Мактаб саҳнаси учун
Ўзбек халқининг улуғ шоири ва мутафаккири Алишер Навоийнинг мактабда ўрганиладиган ва умуман барча асарларида комил инсон тимсоли, унга хос жамики сифатлар ўз аксини топган. Шу боис умумий ўрта таълим мактабларининг Адабиёт дастурида барча синфларга ўқувчилар руҳияти, ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда Навоийнинг энг сара асарларидан парчалар киритилган. Бу асарларда одоб-аҳлоқ, тавозе, қаноат, камтарлик, поклик, ҳалоллик, илм, саҳоват, ҳиммат, меҳр-мурувват, карам каби юксак инсоний фазилатлар тараннум этилган. Навоий асарларини ўрганиш ўқувчи қалбини поклаш билан бирга уни она Ватанга муҳаббат, ўтмишига ҳурмат, улуғ аждодлар олдида масъуллик руҳида тарбиялайди, ҳалоллик, комиллик сари етаклайди.
Алишер Навоий асарларини нафақат синфда, балки синфдан ташқари машғулотларда ҳам ўқиб ўрганилиши, турли тадбирлар: Аллома ҳаёти ва ижодини ўрганишга бағишланган адабий кечалар, шеърхонлик, ғазалхонлик беллашувлари, саҳна кўринишлари, адабиётшунос, навоийшунос олимлар билан учрашувлар ўтказилиши ҳам ўқувчилар тафаккурини ўстиради, маънавиятини юксалтиради. Шундай тадбирларнинг доимий, айниқса, Навоий таваллуди кунлари давомида ўтказилишининг аҳамияти каттадир.
(
Давомини ўқиш
)