММАД

Ватан туйғуси- баркамоллик гарови

Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритгандан бошлаб жамиятимизнинг барча соҳалари қатори маънавий ҳаётимизда ҳам улкан ўзгаришлар рўй бермоқда. Биз барпо этаётган давлат, аввало, умумжаҳон цивилизациясига, давлат қурилиши соҳасида тараққий этган бошқа халқлар эришган тажрибаларга, тарих синовларидан ўтган анъаналаримиз ва миллий қадриятларимизга асосланмоқда. Бугун олдимизда ниҳоятда муҳим, яъни келажагимизни ҳал қилувчи янги вазифа турибди. Бу албатта, эркин фуқаролик жамияти маънавиятини шакллантириш, бошқача айтганда, озод, ўз ҳақ-ҳуқуқларини яхши танийдиган, ўз кучи ва ақлига ишониб яшайдиган, айни замонда ўз шахсий манфаатларини халқ ва Ватан манфаатлари билан уйғун ҳолда кўрадиган комил инсонларни тарбиялашдан иборатдир. Буюк бобокалонларимиз меросини давом эттириш, ёшлар онгида Ватанга муҳаббат туйғусини шакллантириш, одоб-ахлоқли, жисмонан етук ва соғлом авлодни тарбиялаш ҳам бизнинг маънавиятимиздир.

Ҳозирда терроризм ва гиёҳвандлик каби иллатлар авж олаётгани ҳеч кимга сир эмас. Ана шундай таҳликали даврда ёшларнинг маънавий салоҳиятини шакллантириш, уларнинг бўш вақтини тўғри ташкил қилиш ўта муҳим вазифа.

( Давомини ўқиш )

Ватан ҳимояси-олий бурч.

Халқимиз азалдан тинчлик ва осойишталикни Ватан, она, озодлик каби муқаддас тушунчалар қаторида улуғлаб, эъзозлаб келади. Ватан озодлиги, тинчлиги ва хавфсизлиги ҳимоячилари эса мудом ҳурмат-эътиборда.
Инсон маънавий оламининг кучи, қудрати унинг Ватан олдидаги бурчи, масъулиятини қандай англаб тушунишида ҳам намоён бўлади. Президентимиз Ислом Каримов “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида маънавий жасорат туйғусига алоҳида тўхталиб, “Урганчни босқинчилардан ҳимоя қилишда байроқ тутиб жон берган Нажмиддин Кубронинг қаҳрамонлигида, дунёни тўфондек босган Чингизхон қўшинига қарши ўн бир йил муттасил мардона кураш олиб борган Жалолиддин Мангубердининг жанговар руҳида, юртимизни истилочилардан озод қилиб, буюк давлат барпо этган Амир Темур бобомизнинг бунёдкорлик салоҳиятида ҳам маънавий жасорат туйғуси буюк ва устувор аҳамият касб этгани шубҳасиз”, деб таъкидлайди.


( Давомини ўқиш )

14 январ – Ватан ҳимоячилари куни

Ўзбекистон Республикаси Мустақилликга эришгандан сўнг аввало ўзининг қуролли кучларига эга бўлишга интилди чунки бу хар бир мустақил бўлган давлат учун зарур хисобланади. Шунинг учун хам  Ўзбекистон Республикаси ўзининг қуролли кучларини барпо этишга интилди ва бу йўлда қуйидаги ишларни амалга оширди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1991 йил 6 сентябрдаги Фармонига асосан Мудофаа ишлари вазирлиги ташкил қилинди. Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 25 окгябрдаги қарорига биноан Мудофаа ишлари вазирлигининг ҳуқуқий мақоми, тузилиши ва Низоми тасдиқланди. Вазирлик маҳаллий ҳарбий бошқарув органлари, фуқаролар мудофааси штаби ва армия сафидан ташқаридаги хизматнинг махсус бошқармаси негизида ташкил қилинди.


( Давомини ўқиш )

Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир

                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                     


Халқ таълими вазирлигининг “Мустақиллигимизнинг 20 йиллиги ҳамда “ZiyoNET” портали тарғиботига бағишлаб вазирлик тасарруфидаги ташкилотларда учрашувлар ўтказиш режаси” га биноан бугун “Баркамол авлод” Республика болалар техник ижодиёт Марказида раҳбар ҳодимлари, тўгарак раҳбарлари ҳамда тўгарак аъзолари-болажонлар билан ҳамкорликда “Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир” номли мавзуда давра суҳбати ўтказилди.

( Давомини ўқиш )

Ватан учун яшайлик

Дарҳақиқат, кечагина биз яшаган XX аср бугун тарих саҳифаларига зарҳал ҳарфлар билан ёзилди. Фактлар, маълумотлар далолат бериб турибди: шу аср бошқа асрларга қараганда, воқеаларга бой бўлди. Буюк ўзгаришлар содир бўлди. Энг муҳими, интиҳосида биз, ўзбеклар учун ҳам бахтли – буюк воқеа содир бўлди. 1991 йилнинг 31 август куни биз яшаётган муқаддас заминда Ўзбекистоннинг Давлат Мустақиллиги эълон қилинди.

( Давомини ўқиш )

Ўзбекистон-бунёдкорлар макони

Юқоридаги мавзуда  Мустақилликнинг 20 йиллгига бағишлаб ва уни муносиб кутиб олиш мақсадида бугун Республика Мусиқа ва санъатга ихтисослаштирилган мактаб -  интернатида  «ZiyoNET»  Ресурс Марказининг ХТВ хузуридаги бўлими ходимлари Г.Шаҳобиддин қизи, Н.Жумаева, Р.Хўжаева ҳамда  журналист  Евгений Скляревскийлар иштирокида Мактаб ходимлари билан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мактаб интернатида жами 926 нафар ўқувчи таълим ва тарбия оладилар.

Тадбирни муассаса раҳбари З.Ж.Холмирзаев очди ва меҳмонлар билан таништириб, ташриф ҳақида тушунча берди.

Тадбир ҳақида тўлиқ тафсилотлар бу ерда Евгений Скляревский

Муассасада ўтган тадбир ҳақида Маълумот кейинги саҳифаларда давом этади. Мана буларни қисқача кўриш мумкин



Шу азиз Ватан барчамизники

Мустақиллигимизнинг 20 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган навбатдаги анъанавий тадбир бугун Ўлкашунослик ва экология йўналишидаги Республика «Баркамол авлод» болалар Марказида ўтказилди.

Ушбу тадбир "Шу азиз Ватан барчамизники" мавзусида деб номланиб,  юмалоқ стол атрофида «Давра суҳбати» шаклида ташкил этилди.

Тадбир  "ZiyoNET "  ресурс марказининг Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бўлими ходимлари (Г.Ибрагимова, Р.Хўжаева, Н.Жумаева  ҳамда Евгений Скляревский )нинг ташаббуслари билан ташкил этилди ва бошқарилди.

Унда Марказда фаолият юритаётган барча ходимлари иштирок этишди ва ўзларини қизиқтирган саволларини беришди.


( Давомини ўқиш )

Шу юртнинг фарзандиман





















Халқимиз ўзининг энг улуғ, энг азиз айёми — Мустақиллигимизнинг 20 йиллигини кенг нишонламоқда. Бу гўзал байрам қалбларимизга чексиз фахр-ифтихор, кўнгилларимизга сурур бахш этади.

Ота-боболаримизнинг асрий орзулари ушалган мазкур тарихий кун юртимизнинг барча шаҳар-у қишлоқларида кенг миқёсда, улкан шодиёналар билан тантана қилинмоқда.

Мустақиллик — энг улуғ, энг азиз неъмат. Озодлик, ҳуррият, эркинлик. Бу олий тушунчаларни юракдан ҳис қилиш, англаб яшаш саодат.

( Давомини ўқиш )

Ўзбекистон - ва жаҳон: Йигирма йиллик довонлар оша

  Ўзбекистон шундай фазилатли диёрки,  халқи- чин меҳнаткаш, тупроғи- тирик жондек заҳматкаш, табиати- дилкаш, хорижий элу-юртлар  билан  доим иноғу елкадош мамлакат!

Ўзбекистон шундай ҳикматли диёрки, одам учун, олам учун, хаёт учун кавсар суву, минг турли маъдану, хуллас, нимаики зарур-зарурат бўлса, хаммасини қўш- қўллаб беради!

Ўзбекистон шундай ҳимматли диёрки, сир-синоатларинг, хислат-фазилатларинг, антиқа мўжизаларини таъриф- тавсиф этмоққа қалам заиф. Тил ожиз!

( Давомини ўқиш )

Мустақиллик маданиятдан озиқланади мақола кўрсаткич

Манбалардан аёнки, юртимиз тарихи қадимги замонларга бориб тақалади. Ўрта Осиё азалдан Яқин Шарқ ва Ғарб давлатлари, яъни Урарту, Миср, Юнонистон, Бобил, Рим каби мамлакатлар билан иқтисодий ва маданий алоқада бўлган. Шунинг учун ҳам у доимо чет эл истилочиларининг диққатини ўзига тортиб келган.

Шу юртнинг фарзандиман рукнида

Ватан туйғуси

Биз ҳаётга катта орзу-умидлар билан кириб келаётган ёшларимизга бир ҳақиқатни, яъни, Эй болам, сенинг Ватанинг битта – барчамизга азиз, бетакрор мана шу Ўзбекистон. Ота-боболаринг ҳоки шу ерда ётибди. Шу муқаддас замин сени дунёга келтирган, сен уни обод этишинг, ҳимоя қилишинг шарт.

Нафақат сенинг ўз ҳаётинг, балки сенга умид кўзини тикиб турган, опа-сингилларинг, ёш гўдаклар, нуроний қарияларимизнинг ҳаёти ҳам ана шу бурчингни нечоғлик адо этишингга боғлиқ, деган тушунчани уларнинг қалбига, онгу шуурига сингдиришимиз даркор.
И.Каримов

Эл орасида шундай бир ривоят юради:
Кунлардан бир куни мамлакатни ёв босибди. Аҳолини тиғдан ўтказиб, юртни талаб вайрон этибди. Ёв аскарлари қирғиндан омон қолган бир аёлни икки нафар фарзанди билан асир олиб ўз шоҳлари олдига олиб келибди. Асирларни олдига олиб кирган мулозим, шоҳга она ўз фарзандларини ҳаддан зиёд яхши кўришини, улар учун жонини ҳам фидо қилишга тайёр эканлигини билдирибди.

( Давомини ўқиш )

Эртадан кейин байрам!!!

Бир дўстим айни пайтда хорижда. Кеча у билан гаплашаётиб, «байрамлар билан!» десам хайрон қолди.

-Қанақа байрам?

Кутилмаган саволдан салкам довдирадим.

-Мустақиллик байрами-ку!

“Ҳа-а, шундай демайсанми...” — деб қўйди у бепарво тарзда.



( Давомини ўқиш )
  • +3
  • 30 август 2010, 10:39
  • husen
  • 2