Оила-жамият асоси

«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан ўтказилган навбатдаги ижтимоий сўровда мамлакатимизда истиқлол йилларида оилани муҳим ижтимоий институт сифатида ривожлантиришнинг омиллари нималардан иборат, уни мустаҳкамлашда миллий маънавий қадриятларнинг ўрни ва аҳамияти қандай, деган саволларга жавоб олинди.
Ушбу ижтимоий таҳлил оила институти жамиятимизда улкан аҳамиятга эга эканини кўрсатди. Мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида жисмонан соғлом ва маънавий етук авлодни тарбиялаш, жамиятда миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида юксак маънавиятни шакллантириш Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий устувор йўналишларидандир. Бу борада белгиланган вазифаларни амалга оширишда оила институти зиммасига катта масъулият юкланган. Оила бу борада зарур имкониятлар ва салоҳиятга эга.
Мақоланинг давомини мана бу ерда ўқиш мумкин