
Самарқанд Давлат музей — қўриқхонасининг тасвирий санъат жамғармаси беш мингга яқин рангтасвир, графика, плакатлар, ҳайкалтарошлик ва амалий санъат асарларини авайлаб — асраб, сақлаб келмоқда.
Ижодий фаолияти давомида ўз мўйқалами билан Ўзбекистоннинг таърифини, Ватан мадҳини, юртдошлари, табиат гўзаллигини акс эттиришига бел боғлаб, том маънода бунга эришган истеъдодли рассомлар М.Калантаров, З.Ковалевская, Р.Тимуров, Л.Бурэ, Н.Карахан, Р.Ахмедов. А.Розиқовлар ўз асарлари билан Ўзбекистоннинг ХХ- аср бадиий рангтасвир ҳаётига улкан ҳисса қўшдилар.
Музей — қўриқхонасида сақланаётган ўзининг бетакрор ранглари билан, қадим Самарқанд, Бухорога хос тор кўчалар ва ўзбек халқининг урф — одатини, маиший ҳаётини, ўзида мужассамлаштирган ихчам ховлилар, ҳамда бу шахарларнинг тарихий — меъморий обидалари акс этган рангтасвир асарларида Ватан мадхи тараннум этилган. Шу юртда туғилиб улғайган рассомлар асарларидаги воқеликлар, Ўзбекистон ва ўзбекистонликлар ҳаётини, давр руҳини моҳирона ранглар жилоси орқали ифодалашган.
Иқтидорли рассомлар ижодини ўрганиш натижасида шу нарсага амин бўламизки, ижодкор рассомлар ўз асарларида халқимизнинг бой ва бетакрор моддий ва маданий ҳаётини тасвирлашган.
Кўргазма менга жуда ёқди. Айниқса рангтасвирдаги рангларнинг товланиши кишини ўзига тортади.
Мазкур кўргазмада рассомларнинг 40 та рангтасвир асарлари намойиш этилмоқда.
Кўргазма 2012 йил 21 апрелдан 1 майга қадар Ўзбекистон санъат музейида намойиш этилади.