Жисмоний тарбия дарсларида ўқувчи - ёшларга миллий ҳаракатли ўйинларни ўргатишда халқ анъаналаридан фойдаланиш

    Бизга маълумки халқ анъаналари, урф–одатларида ҳеч қандай қонунларда кўрсатилмаган ахлоқий нормалар мавжуд. Анъаналар ўзбек халқимизнинг асрлар давомида шаклланиб келган беқиёс тарихий қиёфасидир. Биз анъаналаримизни, урф–одатларимизни қанчалик чуқур ўргансак, улардан таълим истеъмолида мувофақиятли фойдалана оламиз. Халқ анъаналаридан таълим жараёнида фойдаланиш, ўқувчи–ёшлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни бошқаради, алоқаларни мустаҳкамлайди, уларни муайян мақсадга ундайди.


 


    Ўқувчи –ёшларимизнинг ҳаётда фаол йўл тутишини кўп жиҳатдан уларнинг маданий, марифий, маънавий ва жисмоний камолоти белгилаб беради. Айниқса тобора оммалашиб бораётган “Соғлом авлод учун” деб номланган  шиорнинг тантанаси биз белгилаб олган мақсад ва вазифаларнинг ечимини ҳал қилиш билан бевосита боғлиқдир. Ҳозирги  кунда мамлакатимизда ўтказилаётган ислоҳотларнинг самараси, уч босқичли “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва “Универсиада” каби спорт мусобоқалари ёшларимизни жисмонан етук, ахлоқан теран, маънан бой бўлиб шаклланишида етакчи ўрин эгаллаб келаётир. Миллий ҳаракатли ўйинларнинг яратилиши, бу бир киши фаолияти билан боғлиқ эмас. Аксинча уларни халқ яратган. Ўзбек халқимизнинг азалий урф–одатлари, маданий мероси, анъана ва умуминсоний фазилатлари билан бойитилган ва тўлдирилган.



( Давомини ўқиш )

Педагогик конфликтлар ва уларнинг умумий хусусиятлари

    Инсон ижтимоий мавжудот саналади. Ижтимоий муносабатларсиз инсон шакллана олмайди. Чунки инсон жамият таркибида улғаяди ва маълум ижтимоий муносабатларни бажариш, уларга риоя қилиш, улардан фойдаланишни ўрганади. Шу боис ижтимоий муносабатлар инсон ҳаётида жуда катта ўрин тутади. Мана шундай ўта муҳим ва инсон ҳаётига ўз таъсири ўтказадиган, инсоннинг кундалик турмушига чамбарчас боғланиб, унинг узвий таркибий қисмига айланган ижтимоий муносабатларнинг хусусиятларидан  бири бу – конфликтлар саналади. Бинобарин, конфликт инсоннинг турли ижтимоий муносабатларга киришиш жараёнининг ўзига хос оқибатлари мажмуидан иборат бўлган натижавий ҳодиса ва воқеликдир. Турли конфликтлар ва уларнинг хусусиятларини конфликтология соҳаси ўрганади.



( Давомини ўқиш )

Ёшларда ватанпарварлик туйғусини шакллантиришда ижтимоий онг шаклларининг ўрни

    Ҳозирги замонда яшаётган ёшларнинг онгига Ватанни севиш, умуминсоний ахлоқий¬-маънавий қадриятларни сингдириш, миллий ўзлигини англатиш; меҳр-шафқатли, виждонли, андишали қилиб тарбиялашда миллий онг ва унинг асосий таркибий элементлари бўлган тарихий онг ҳамда тарихий хотиранинг роли улкан бўлиб, улар катта аҳамият касб этади.


 


    Бизнинг фикримизча, ижтимоий онгнинг шаклларидан бири бўлган  миллий онг кишилар ўзининг маълум этник гуруҳга мансублигини, ватанининг тарихи, аждодлари қолдирган анъаналар, маросимлар, мерос ва амалий тажрибани, миллий манфаатларни умуминсоний қадриятлар билан боғлиқ равишда чуқур англаши, муайян муштарак ғоя ва мафкурага таяниб, ўз халқи ва ватанининг истиқлоли ва истиқболи йўлида фидокорона хизмат қилиши, бошқа миллатларга ҳам адолатли муносабатда бўлиб, уларнинг ўзига хослиги ва манфаатларини ҳурмат қилишидир. Демак, ижтимоий онг — бу объектив олам ва ижтимоий борлиқнинг кишилар онгида акс этиши бўлса, миллий онг — ижтимоий онгнинг таркибий қисми бўлган этник онгнинг асосий шаклидир. Бунда, масалан, тарихий хотира этник онгнинг компоненти бўлгани ҳолда, ижтимоий онгнинг бошқа шаклларининг ўрнини босмайди ва, айниқса, уларга зид келмайди, балки улар билан ўзаро муносабатда бўлади, шунингдек индивид томонидан ҳозирги замоннинг идрок этилиши хусусияти кўп жиҳатдан унинг ўтмишни тушунишига боғлиқ бўлади… Тарихий хотира халқнинг ижтимоий борлиғини ривожлантириш истиқболини, яъни келажакни ҳам муқаррар равишда қамраб олади, зеро келажак — ўтмиш ва бугунги куннинг муайян якуни, уларнинг оқибати ҳамда давомидир. Бизнингча, миллий онгда, тарихий онг ҳам бирмунча кенг ўзига хос бўлган жиҳатдан ушбу мақомга эгадир.



( Давомини ўқиш )

Мафкура - миллат руҳининг кўзгуси

    Мафкура нима, у нима учун керак деган саволга муҳтарам Президентимиз Ислом Каримов “ Мафкура бўлмаса ҳам, жамият, давлат ўз йўлини йўқотиши муқаррар” деб жавоб берган эди.


 


    Ҳақиқатан ҳам  мафкуранинг жамият, инсон ҳаётидаги роли, ўрни ўта беқиёсдир. Мафкура жамият, давлат ҳокимияти пайдо бўлиши билан  шакллана бошлади. Шу даврдан бошлаб ижтимоий қатламларнинг этник, миллий ва диний  мафкуралари пайдо бўла бошлади. Ҳозирги кунда дунёда хилма-хил, мураккаб, бир-бирига қарама-қарши жуда кўп мафкуралар мавжуд. Мафкура бу жамият ичида  ижтимоий қатламлар, гуруҳларнинг мақсад, манфаат ва эҳтиёжларини акс эттирган  ғоялар мажмуасидир. Шу сабабли ҳар бир ижтимоий қатламнинг турмуш тарзи, дунёқараши мавжуд бўлиб, шунга мос равишда мафкуравий эҳтиёж ҳам туғилади.



( Давомини ўқиш )

Тўқимачилик саноатининг ривожланишида миллий тўқималар турини кўпайтириш

      Давлат дастурига асосан 2015-йилда тўқимачилик корхонасининг қайта жихозлаш дастурида 50дан ортиқ аниқ хиссадорлик жамиятлари хусусий ва бошқа корхоналарнинг ривожлантириш дастурига кўра пахтадан йигирилган ипнинг 180 минг тоннага, пахта газламаларидан 120 миллион погона метр, трикотаж матоларни 16 минг тоннага етказиш режалаштирилган. Бу лойихаларни бажариш учун жами 639 миллион АҚШ доллар маблағ сарф этилиб уларнинг 76 миллиони корхоналарнинг ўзининг маблағларидан 44 миллион доллар банклар кредити хисобидан ва 518 миллион чет эл инвестицияси ва кредити хисобидан сарф қилиниши назарда тутилган.


Миллий тўқималаримиздан бўлган “Хон-атлас”, “Адрас”, “Бекасам”, “Банорас” тўқималарни ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш, янги тузилишли тўқималар турини яратиш хозирги куннинг долзарб масалаларидан биридир. Тўқимачилик саноатини янада ривожлантириш тайёр маҳсулотларни турларини кўпайтириб янги  тўқималарни яратиш ҳам бу вазифаларни бажаришда муҳим ахамиятга эгадир.



( Давомини ўқиш )

Машраб фалсафий қарашларининг илдизлари

    Бобораҳим Машраб ўз даврининг шоир ва мутафаккиригина эмас, балки, шу билан бирга, Ўрта Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатларига танилган ҳурфикрли, маърифатпарвар, мутасаввиф шоир ва халқ номидан илғор мафкуравий ғояларни дадил тарғиб эта оладиган забардаст файласуф ҳам эди.


 


    Машрабнинг тасаввуфий қарашларини ифодаловчи шеъриятнинг ёрқин фалсафий намунаси:


 


    Бу тани ҳокийнию руҳи равонни на қилай?!


    Бўлмаса қошимда жонон бу жаҳонни на қилай?!- матлаи билан бошланувчи машҳур ғазалдаги сўфий истилоҳлар, рамзий образ ва кинояларнинг асл мазмунини кенг шарҳлаш имконияти йўқлигидан уларда мавзу-мазмун яқинлигини, етакчи ғоя, ҳукмрон руҳ ва оҳанг умумийлигини, муаллиф “мен”ининг деярли бир хил намоён бўлишини қайд этиш билангина чекланамиз.


 




( Давомини ўқиш )

Машраб фалсафий қарашларининг илдизлари (давоми)

    XVII-XVIII асрларда халқнинг турмуши кескин ёмонлашди, очлик ва муҳтожлик, жабр-зулм кучайди. Жамиятда зўравонлик, ўзбошимчалик, лаганбардорлик, фирибгарлик, адолатсизлик, порахўрлик, иккиюзламачилик ва бошқа салбий ҳодисалар кенг томир ёя бошлади. Бунинг натижалари табақавий қарама-қаршиликлар, оммани эзувчиларга нисбатан норозилиги кучайди. Табиийки, буларнинг ҳаммаси маънавий ҳаётга, халқнинг онгига таъсир этмасдан қолмади. Халқ орасида тушкунлик, келажакка умидсизлик кайфиятлари пайдо бўлди. Бобораҳим Машраб ижоди ва дунёқарашида мавжуд тузумнинг ана шу мураккаб ва зиддиятли томонлари ўз аксини топди.


 


    Адабиётшунос Султонмурод Олим “Ишқ, ошиқ ва маъшуқ” рисоласида тўтию булбулдан ҳам зўр қуш бўлган “Қақнус” ҳақида маълумот бериб, ота-боболаримиз таърифу тасвир қилиб кетган қушлардан қай бири ҳақида билишимизни, Симурғ ёки Хумо, Анқо ёки Қақнус қандай қушлиги тўғрисида тушунча беради. У тўтию, булбулни ҳам доғда қолдиради, деб “… агар қақнус юз нола чекиб, жонни куйдирса, Деҳлавий минг нола ўқи билан дилларни тикади, аммо сен уларни ўқ эмас, ҳар бирини чақмоқдек чақнаган оҳ деб билки, улар бир сакраганда ер остидаги балиқдан то осмондаги ойгача етади, бу чақмоқдан чиққан ўқ ҳар дамда фақат ўзининг эмас, ҳатто оламнинг хирмонини ҳам куйдириб юборади”.




( Давомини ўқиш )

Аштархонийлар даври Мовароуннаҳрда маданий-маънавий ҳаёт

    Президент Ислом Каримов маданият ва маънавият ҳақида қуйидаги фикрни илгари суриб ёзган: Биринчи навбатда миллий маданиятимиз, халқ маънавий бойлигининг илдизларига эътибор бериш зарур. Бу хазина асрлар давомида мисқоллаб тўпланган. Тарихнинг не-не синовларидан ўтган. Инсонларга оғир дамларда мадад бўлган. Бизнинг вазифамиз-шу хазинани қўз қорачиғимиздек асраш ва янада бойитиш.


 


    “Маънавият” тушунчаси жамият ҳаётидаги ғоявий, мафкуравий, маърифий, маданий диний ва ахлоқий қарашларни ўзида тўла мужассам этади. Шунинг учун ҳам бу мавзуда фикр юритганда, мазкур қарашларнинг барчасини умумлаштириб, кенг маънодаги “маънавият” тушунчаси орқали ифода этиш мумкин.


 


    Маънавиятнинг негизи ва маъно-мазмунини белгилайдиган асосий хусусиятлар, биринчи галда инсоннинг руҳий покланиши ва қалбан улғайиши ҳақида гапирар эканмиз, бир масалага алоҳида эътибор беришимиз лозим.


 




( Давомини ўқиш )

Спорт билан дўстлашган бола ҳар жиҳатдан соғлом ва бақувват бўлиб вояга етади

«Биз фарзандларимизнинг баркамол руҳий дунёси учун, уларнинг маънавий-аҳлоқий жиҳатдан етук, жисмонан соғлом бўлиши учун доимо қайғуришимиз, курашмоғимиз зарур»                                                                                                               Ислом Каримов.


 


    Спортга, жумладан, болалар спортига эътибор Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2002 йил 24 октябрдаги «Ўбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш тўғрисида»ги, 2004 йил 29 августдаги «Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонларидан сўнг бу иш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.  Буни мамлакатимизда олиб борилаётган кенг қамровли ишлардан ҳам яққол кўриш мумкин.




( Давомини ўқиш )

Юксак маънавиятимизнинг буюк сиймолари (Самарқанд вилояти ҳудудларида Ўрта асрларда яшаб фаолият кўрсатган буюк сиймолар ҳақида)

    Халқимиз тарихида ифода этилган маънавий маданиятимизда ўз салохияти ва ўрнига эга бўлган ўлкалардан бири Самарқанд ҳақида, Самарқанд шаҳри ҳақида турли – туман ривоятлар, эпослар, ҳикоялар ва хатто афсонавий ҳикматлар яратилган. Ана шундай ҳикматлардан бири “Самарқанд сайқалур рухий замин аст...” каби кенг мазмунли фалсафий фикр асрлар оша халқ онгу – тафаккурида намоён бўлиб келмоқда. Бунинг учун манбавий асослар манбалар етарлича мавжуд, яъни Самарқанд ҳудудидан етишиб чиққан буюк сиймолар ўтмишда кўп бўлган. Бу алломалар Самарқандни, Самарқанд шаҳрини, унинг забардаст халқини жаҳонга танитган, жахон цивилизациясида Самарқанднинг муносиб ўрнини, жахон маданияти ривожланишидаги ролига эга бўлишига сабабчи бўлганлар, халқимиз миллий маънавий мероси ва қадриятларининг шаклланиб жаҳон халқлари маданий бойлигига айланишига салохиятли фаолият кўрсатиб, салохиятли меросий маънавий бойлик яратиб кетганлар кўп бўлган. Бу маънавий – маданий бойликлардан ҳозирги замон ва келажак авлод намуна олиб, маънавий юксак баркамол комил инсон бўлиб вояга етишишлари учун қулай имкониятлар яратиб кетган фозил инсон, буюк дахо, олийжаноб сиймолар кўп ўтган. Қуйида айрим буюк сиймолар ва уларнинг фаолияти, қолдириб кетган маънавий мерослари ҳақида қисман бўлсада фикр юритамиз.


 


    Жумладан, ўлкамизда VIII – XIX асрлар мобайнида китобхонларга маълум бўлган 2700 дан зиёд олиму – уламоларимиздан қарийб  60-70 фоизи Самарқанд ҳудудларида фаолият кўрсатиб, Ватанимиз заминида илму – фан тараққиёти, маънавий – маданий ва маърифий зиё нурларини тарқатган, ёш авлодга намуна бўлиб, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини мунаввар этган улуғ сиймолар бўлиб, улардан кўпчилиги ўз замонасининнг қомусий билимдонлари сифатида халқимизга танилганлар.




( Давомини ўқиш )

Маънавиятимизнинг тарихий илдизлари ва унинг ёшлар тарбиясидаги аҳамияти

“Албатта, ҳар қайси халқ ёки миллатнинг маънавиятини унинг тарихи, ўзига хос урф-одат ва анъаналари, ҳаётий қадриятларидан айри ҳолда тасаввур этиб бўлмайди”,- деган эди Президентимиз И.А.Каримов ўзининг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида.


 


    Дарҳақиқат халқимиз маънавиятининг тарихий илдиздари заминимизда яратилган қадимги тош битиклар, ривоятлар, афсоналар, ҳикоятлар ва достонларга, буюк даҳоларимиз ёзиб қолдирган илмий манбаларга бориб тақалади. Спитамен,  Алпомиш, Гўрўғли, Тумарис ва Широқ тўғрисидаги ривоят ва достонларда ватанпарварлик, мардлик, дўстлик, садоқат, вафо, халқ ва юрт озодлиги учун фидоийлик руҳи бадиий тасвирланган. Маънавиятимизнинг тарихий илдизлари диний дунёқарашлар ва уларнинг энг қадимги шаклларида ҳам ўз аксини топган. “Ота-боболаримизнинг асрлар давомида тўплаган ҳаётий тажрибаси, диний, ахлоқий, илмий, адабий қарашларини ифода этадиган бу каби тарихий ёдгорликлар орасида бундан қарийб уч минг йил муқаддам Хоразм воҳаси ҳудудида яратилган “Авесто” деб аталган бебаҳо маънавий обида алоҳида ўрин тутади” (Юксак маънавият – енгилмас куч”, 31-бет). Аждодларимизнинг қадимги китоби “Авесто”да халқимизнинг ўша даврдаги маънавияти, маданияти, урф-одатлари ва қадриятлари ёритиб берилган. “Авесто” Зардуштийликнинг асосий китоби бўлгани сабабли унда бу диннинг маънавий тушунчалар тизими ҳам ўз ифодасини топган. Асарда эзгулик, яхшилик, маънавий баркамоллик, ҳурфикрлик, инсонпарварлик каби хислатлар Ахурамазда қиёфаси орқали кўрсатилган. “Авесто”нинг туб маъно-моҳиятини белгилаб берадиган “Эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал” деган тамойилни оладиган бўлсак унда ҳозирги замон учун ҳам беҳад ибратли бўлган сабоқлар борлигини кўриш мумкин. Ана шундай фикрлар, яъни эзгу ният, сўз ва иш бирлигини жамият ҳаётинининг устивор ғояси сифатида талқин этиш бизнинг бугунги маънавий идеалларимиз билан нақадар узвий боғлиқ, нечоғлиқ мустаҳкам ҳаётий асосга эга экани айниқса эътиборлидир.


 



( Давомини ўқиш )

Талаба ёшларни ватанпарварлик ва миллий мустақиллигимизга садоқат руҳида тарбиялашда Амир Темурнинг маънавий қарашлари

    Мустақиллигимиз шарофати билан ҳаётимизнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган покланиш аввало маънавиятимизда тобора кўзга ташланмоқда. Ёш авлодни ватанпарварлик, инсонпарварлик, миллатпарварлик руҳида тарбиялаш, таълим тарбия борасида миллий, умуминсоний қадриятлардан унумли фойдаланиш бугунги кундаги маърифий-тарбиявий ишларнинг асосидир.


 


    Бу борада ота-боболаримиз, айниқса, Темур ва темурийлар даври маънавиятининг роли муҳим ўрин тутади.


 


    Президентимиз И.А.Каримов айтганларидек, — “Амир Темур – халқимиз даҳосининг тимсоли, маънавий қудратимиз рамзидир. Амир Темурни англаш – ўзлигимизни англаш демакдир”.


 


    Биз бугун афсонавий аждодимиз, етти иқлим ҳукмдори деб ном олган музаффар ўзбек, буюк саркарда, соҳибқирон Амир Темурнинг номини буюк эҳтиром билан тилга оламиз. У умуминсоний тарихий шахс. Буюк давлатимиз асосчисидир.


 



( Давомини ўқиш )

Ёшлар тарбиясида оила маънавиятининг ўрни

    Маънавият – фақат инсонга хос бўлган хусусиятдир. Маънавият билан туташ бўлгандагина одам фарзанди Инсон деган буюк ва шарафли номга муяссар бўлади. Лекин маънавият инсоннинг туғма хусусияти эмас. У – оилада, ҳаёт тажрибаси натижасидагина шаклланади ва ривожланади. Шу сабабли – И. Каримов маънавиятнинг ижтимоий моҳияти устида тўхталиб, у “Инсонга она сути, ота намунаси, аждодлар ўгити билан бирга сингади” деган чуқур фалсафий фикрларни илгари суради. Дарҳақиқат, маънавий баркамоллик, бешикдаги алланинг мазмунидан, болани кийинтиришу уни ҳалол луқма билан боқишдан бошланади. Бола тарбиясини доно халқимиз айтганидек, у ҳали туғилмасдан, ота, она ва бутун оила аъзолари ҳамжихатликда бошламоғи лозимдир.


 


    Оламда барча нарса жуфт – жуфт бўлиб яратилган. Жуфт бўлиб яшаш табиат қонунидир, лекин оила бўлиб яшаш барча махлуқотлар орасида фақат инсонларга хосдир.


 


    Оила – жамиятнинг   биринчи ва бирламчи буғинидир, заррачасидир. Жамият ана шу кичик зарралардан ташкил топади. Эр – хотин, икки тирик вужуднинг, икки оламнинг ўзаро иттифоқидан пайдо бўлган учинчи бир олам – бу оиладир.


 



( Давомини ўқиш )

Глобаллашиш жараёни, оммавий маданият ва шахс психологияси

    Ҳаммамизга маълумки, ХХI аср ахборот технологиялар асридир. Техника, электроника ва шунга ўхшаш мураккаб технологияларнинг яратилиши инсон ва унинг бевосита кундалик ҳаётидаги муаммоларнинг кўпайиб бориши билан характерланади. Тан олиш керакки, бу техника ва технологиялар инсон хаётидаги мураккабликларни анча енгиллаштириб, бебаҳо ваҳтини тежашга сабаб бўлмокда. Ҳозирги жадаллашиш жараёни, тезкорлик даври бир сўз билан айтганда глобаллашиш инсониятга, жамиятга ўз психологик таъсирини ўтказмасдан қўймайди.


 


    Бу мавзуда сўз юритар эканмиз, авваламбор бизда, глобаллашишнинг ўзи нима? Унинг қанақа оқибатлари бор? У қандай юзага келади, унинг олдини олиш мумкинми? Унинг инсон психикасига таъсири қандай? Деган қатор саволлар туғилиш табиий.


 


    Глобаллашиш, ГЛОБАЛ – лотинчадан олинган бўлиб, умумий, борлиқни қамраб олувчи, барчага тааллуқли деган маънони англатади. Шундан келиб чиқадиган бўлсак, глобаллашиш жараёни нафақат бизнинг шаҳримиз ёки мамлакатимизда, балки бутун дунё, жаҳон мамлакатларида кечаётган ҳодисадир.


Биз мустақилликка эришганимиздан кейин жаҳонда ривожланаётган мамлакатлар қаторига қўшилган эканмиз, дунёда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалардан, яратилаётган кашфиётлардан, энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиб туришимиз лозим. Бу янгиликлардан тезкорлик билан хабар топишимиз глобаллашиш натижасидадир. Демак, бизнинг мамлакатимизда ҳам бу жараён – глобаллашиш жараёни кечмоқда.


 



( Давомини ўқиш )

Ўрта асрнинг буюк кашфиётларини амалга оширган Хоразм Маъмун академияси олимларининг илмий мероси

    Х асрларга келиб Хоразмнинг ҳукмронлари – Хоразмшоҳлар алоҳида ўрин тутади. Хоразмда, унинг қадимий пойтахти Котда (ҳозирги Беруний) 305 йилдан то 995 йилгача Африғийлар сулоласи ҳукм суради. Лекин 712 йилдан бошлаб Хоразмнинг иккинчи қадимги шаҳри Гурганч араблар томонидан қўйилган амирнинг қароргоҳи вазифасини бажаради. Бу амирлар алоҳида Ироқийлар сулоласини ташкил қилди. Иккала сулола ҳам Хоразмшоҳларнинг қадимги одати бўйича ўз саройларида маслаҳатгўй сифатида обрўли олимларни сақлаб турардилар.


 


    Али ибн Маъмун ана шундай оғир сиёсий муҳитда доно ва зукко маслаҳатчиларга мухтож эди. Унинг бахтига тоғаси Абу Наср ибн Ироқ ўз даврининг ўта билимдон олими эди. У тириклигидаёқ “ўз даврининг Птолемейи” деган лақабни олганди. Ундан ташқари Абу Наср,  Берунийни ўз хонадонида тарбиялаб, етиштирган. Ана шу икки сиймо туфайли Ироқийлар саройида илм аҳли учун идеал шароит яратилади. Бу икки шахс яқин ва ўрта шарқдаги кўплаб олимлар билан шахсий ёзишмада эдилар. Бунинг устига Х аср охирига келиб Сомонийлар сулоласига барҳам берилади. Ибн Ироқ ва Берунийнинг таклифлари билан 1004 йилдан бошлаб Нишопур, Балх ва Бухородан ва ҳатто араб Ироқидан ҳам олимлар Гурганчга кела бошладилар. Шу тариқа Гурганчда “Дорул ҳикма ва маориф” номини олган илмий муассаса тўла шаклланади. Бу илмий муассасада худди Бағдоддаги “Байт ал-ҳикма”даги каби илмнинг барча соҳаларида тадқиқот ва изланишлар олиб борилади. Беруний келтирган маълумотларга кўра, бу муассасада сурён ва юнон тилларидан баъзи таржималар ҳам бажарилган.




( Давомини ўқиш )

Ўрта асрнинг буюк кашфиётларини амалга оширган Хоразм Маъмун академияси олимларининг илмий мероси (давоми)

   Хоразмшоҳ Маъмун ибн Маъмун академияси (“Мажлиси уламо”)да Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Абу Саҳл Исо ибн Яҳё ал-Журжоний ал-Масиҳий (ваф. 1011), Абу Наср ибн Ироқ, Абу Саид ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Мискавайх (ваф. 1030), Абу-л-Хайр Ҳаммор (Х аср), Абу Мансур ас-Саолибий, (961-1038), Аҳмад Муҳаммад ас-Сахрий (ваф. 1015), Маъмун ибн Маъмун (ваф. 1017), Абу Муҳаммад Ибн Хидр ал-Хўжандий, Зайнуддин Журжоний (IX-X), Абулкарим Зирғалий (IX-Х), Абу Абдуллоҳ Илоқий (ваф. 1038), Абу Абдуллоҳ ал-Биён ан-Найсабурий, (ваф. 1004) Аҳмад ибн Муҳаммад ас-Саҳрий ал-Хоразмий (ваф. 1015) ва бошқа олимлар ижод қилганлар. Улар фалсафа, математика, астрономия, руҳият, ал-кимё, мантиқ, тиббиёт, тарих, тилшунослик, педагогика (бола тарбияси), адабиёт, мусиқа, география, геодезия, топография, механика сингари турли фан соҳалари билан шуғулланишган.


 


    Абу Наср Мансур Али ибн Ироқ — Берунийга устозлик қилган буюк математик, астроном. У хақда атоқли математик, шоир ва астроном Умар Хайём “Математика  билан шуғулланганлар ичида энг улуғи”, -деган эди. Ибн Ироқнинг “Ал-Мажистий аш-Шоҳий” (“Подшоҳ ал-Магести”,) “Рисала фи жавоб масаил ал-хандаса” (“Геометриядан саволларга жавоб”) ва бошқа асарлари маълум.


 



( Давомини ўқиш )

В.В.Бартольд тадқиқотларида Бухоро шаҳри тарихий топографиясининг ўрганилиши

    Бухоро Самарқанддан фарқли ўлароқ қадимда қаерда ташкил топган бўлса, ҳозир ҳам шу ерда қад ростлаб турибди. Охирги минг йил ичида тез-тез бўлиб турган кўчманчи ва босқинчиларнинг ҳужумларига қарамасдан ҳатто шаҳарнинг плани ҳам ўзгармаган. В.В.Бартольднинг Бухоро шаҳрининг топографияси хусусида илгари сурган ушбу ғояси кейинги давр археолог ва тарихчилари томонидан ўз тасдиғини топди.


 


    В.В.Бартольд  бу билан чекланиб қолмасдан Бухоро шаҳрининг пайдо бўлиши динамикаси масаласида аниқ маълумотлар берган. Масалан, Сомонийлар даврига келиб шаҳарнинг 3 қисмга яъни, (Арк) қаср — кўҳандиз (форсчада эски шаҳар, арабчада қисқартириб кандиз сифатида ҳам ёзилган), шаҳристон ва работлардан иборат бўлганлигини ёзади. Кўҳандиз қадим замонлардан ўз ўрнини ўзгартирмаган.  Истаҳрий ва Наршахийларнинг асарларига таянган ҳолда, В.В.Бартольд Аркнинг барпо этилиши ҳақида гапирар экан, унинг қурилиши ўзгача бўлганлигини ёзади. Аркнинг икки дарвозаси бўлиб, ғарбий-Регистон ва шарқий -Жомеъ масчиди дарвозаси деб аталган. Наршахий шарқий дарвозани Ғуриён деб атайди.  XII асрда ғарбий дарвоза “Дарвозайи алаффурушон” ёки “Каҳ фурўшон” номлари билан аталган.


 



( Давомини ўқиш )
  • +12
  • 23 апрел 2013, 16:02
  • didi88
  • 1

Жамият тараққиётини таъминлашда баркамол инсоннинг ўрни ва рoли

    Биз биламизки, баркамол авлодни тарбиялаш  инсониятнинг энг ёрқин орзуси бўлиб келган, бирок дунё халқларининг барчаси ҳам бу ҳақда ўйлайвермаган. Чунки, бундай орзудаги инсонлар азалий маърифатга, маданиятга мансуб бўлган  юртларнинг донишмандлари энг мўътабар зиёлилари, ҳукмдорлари ҳисобланганлар. Уларнинг орасида Ўзбекистон деб аталмиш муаззам заминимизда яшаган аждодларимизнинг ўз ўрни бор.


 


    Баркамол авлодни тарбиялаш орзусига ўз тарихимиздан жуда кўп далиллар келтиришимиз мумкин. Масалан, Ал-Фаробийнинг ,, Фозил одамлар шаҳри”асаридаги баъзи бир ғояларни айтиб ўтар эканмиз, фозил инсон ўз давлатининг барча қонун-қоидаларини яхши билади, унга амал қилади. Ўз касбининг устаси, лозим бўлганда Ватани учун жонини фидо қилади.


 



( Давомини ўқиш )
  • +19
  • 23 апрел 2013, 15:49
  • didi88
  • 2

Мамлакатимизни модернизациялаш жараёнида ижтимоий ҳамкорлик ғояларининг ўрни

     Бугун мустақил Ўзбекистон ижтимоий плюрализм, ҳаётни эркинлаштириш, мулкнинг турли шаклларига тенг ҳуқуқлиликни қонуний кафолатлаш йўлидан бормоқда. Миллий истиқлол мафкурасининг ижтимоий ҳамкорлик ғояси турли партия, дин қатламига мансуб хилма-хил, жамият аъзолари қарашларидаги табиий ранг-барангликни уйғунлаштиради ва умумий тараққиёт манфаатларига бўйсундиришга хизмат қилади.


 


    Ижтимоий ҳамкорлик бу кўпгина маънавий омилларнинг  мажмуасидан ташкил топган категория бўлиб, у ижтимоий ҳаётда фаолият кўрсатаётган инсонларнинг ижтимоий тараққиёт масалаларини ҳал қилишдаги бирдамлигининг кўринишидир. Мустақил Ўзбекистоннинг ривожланган, кучли ва қудратли бўлиши учун жамиятимиз ҳаётининг барча соҳаларида барқарорликка эга бўлиш лозим. Бунинг учун миллий қадриятлар асосида шаклланган бирдамлик туйғулари билан уйғунлашган инсонларнинг ўзаро ҳамкорлиги ўта муҳим маъно касб этади. Бу тушунча қонунийлик, ўзаро ҳурмат, тенглик, алоқадорлик, дахлдорлик, ўзаро манфаатдорлик каби демократик қадриятларни ифода этар экан, бу тамойиллар биз қураётган жамиятимиз олдида турган бугунги кундаги долзарб вазифалардан бири эканлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди.




( Давомини ўқиш )

Дарсликлар нуқсонлардан холи бўлса...

    Кейинги йилларда ҳукуматимиз томонидан узлуксиз таълимнинг барча босқичларида янги авлод дарсликларини яратишга алоҳида эътибор берилиб келинмоқда. Жумладан, бошланғич синф дарсликлари ҳам шулар жумласидандир. Дарсликларнинг сифати ҳақида кўп гапирилганиданми? ёхуд айрим дарслик “муаллифлари”нинг этиборсизлигиданми бошланғич синф “Алифбе”, “Она тили”, “Ўқиш” дарсликларида кўзга ташланадиган нуқсонлар кўплаб учрайди. Аввало, бошланғич синф учун дарслик тузаётган муаллифлар бошланғич таълимнинг ўзига хос хусусиятини эътиборга олиши талаб этилади. Дарсликларимизга шундай назарий билимлар киритилганки, уни 7-11 ёшли бола, ҳатто 13-14 яшар бола ўзлаштиришга қийналади. Бундай ҳолат узоқ давом этмаслиги лозим. Шу ўринда бугунги кунда таълим ўзбек тилида олиб бориладиган умумий ўрта таълим мактабларининг 2-синф дарслиги хусусида фикр юритмоқчиман.




( Давомини ўқиш )