olam.uz сайтининг хабарига кўра Конституциямизнинг 19 йиллик байрами арафасида яна бир Afrosiyob юқори тезликдаги поездининг Ўзбекистонга олиб келиши кутилмоқда.
Биринчи поезд шу кунгача Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналиши бўйлаб 3 мингдан ортиқ йўловчини ўз манзилига етказди.
Навбатдаги поезд йўлга қўйилиши билан Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари орасидаги ҳаракат 2 мартага ошиши ва ҳафталик қатнов 4 баробарга кўпайиши кутилмоқда.