Давлат раҳбари “Мустаҳкам оила йили” дастурининг муҳим йўналишларини белгилади

27 февраль куни Президент Ислом Каримов “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастури тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қуйидагилар “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастурини амалга оширишнинг энг муҳим йўналишлари этиб белгиланди:


бугунги кун талабларини ҳисобга олган ҳолда қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш, амалдаги қонун ҳужжатларига оила институтини ривожлантириш ва такомиллаштиришга қаратилган зарур ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, янги қонунлар, қоида ва нормаларни ишлаб чиқиш, бу масалага жамиятимиз эътиборини янада кучайтириш;

ёш оилаларга эътибор ва ғамхўрликни кучайтириш, уларни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш, моддий ва маънавий жиҳатдан кенг қўллаб-қувватлаш, шу жумладан қулай ва шинам уй-жой билан таъминлаш, зарур имтиёз ва афзалликлар бериш;

( Давомини ўқиш )

Никоҳий поклик

Оила — муқаддас даргоҳ. Жамиятдаги барча муносабатлар, қадриятлар ва анъаналар фарзанд онгига аввало оилада сингдирилади, шу жумладан, ҳуқуқий тарбия ҳам. Бу ғоят мураккаб ва узоқ вақтни талаб қиладиган жараёндир. Ҳар бир фарзанднинг Ватан манфаатлари йўлида ҳалол меҳнат қилиши кераклиги ҳақидаги тушунчаларни, оила софлиги ва бошқа ижти-моий ҳис-туйғуларни  оилада шакллантириш лозим. Шундагина биз мустаҳкам оила пойдеворини қуришимиз мумкин.


( Давомини ўқиш )

Оила етакчиси

Оилада эркакнинг етакчилиги биз учун менталитетимиз тақозо этган даражада табиий. Бироқ, афсуски кейинги йилларда бундан гумонсирайдиган фикрлар, мулоҳазалар, илмий башоратлар, ишланмалар матбуотда, ҳатто муқовали қалин китобларда ва ғарбнинг баъзи ижтимоий фанлари олимлари маърузаларида пайдо бўлмоқда.

Эркаклар билан аёлларнинг жамиятда тенглигини биз асосий қонунимизда ҳам, бошқа муҳим ҳужжатларда ҳам тан олингани бор гап ва улар амалиётда ижро этиб келинмоқда. Хотин-қизлар фуқаролик жамиятининг тенг ҳуқуқли аъзолари сифатида унинг неъматларидан эркаклар билан бирдек баҳраманд бўлмоқдалар. Уларнинг ўз орзу-ниятларини қай тарзда амалга оширишларига тўсиқ ёки фаолиятларига тазйиқ ўтказишга ҳоллари йўқ. Аксинча сайлов компаниялари даврида уларга муайян имтиёзлар бериш кераклиги ҳақида партиялар қарорлари қабул қилгани ҳам барчамизга маълум.

Худди шундай бир пайтда, ғарб матбуотида Ўзбекистондаги аёлларнинг аҳволидан баъзан “қайғурган” мақолалар, таҳлиллар пайдо бўлмоқда. Жумладан, республикамизда аёлларнинг оиладаги роли, уларнинг назарида, тобора пасайиб кетаётганлиги, улар меҳнат қилса ҳам ўзларининг иш ҳақларига эгалик қилмаслиги, келинларга қайноналарнинг зулми ҳаддан ошиқлиги.
Энг қизиқарли томони шундаки, шу каби уйдирмалар ҳақида жар солаётган мухолифларимиз бу сўзлари билан ўзларини инкор қилишаётганини, яъни қайноналарнинг, оналаримизнинг оиладаги ролини тан олиб турибдилар.

( Давомини ўқиш )