
Болаларнинг энг севимли ташкилотларидан бири бўлмиш “Камолот” ЁИҲ ҳомийлигидаги “Камалак” болалар ташкилоти ўзининг яна бир болаларбоп лойиҳасини ўтказиш жараёнида. Бу лойиҳанинг номи ҳам болаларбоп бўлиб. Мазкур лойиҳа севимли ташкилотнинг 10 йиллигига атаб ташкил қилинмоқда.
“БАХТЛИ БОЛАЛИК” лойиҳаси болаларни миллий ғояси асосида Ватаннинг содиқ фарзандлари ва комил инсон этиб тарбиялаш, ўз Ватани билан ғурурланиш ва унинг тараққиёти учун ўз ҳиссасини қўшиш туйғуларини кучайтириш, уларда маънавий меросимиз ва қадриятларимизга меҳр туйғуси, инсонпарварлик ҳиссини уйғотиш, тиббий, ҳуқуқий, экологик маданиятини шакллантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, оммавий спортга жалб қилиш, иқтидорларини рўёбга чиқаришда кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек, “Камалак” Болалар ташкилотининг 10 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида ташкил этилиши режалаштирилган.
Лойиҳа Қорақолпоғистон Республикасида, Хоразм вилоятида, Бухоро воҳасида, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Сурҳондарё, Фарғона, Андижон, Наманган, Тошкент, Қашқарарё каби сўлим вилоятларда ҳамда Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилмоқда. Демак, календарьга қараган ҳолда Қорақолпоғистон Республикаси йўл оламиз.
(
Давомини ўқиш
)