Болажонларга Президент совғалари























Халқ таълими вазирлигининг ахборотига кўра 10,35 минг сонли Ўзбекистон Президенти совғалари кам таъминланган оила фарзандлари ва меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига етказилади.

Президент совғалари 12 номдаги ўқув қуроллари ва 14 номдаги ширинликлар билан бойитилган.

22 декабрдан 25 декабргача 6546 та совғалар "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва Ўзбекистоннинг тўққиз вилоятига жўнатилди.

26 декабр куни эса 3807 та совғалар автотранспортлар орқали Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларига етказилди.

Турли тиллардаги янги йил тилаклари





















Янги йилда билдирилган тилак ва истаклар албатта ижобат бўлишига ишонамиз. Чунки янги йил мўъжизаларга тўла байрам ҳисобланади.

Интернет яратиб берган имкониятлардан энг яхшиси эса шубҳасиз, узоқдаги, турли миллатдаги дўсту-биродарларимизни айнан ўша вақтнинг ўзидаёқ табриклашдир.

Бунинг учун эса қуйидаги турли тилларда янграгувчи табрик сўзлари сизга қўл келади:
Барча тилак сизга бўлсин!!!

darakchi.uz/articles/sections/famous/4479

Қорбобо

Янги йил байрамини бошқа байрамларга қараганда  ўзгача тарзда, интиқлик билан кутамиз. Бу байрам нафақат болаларнинг  севимли байрами, балки барча катталар ҳам янги йилни  алоҳида тайёргарлик билан кутишади. Эски йилнинг  якунини билдирувчи соат миллари охирги дақиқаларга етганда, қалбимизда гўёки бир мўжиза рўй берадигандек  янги йилни хаяжон билан қарши оламиз. Бир-биримизга самимий тилаклар билдирамиз. Бу байрамнинг яна бир ўзгача жиҳати, уни қорбобосиз тасаввур қилиб бўлмайди. Кичкинтойларимиз, ундан совға олиш учун қорбобони мадҳ этивчи шеърлар ёд олишади, бу эса уларга бир дунё қувонч тақдим қилибгина қолмай, балки болаликдаги гўзал хотираларига ҳам айланади. Шу ўринда қорбобо ҳақида айрим маълумотларни келтириб ўтамиз.

( Давомини ўқиш )

Янги йил шукуҳи дилларда

Дўст-дўстни қутлайлик чин дилдан,
Дардларни чиқариб кўнгилдан.
Ҳол сўранг онаю, сингилдан,
Янги йил келмоқда, Янги йил!




















( Давомини ўқиш )