Шахрихонда ZiyoNet кунлари

Халқ таълим вазирлигининг кўрсатмасига асосан бугун Андижон вилоятининг Шахрихон туманидаги 4-сонли умумтаълим мактабида жами 64 та мактабнинг информатик, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, туман Халк таълими ҳамда вилоят Халқ таълими мутасаддилари иштирокида «ZiyoNet  кунлари» ўтказилди.
Мазкур семинарга жами юзга яқин қатнашчилар иштирок этишди.
Семинарда ХТВнинг масъул ходимлари томонидан тайёрланган слайдлар орқали тушунтирилди ҳамда «online» шаклида барча манбалар залнинг ўзидан кўрсатиб берилди. Қуйидаги лавҳалар семинардан лавҳалар:.

Синфдошлар

Ўқувчилик йиллари — болаликнинг унутилмас даври. Унутиб бўлмайди, кўнгилдан чиқариб бўлмайди.
Синфдошлардан ҳам яқинроқлар борми бу ҳаётда? Улар илк бор мактабда учрашишган, мактабда танишишган. Бир синфда ўқишган, бир партада ёнма-ён ўтиришган, сафларда бирин-кетин юришган, қўл ушлашиб ўйнашган. Чопқиллаб-чопқиллаб чарчашмаган. Охирги бурда  нон  тенг бўлинган.  Оқар  сувга оқизиб-оқизиб  ейишган,  ўзаро баҳам кўришган. Қизғаниш нималигини билишмаган. Олам-олам орзулар, пок ниятлар билан яшашган. Севиб-севилишган. Сирлашишган. Бир-бирларидан гина сақлашмаган, хафагарчиликларини бир зумда унутишган…

( Давомини ўқиш )

Ўқитувчининг кўриниши қандай бўлиши керак?

Мактабга илк борган кунингизни эслайсизми? Кучли ҳаяжон ва қувонч қуршовида онангиз сизни илк устозингиз билан таништираркан, «Эти сизники, суяги бизники», деб ҳазиллашиб қўйгани ҳам ёдингиздадир. Сиз эса, болаларча самимий қизиқиш ва соф меҳр билан биринчи устозингизга уялибгина қарадингиз. Аминманки, биринчи устозингизни кўриниши-ю, кийиниши ва ҳатто кўзойнагигача сизнинг хотирангизда муҳрланиб қолган.

Ҳа, муаллимлик қилаётган ҳар бир киши ўз ўқувчисига том маънода ибрат вазифасини ўтайди. Ўқувчи устозининг ҳар бир хатти-ҳаракатига ўқувчилик даврида кўр-кўрона тақлид қилади. Ахир, у устоз. Устознинг эса хато қилишга ҳаққи йўқ. Тақлидчимиз ўқитувчисидек гапиришга, унингдек қадам ташлашга ва ҳатто бошини ушлаб ўйланишигача ҳамма-ҳаммасини такрорлаб кўради. Кимдир бу ишни пинҳон қилса, кимдир ошкора амалга оширади. Ахир, онаси каби меҳрибонлик қилаётган муаллимдан бошқа ким ҳам болага ИДЕАЛ бўлиб кўринарди? Шунинг учун ҳам ўқувчиларнинг кўпчилиги ёшлигида худди устозидек ўқитувчи бўлишни орзу қиладилар. Аммо, афсуски уларнинг айримлари бу фикридан жуда тез қайтади.

( Давомини ўқиш )

Ўқувчиларини узлуксиз касб-ҳунарга йўналтириш

  Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигига эришганидан сўнг  таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳатлар жараёнида асосий бўғин ҳисобланган умумий ўрта таълим мактаблари фаолиятида ўқувчиларни ҳаётга тайёрлаш ва касб танлашга йўналтириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
  Касбга йўналтиришдан асосий мақсад ўсиб келаётган ёш авлодни онгли ва мустақил равишда касб танлашга тайёрлашдан иборат бўлиб, бу жараён шахснинг бўлғуси касбий фаолият субъекти сифатида шаклланишини назарда тутади ҳамда унинг бозор иқтисодиёти муносабатларига мослашиб боришига кўмаклашади.


( Давомини ўқиш )

Чаққон репортёр нима дейди?

Эсимда, ўқитувчимиз дарсга қўлида журнал билан кириб келарди. Ўқитувчи ва журнални алоҳида-алоҳида тасаввур қилолмасдик ҳам. Қаттиққўл устоз столига ўтирар экан, йўқлама (э-келинг, шуни борлама дейлик) ни бошларди. Дарсга келмаган ўқувчиларга минус қўйиларди. Бундан-да, даҳшатлиси дарсни ўз вақтида қилмаганимиз учун “2” олиш ва унинг журналга босилиши нақ фожеа эди. Ҳа, мактаб ҳаётининг темир қонуни шу! Бугунчи? Келинг, бугуннинг айрим манзараларини тасвирлашга уринамиз.

( Давомини ўқиш )
  • +3
  • 20 май 2010, 10:55
  • husen
  • 2