Инсонни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш башариятнинг азалий орзуси бўлиб, аждодларимиз маърифат ва маданиятни қандай қилиб ёш авлодларга ўргатиш, уларни комилликка етаклаш йўллари, қонун-қоидаларини излаганлар. Ана шу изланишлар натижасида миллий тарбия асослари шаклланди.
Тарбия, айниқса баркамол инсон тарбияси бугунимиз учунгина эмас, балки келажагамизнинг ҳам ҳаёт-мамот ишидир. Ҳозирги ёш авлод тўғри тарбия топса, мустақиллик истиқболини тўғри тушунса, шубҳасиз, эришилган ютуқлар истиқболда ўз самарасини беради. Президентимиз И. А. Каримов ҳақли равишда таъкидлаганидек, «тарбия соҳаси ислоҳоти бугунги энг долзарб, эртанги тақдиримизни ҳал қилувчи муаммога айланмоқда" (Баркамол авлод-Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори — Т.: 1997й. 5-бет)
Шу боисдан ҳам истиқболга эришилгач ёшларни миллий руҳда аҳлоқли-одобли қилиб тарбиялаш масаласига бўлган эътибор янада кучайди.Чунки маънавий камол топган инсонларгина порлок жамият қуришлари мумкин. Ўзбекистон истиқлолини мустаҳкамлашда ва уни ривожлантиришда маънавий соғлом авлодни вояга етказиш ва уларда аҳлоқ-одоб ҳақидаги миллий урф-одатларимизни шакллантириш зарур. Зеро, ҳалқимизнинг қадим-қадимдан амал қилиб келаётган аҳлоқ-одоб фазилатлари маънавиятимизнинг асосидир.
(
Давомини ўқиш
)