«Қўйди-чиқди»ларнинг қинғир сўқмоғи

Кейинги вақтларда оила муаммоларига бағишланган қайси давра, қайси доирани олманг, ажралишлар кўп бўлаётгани ҳақида куйиниб гапирилади. Ажралишлар сабаби ниҳоятда кўп. Қадимдан қолган бир гап бор: «Қўярга келса — хотин ёмон, чиқарга келса — эр!». Иш судга етганда икки томоннинг яраси шу қадар чуқур бўладики, қай томонни тингласанг, ўша томон ҳақдек туйилаверади. Ҳақиқат шуки, оила сабоқлари, соғлом муҳит яратишга тайёргарлик сабоқлари қанча эрта олиб борилса, самараси шунча катта бўлар экан.

Аламли армон

Оилага тайёрлаш деган гапни аксарият кишилар бир ёқлама тушунадилар ва тушунганларини келин ҳақидаги «Вой, бирам пазанда! Бирам қўл-оёғи чаққон!», куёв ҳақидаги «Бирам топармон!» баҳоларида ошкор қиладилар. Бу фазилатлар, албатта зарур. Лекин оила икки ўзига хос шахснинг бир-бири билан муқаддас никоҳ иплари ила боғланиши оқибати ўлароқ пайдо бўлади. Шу ип боғланган дақиқадан бошлаб ўзаро муносабат бошланади. Жуда кўп давраларда қиз-йигитларимизнинг айнан ўзаро муносабат ва муросада оқсаётганларини таъкидлашяпти. Бундан чиқариладиган хулоса шуки, демак, ёшларимизга «пишириш-куйдириш», «топармон-тутармонлик»дан ҳам аввал бир-бирининг дилини топишни, инсонларча яшаш, инсонларча севиш, меҳр бериш, ўзаро ҳурмат кўрсатишни ўргатишимиз керак экан.

( Давомини ўқиш )

Боламни бахтсиз қилиб қўйдим...ми?

“Маҳаллада дув-дув гап” фильмини кўрмаган киши бўлмаса керак. Фильмдаги бир эпизодда она ўғлига қарата “Эркак киши хотиннинг яхши ёмонини қайдан билсин, уйлансанг мен топган қизга уйланасан. Гап тамом, вассалом” деган қатъий сўзини билдиради. Она бироз баджаҳл бўлса-да, ўғлининг тақдирига бефарқ эмаслиги фильм давомида кўриниб туради. Аслида ҳам оналар фарзанди бахти камоли учун қайғурадиган, астойдил жон куйдирадиган мўътабар зот ҳисобланади.

( Давомини ўқиш )