Йўқотилган севги


Дўст орттирган одам қувонар одат,
Дўсти кўпайганнинг юзида кулгу.
Янги дўст топдиму, найлайин, фақат
Юрагим тубида изтироб, қайғу...

Илк бор дил розини сўзлаган жойда
Энг охирги марта учрашдик, ҳайҳот!
"Ҳисларни алдамоқ бекор, бефойда,
Фақат дўст бўлайлик сиз-ла умрбод!"


( Давомини ўқиш )

Paypoqdan hayvonchalar

Bola tarbiyasida ijodkorlikni rivojlantirish muhim omillardan biri hisoblanadi. Ijodkorlik ruhida ulg’aygan bola birovlarga yomonlik qilishdan, xasad qilishdan uzoqda bo’ladi. U doimo yaxshilik va ezgulik haqida o’ylaydi. Shu sababdan bugun sizlarga oilangizda, yaqinlaringiz orasidagi jajji shirintoylarga o’rgatishda as qotadigan paypoqdan“Antiqa hayvonchalar” yasashni o’rganamiz.  ...Batafsil

"Онажоним шеърият"



4 апрел куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида “Онажоним — шеърият” тўгарагининг навбатдаги машғулоти бўлиб ўтди. Ҳар сафаргидай тўгаракни Ўзбекистон Халқ шоири Иқбол Мирзо бошқариб борди. Тўгарак аъзоларидан бўлган Дилором Тиркашова ва Иқбол Юсуфларнинг янги шеърлари барчада илиқ таассурот қолдирди.

Тўгарак аъзоларидан бўлган тўрт нафар ёш ижодкорнинг ижод намуналари 18 апрелда бўлиб ўтадиган келгуси машғулотга муҳокамага қўйилди.Машғулот Ёзувчилар Уюшмасининг мажлислар залида соат 15-00да бўлиб ўтади. Унга барча қизиққанлар, адабиёт ихлосмандлари иштирок этишлари мумкин.

Мендек вафодор топилмас


Сендек менга бир ёри жафокор топилмас,
Мендек сенга бир зори вафодор топилмас.

Бу шаклу шамойил била худ ҳуру парий сен
Ким, жинси башар ичра бу миқдор топилмас.

Ағёр кўз оллидаку ул ёр аён йўқ,
Ғамхоре кўнгул ичраю ғамхор топилмас.

Эй гул, мени зор этмаки, ҳуснунг чаманида
Кўзни юмуб очқунча бу гулзор топилмас.

Бобур, сени чун ёр деди, ёрлиғ этгил,
Оламда кишига йўқ эса ёр топилмас.

Онамга мактуб


Ростмана хоридим ҳаётдан,
Рўҳимда, ўйимда чалкашлик.
Кўнгил ҳам қолмоқда баётдан
Умидлар толиқди саботдан..

Рутубат. Уқубат. Йўқ қувват
Жонимни тортқилаб чўқишар..
Кимсадан кутмасман мурувват,
Мен ҳақда эртаклар тўқишар..

Яшашдан безидим, толиқдим
Ўнгимда, сўлимда йўқ нажот.
Айт, ҳаёт, мен нечун ошиқдим
Атрофда қузғунлар очофат..

… Руҳ озод бўлсайди руҳ озод..
Ёинки бўлсайди дил обод?!
Бу ғамлар ўткинчи, биламан,
Ўтгунча умр ҳам харобот.
 
Унутдим, бахт надур, на роҳат
Ё қочиб кетсайдим ўзимдан..
Қўмсайман заррача ҳаловат
Армонлар уф-урар сўзимдан..
 
Хасратлар, аламлар емирар
Онажон соғинчдан ўлсайдим..
Бағримни надомат кемирар,
Қаро ер бўлсайдим, бўлсайдим..
 
Сен бахтли бўласан, дер эдинг,
Дуолар бўлмади ижобат.
Бир ўзинг ётмагин, олиб кет –
Пойингда қилайин ибодат..
 
… Ростмана хоридим ҳаётдан!
Мен учун кутилган нажот йўқ!..
Онажон мени ҳам йиқитди
Пайкондан отилган ўшал ўқ..
 
йиқилиб боряпман пойингга...

Юрагимга деганларим..


Юрагим-ей, сенга раҳмим келиб кетди..
(Қўшиқдан)

Яна озроқ қолди, чида эй юрак,
Мен сен-ла мақсадга етмоғим керак.
Қирқ йилки, дўст бўлдинг, кўксимда уриб,
Куйдирди бедилга бир дилни бермак.

Нечун безовтасан, “гурс”- “гурс”лар нечун,
Қўй, санчма, “тиғ”ларнинг ўзи етарли.
Осуда кунлар ҳам келар сен учун,
Ҳаётда ўз йўлинг бор-ку, айтарли!.

Бир умр сирдошим, ҳамроҳим юрак,
Забардастим менинг, дилдошим юрак.
Шодлигу, ғамимда йўлдошим юрак
Озгина сабр қил, чидашинг керак.

Яна озроқ чида, мен ёрни топиб-
Унинг рухсорига термулай, тўяй.
Алдоқчи кўзига сўнгги бор боқиб-
Алдоқчи нигоҳдан майлига куяй?!...

… атиги бир сония, бир сония чида
Бир ҳовуч сув каби тўкилай, тўлай.
Бемеҳр бўлса ҳам майли сўнгги бор-
Тошбағир кўксиига
бош қўйиб ўлай?!.
… ЯНА ОЗРОҚ ЧИДА?
(с)
 

Самовий ҳис-туйғулар мусаввири - Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек (1)

Шундай ижодкорлар бўладики, вақт уларни эл қалбидан йироқлаштира олмайди. Вақт олислагани сайин ижодкор халқ, юрт, башар дилига қириб бораверади, долзарб ижтимоий муаммоларни ҳал этишда авлодларга маънавий, ғоявий кўмаклашишдан тўхтамайди. «Элининг виждони ҳисобланган мана шундай адиблардан бири Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек эди.

Шанба куни бир қанча ҳамфикрларим билан Мусо Тошмуҳаммад Ойбекнинг уй-музейига зиёратга бордик.







( Давомини ўқиш )

Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди

Хазрат Алишер Навоийнинг 571 йиллик юбилейи олдидан
Болалик даври

  Алишер Навоий 1441-йил 9-февралда Амир Темурнинг ўғли Шоҳруҳ Мирзо шоҳлиги даврида Ҳиротда туғилди. Замондошлари унинг ҳақида кўпинча «Низомиддин Мир Алишер» деб ёзадилар. «Низомиддин» — дин, диёнат низоми дегани бўлиб, донишманд мансаб эгаларига бериладиган сифат, «мир» — амир демакдир. Унинг отаси Ғиёсиддин Муҳаммад (уни Ғиёсиддин Кичкина ҳам дер эдилар) темурийлар саройининг амалдорларидан, хонадоннинг ишончли кишиларидан эди. Онаси амирзода Шайҳ Абусаид Чангнинг қизи бўлган, исми маълум эмас. Алишернинг бобоси Темурнинг ўғли Умаршайх билан эмикдош (кўкалдош) бўлган экан.

Замондошлари унинг ҳақида кўпинча «Низомиддин Мир Алишер» деб ёзадилар. «Низомиддин» — дин, диёнат низоми дегани бўлиб, донишманд мансаб эгаларига бериладиган сифат, «мир» — амир демакдир. Унинг отаси Ғиёсиддин Муҳаммад (уни Ғиёсиддин Кичкина ҳам дер эдилар) темурийлар саройининг амалдорларидан, хонадоннинг ишончли кишиларидан эди. Онаси амирзода Шайҳ Абусаид Чангнинг қизи бўлган, исми маълум эмас. Алишернинг бобоси Темурнинг ўғли Умаршайх билан эмикдош (кўкалдош) бўлган экан. Буюк шоир ўз асарларида ўз асарларида бу қутлуғ даргоҳга яқинлигидан ифтихор этишини баён қилади. Шунингдек, унинг таржимаи ҳолига оид айрим лавҳалар асарларида учрайди. Бу табаррук зот тўғрисидаги баъзи маълумотларни эса унинг замондошлари ўз китобларида берадилар.

( Давомини ўқиш )

“Биринчи китобим”


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 февралдаги “Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузурида “Ижод” фондини тузиш тўғрисида”ги ПҚ-1292-сонли қарорида белгилаб қўйилган асосий вазифалардан бири юртимизнинг турли ҳудудларида яшаётган ёш иқтидор эгаларини аниқлаш, улар ижодини юзага чиқариш ҳамда ёш истеъдод соҳибларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашдан иборат эди. Шунингдек, қарорда ёш қаламкашларнинг илк китобларини “Ижод” фонди ҳисобидан чоп этилиши борасида ҳам аниқ кўрсатмалар берилган.

( Давомини ўқиш )

Принципларга содиқлик: Андрей Сахаров

Маънавий жасоратнинг учинчи белгиси ўзи амал қиладиган принципларга содиқликдир. Шахс ўз олдига бирор бир мақсад қўяр экан, маълум ахлоқий принципларга амал қилишга одатланади. Чунки муайян қоидаларга амал қилинишигина инсонни мақсад сари етаклайди, унга эришиш имкониятини юзага келтиради. Принциплар аслида, ниҳоятда қудратли куч. Тарихда умрини ўз принциплари йўлида қурбон қилган, «бошга қилич келганида» ҳам улардан қайтмаган кишиларни оз бўлса-да учратамиз. Ана шундай кишилардан бири академик Андрей Дмитриевич Сахаров эди.

( Давомини ўқиш )

Ижодга содиқлик: Александр Солженицин

Маънавий жасоратнинг иккинчи белгиси ўз ижодига содиқликдир. Ижод аслида, эркинликни талаб этади. Эркинлик чекланган вазиятда камдан-кам ижодкорларгина маънавий маҳсул бера оладилар, жамоатчилик фикрига таъсир ўтказадилар. Бироқ шундай улуғ зотлар ҳам борки, улар эркинлик чеклаб қўйилган замонларда ҳам, ижодкор «мафкуравий қалпоқ" остига тушиб қолганида ҳам, ўз ижодларига содиқ қола оладилар. Машҳур мутафаккир, рус классик адабиётининг сўнгги вакили, тоталитаризм ва социалистик реализм барқ урган бир даврда ҳам ўз ижодига содиқ қолишнинг уддасидан чиққан Александр Солженицин ижодини шунга йўйиш мумкин.

Александр Исаевич Солженицин Кисловодск шаҳрида туғилган. Унинг отаси Исай Солженицын адиб туғилганига қадар бахтсиз воқеа туфайли ҳаётдан кўз юмади. Онаси турмуш ташвишларини ўз зиммасига олиб, котиба бўлиб ишлай бошлайди. Саша олти ёшга етганида, улар Ростов-на-Дону шаҳрига кўчиб ўтадилар.

Мактабда Солженицин адабиёт билан қизиқади, шеърлар ёзади, драматик тўгаракка қатнашади. Катта ҳаётга жиддий тайёргарлик кўради: немис ва инглиз тилларини пухта ўрганади. Мактабдан сўнг Ю. Завадский театр-студиясига кира олмагач, Ростов университетининг физика-математика факультетига ўқишга киради. Иккинчи жаҳон уруши арафасида ўқитувчилик дипломини олади.

( Давомини ўқиш )
  • +18
  • 3 ноябр 2011, 15:22
  • mujgona
  • 1

Гоҳида...


Ғамлар бердинг чидадим,
Камлар бердинг чидадим,
Аямадинг кўзларимга
Намлар бердинг, чидадим…

( Давомини ўқиш )

Олтин кўприк



Истеъдод, истеъдод ва яна бир бора истеъдод соҳибларини топиш, тарбиялаш ва уларнинг меҳнатини муносиб қадрлаш энг асосий вазифамизга айланиши зарур.
Ислом Каримов

«Ижод сири-ёшликни сақлаб қолишда.
Буюклик сри-болаликни сақлаб қолишда.
Болалик интуицияси, сезги-ҳиссиёти алдамайди, ижодкорга умри давомида оламни объектив идрок этиши учун замин бўлади, маёқ бўлади»- деб ёзган эди тириклигидаёқ ўзига ва ўзбек халқига ҳайкал қўйган ёзувчи Тоғай Мурод.

( Давомини ўқиш )