
...«мустаҳкам оила» деган ғоянинг ҳаётимиздаги амалий ифодасини кўришда, ҳеч шубҳасиз, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш идораси сифатида ном қозонган маҳалла тизимининг ўрни ва таъсири беқиёсдир. Бунинг исботини ҳар қадамда кўраётганимизни таъкидлаб ўтишни истардим.
Ҳақиқатан ҳам, бундай ноёб тузилма ҳозирги кунда «Маҳалла — халқ виждони» деган юксак таърифга ҳар тарафлама муносиб бўлиб бормоқда.
Айниқса, ёш оилани ҳаётнинг турли тўфонларидан асраш, унинг мустаҳкам оёққа туриб олиши учун елкадош бўлиш, бу борадаги зарур кўмак, маслаҳат кўрсатишда маҳалланинг роли ва аҳамиятини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди.
Ислом КАРИМОВ.
Оила — муқаддас даргоҳ. Биргина шу муқаддас сўзининг оилага нисбатан ишлатилишида чуқур маъно ва моҳият мужассам. Зотан, миллатнинг эртанги кунига дастлаб оилада пойдевор қўйилади, унда ҳаётнинг давомийлигини таъминловчи авлод шаклланади, миллий маданият, урф-одатлар, ахлоқий-маънавий қадриятлар асраб-авайланади, жамият тараққиётининг иқтисодий фаровонлик ва маданий юксалишларига асос солинади, мустаҳкамланади.
(
Давомини ўқиш
)