Неча бу фалак солғуси ғурбатга мени,
Ҳар лаҳза тугангусиз машаққатга мени,
Не чора қилай, нетайки, тенгри гўё
Меҳнатини манга яратти, меҳнатга мени.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур
Юқоридаги "ҳасбу ҳол" тарзидаги рубоий шоҳ ва шоир, зоҳиран шоҳ бўлса-да, ботинан дарвеш бўлган инсон Заҳириддин Муҳаммад Бобур қаламига мансубдир.
Бу йил бобокалонимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топганига 529 йил бўлади.Қуйидаги ҳужжатли фильмда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти, фаолияти билан танишишингиз мумкин.