Чанқовузнинг тилидайин тили чиқди дунёнинг...

Ўзбек -қўнғирот элида ўсган Алпомиш ва Ойбарчинларнинг танглайи чанқовуз билан кўтарилган чоғи уни қўлига олганнинг бари чанқовузнинг  тилини ўзининг тилидай сайратиб, дилларни сел қилиб юборади. Чанқовузда бир нағма қиладики, чалаётган ижрочидан бир сўз тинглагандай бўласан. Бир қарашда оддий туюлган темирнинг тилида гўёки инсоннинг қалб кечинмалари сирли равишда фош бўлгандай бўлади. Чанқовузни «бю-бю»лаб ён атрофга шунчаки оҳанг таратмаётганини қачонки бутун вужудинг қулоққа айланганида, қалбингнинг туб-тубида яшнаб ётган меҳринг кўзларингга балққанидагина янада кучлироқ ҳис этишинг мумкин. Юрагингнинг тўрида яшириб юрган, жавобсизликдан азоб чекаётган саволлар чанқовуз жўрлигида ерга қадалган киприкларинг остида ўз ечимини топаверади. Чанқовузнинг мунгли куйи кишининг бутун руҳиятига сингиб, ундаги бор ёмон иллатларни тор-мор қилиб юборади.

Ҳу, қадимги достонларда бор. Афсонавий, йўқ ундоқмас ҳақиқий достон қаҳрамонларини ҳам ночор аҳволдан балким шу чанқовуз қутқарган бўлса ажабмас. Аслида ҳам шундайдир. Алпомишни афсона дегувчиларга «бироз адашмадингизми?» дегим келади. Алпомиш ётган чохга элтувчи Тойчахоннинг қизи Тафкиойим қаздирган лаҳм ҳақиқатда борлигини устозларимдан эшитганман. Эшитганман-у айтаётган фикримга гўёки тарихий манбадан далил ясаб, афсона дегувчилар қаршисига кўндаланг қўйганман. Неча асрлар оша оғиздан-оғизга, юраклардан юракларга кўчиб келаётган «Алпомиш» достонида чанқовузнинг гўёки мисли битилмаган тарихи ётади.

( Давомини ўқиш )

"Интернет-менинг ҳаётимда" мавзусида танлов

"Ўзбекистон" радиоканалининг «Маданий-маърифий, бадиий эшиттиришлар»муҳарририяти, Ўзбекистон Халк таълими Вазирлиги, ZiyoNET ахборот ресурс тармоғи, шунингдек, «Гулхан»журнали, ҳамда «Тонг юлдузи» газетаси ҳамкорликда «Интернет-менинг ҳаётимда» мавзусида танлов ташкил этмоқда.
    «Интернет — менинг тасаввуримда», «Интернет тармоғи-менинг нигоҳимда» каби расмлар чизиш ҳамда «Интернет-менинг нигоҳимда» мавзусида иншо ёзиш танловида  умумтаълим мактабларининг 6-9 синф ўқувчилари иштирок этадилар.Танлаб олинган ижодий иш намуналари «Гулхан», «Тонг юлдузи» газеталарида ҳамда «ZiyoNET» порталининг  «fikr.uz» сайтида  батафсил ёритиб борилади.

Азиз ўқувчилар!
Мазкур кўрик — танловда иштирок этинг ва махсус совғаларни қўлга киритинг.  Тафаккур оламингизни бойитувчи, билимларингизни чархловчи, яхши дўст ва ҳамкор сифатида қайси интернет сайтларидан оқилона фойдаланаётганингизни биз билан ўртоқлашинг.
    Шу мазмундаги мулоҳазаларингизни изоҳли расмлар ва ижодий иншоларингизда кутиб қоламиз. Бизнинг электрон манзил bolalar@mtrk.uz 
Тошкент — 47, Истиқлол кўчаси 49-уйга ёки Toшкент шаҳар, 100011, Навоий кўчаси, 28-Б уйга жўнатинг. «Болалар учун радио танловига» деб ёзишни, иншоларни қўлёзма тарзда тақдим этишни унутманг! Танлов 1 мартдан то 25 майга қадар давом этади.

"Мен ҳам эртак ёзаман" танлови

Муҳтарам фикрдошлар!

МТРКнинг "Ўзбекистон" радиоканали ҳамда "Ғафур Ғулом" нашриёт матбаа ижодий уйи билан ҳамкорликда «Мен ҳам эртак ёзаман» танловини эълон қилади. Бунинг учун ўқувчи ўзи яшаётган маҳалласи, оиласи, мактаби ҳақида «Бор экан-да, йўқ экан, оч экан-да йўқ экан. Яқин ўтган замонда Ўзбекистон томонда...» деб эртакни бошлаб, воқеалар ривожини ўз тасаввури бўйича давом эттириши керак. Хатнинг сўнгида ўқувчи ўзи ўқиётган мактаби ва синфи ҳақидаги маълумотни ҳам келтириб ўтиши шарт.
Танлов 1 мартдан бошланди ва 25 майга қадар давом этади.

Танловда қатнашувчилар тўқиган эртакларини  bolalar@mtrk.uz электрон манзилига,
Тошкент — 47, Истиқлол кўчаси 49-уйга ёки Toшкент шаҳар, 100011, Навоий кўчаси, 28-Б уй, «ZiyoNET тармоғига» деб жўнатишлари лозим.
«Болалар учун радио танловига» деб ёзишни унутманг!


Фарзандларингизнинг ижодий салоҳиятини ривожланишига ёрдам беринг.

Ўзбекистон вакиласи илк бор “Дунё гўзали” танловида қатнашади

“Дунё гўзали 2012” номига номзодлар аниқланди, бу ҳақда танловнинг расмий сайтида маълум қилинади.

Олдинига 120 та мамлакатлар қизлар қатнашиши режалаштирилганди, аммо кейинроқ Норвегия танловда қатнашишдан бош тортди.

Айтиш жоизки, дунёнинг энг гўзал қизи номи учун Ўзбекистон вакиласи, шунингдек Руанда, Жанубий Судан ва Экваториал Гвинея вакилалари ҳам кураш олиб боради.

Афсуски, расмий сайтда ҳозирча ўзбекистонлик вакиланинг фотосурати жойлаштирилмаган. Биз воқеалар ривожини кузатиб борамиз ва янги маълумотлар пайдо бўлиши биланоқ, уларни Порталимиз саҳифасига жойлаштирамиз.

( Давомини ўқиш )

“Биринчи китобим”


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 февралдаги “Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузурида “Ижод” фондини тузиш тўғрисида”ги ПҚ-1292-сонли қарорида белгилаб қўйилган асосий вазифалардан бири юртимизнинг турли ҳудудларида яшаётган ёш иқтидор эгаларини аниқлаш, улар ижодини юзага чиқариш ҳамда ёш истеъдод соҳибларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашдан иборат эди. Шунингдек, қарорда ёш қаламкашларнинг илк китобларини “Ижод” фонди ҳисобидан чоп этилиши борасида ҳам аниқ кўрсатмалар берилган.

( Давомини ўқиш )

Наманганда бошланғич синф ўқитувчиларининг “Устоз-шогирд”лар танлови

Вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан устоз ва шогирдлар мусобақасини ташкил этишдан асосий мақсад бошланғич таълимни сифат ва самарадорлигини оширишдир. Бу танловда ўқитувчиларни саҳнага олиб чиқиб уларни қўшимча қобилиятлари ва иқтидорларини аниқлаш эмас,  балки  дарс ўтиш маҳоратлари, ўқувчилар билан ўзаро муносабатлари, психологик нутқ маданияти, дарсларга илмий ёндашиши,  тизимлилиги, тушунарлилиги мавзуни очиб беришдир.
    
Энг муҳими ўқитувчининг ўз соҳасини билиш даражаси, дарс жараёнида  мавзуни сингдиришда методик ва педагогик  усуллардан фойдаланиш маҳоратлари ўрганиш ва таҳлил этишдан иборат.

( Давомини ўқиш )

“Йил аёли” танлови

25 ноябрь куни “Аёллар кенгаши” Республика жамоат бирлашмаси Наманган вилоят филиали томонидан ташкил этилиб, ўтказилган  “Йил аёли” танловида халқ  таълими тизимида фаолият кўрсатаётган аёл педагогаларнинг иштирокини таъминланди.
 
Танловнинг охирги босқичида иштирок этиш  имкониятини қўлга киритган 12 нафар аёлнинг 5 нафари ёки иштирокчиларнинг 41,6 фоизи  халқ таълими тизимида фаолият кўрсатаётган илғор, фидоий педагоглардир.

( Давомини ўқиш )

“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси”

Халқ таълими вазирлиги тизимида фаолият кўрсатаётган устоз ва мураббийлар орасида ташаббускор, доимий янгиликка интилувчи, илғор тажрибали ўқитувчиларни аниқлаш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар йили анъанавий равишда “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танлови ўтказиб келинади.
“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танлови мамлакатимизда тизимдаги энг фидойи, ўз касбининг устаси бўлган пеадгогларни аниқлаб берувчи асосий кўрик-танловдир. Танловнинг ўтган йиллардаги босқичларини таҳлил қиладиган бўлсак, унда иштирок этиш истагини билдирувчи устоз ва мураббийларнинг сони ошиб бораётганлиги, кўп йиллик иш тажрибасига эга педагоглар билан бирга соҳага эндигина кириб келган ёш, шижоатли педагогларнинг ҳам дадил иштирок этиши мазкур танловнинг нуфузи соҳага эгалари орасида нечоғли баланд эканлигини кўрсатиб турибди.


( Давомини ўқиш )

Ўқувчиларининг фанлар бўйича билимлар беллашувини ташкил этиш

Ўқувчиларнинг билим олишга бўлган қизиқишларини ошириш, уларнинг иқтидори ва қобилиятларини ўз вақтида аниқлаш, уларни ривожлантириш ҳамда касб-ҳунарга йўналтириш учун етарли даражада шарт-шароитлар яратиш мақсадида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида тўрт босқичдан иборат билимлар беллашувлари ўтказилмоқда.


( Давомини ўқиш )

“Энг яхши мактаб сайти – 2011” кўрик-танлови ғолиблари аниқланди (2 - қисм)

Ғолиблар рўйхати
1 ўрин — Фарғона вилояти Фарғона шаҳридаги 40-сонли ихтисослаштирилган боғча-мактаби.  Шахсий компьютер билан тақдирланди











Сайт  манзили: http://parvoz.info/

( Давомини ўқиш )

“Энг яхши мактаб сайти – 2011” кўрик-танлови ғолиблари аниқланди (1- қисм)


Халқ таълими вазирлигининг 2011 йил 14 мартдаги 54-сонли буйруғига асосан, умумий ўрта таълим мактаблари сайтларини яратиш ва тарғибот қилиш орқали ўқувчи ва ўқитувчиларнинг ижодий фаоллиги ҳамда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишга қизиқишини ошириш ҳамда ZiyoNet таълим тармоғини ривожлантириш мақсадида “Энг яхши мактаб сайти – 2011” кўрик-танлови ташкил этилди.


( Давомини ўқиш )

"Гул бу пулми ёки пул бу гулми?"

Дугонамга 501 та алвон рангдаги атиргул совға қилишди. Кимнидир бунга ҳаваси келган бўлса, кимдир уни ўрнига бирор нарса совға олиб бермайдими дейди.
Муҳтарам фикрдошлар, навбатдаги танломизнинг номи «Гул бу пулми ёки пул бу гулми?..» деб номланади. Қуйидаги расмни ушбу ҳафтанинг  жума кунигача расмни шеърий тўртлик тарзида   чиройли ифодалаган ва энг кўп овоз тўплаган овоз соҳиби  CINE STAR 3D кинотеатрига 2 кишилик чипта билан тақдирланади.



Расм фотошопда ишланмаган. Одамларга шундай тарзда гулдаста тақдим этиш урфга кира бошлабди.
  • +3
  • 18 сентябр 2011, 11:46
  • nigora
  • 46

"Евровидения-2011" ғолиблигини Озарбайжон қўлга киритди.



Дюссельдорфда ўтказилган бу йилги «Евровидение-2011» танловида Озарбайжон вакиллари дуэти ғолибликни қўлга киритди. Элл ва Никки номи остида саҳнага чиққан Озарбайжон вакиллари Элдар Касимов ва Нигор Жамол «Running Scared» қўшиғини ижро этишди ва 221 балл билан биринчи ўринни қўлга киритишди.

( Давомини ўқиш )

Блогимиз юзи



Биринчи иштирокчимиз:
Сайёра Аллаева
«Интернет журналистлари» жамоаси аъзоси.

«Интернет журналистлари» жамоаси томонидан «Блогимиз юзи» номли лойиҳаси йўлга қўйилди. Эндиликда сиз бизнинг танловимизга изоҳларингизни ва таклифларингизни билдиришингиз мумкин.
  • +1
  • 25 январ 2011, 15:58
  • imperor
  • 1